♦шарқ нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси


Download 6.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/129
Sana25.08.2023
Hajmi6.46 Mb.
#1670115
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   129
Bog'liq
saidnosirova z oybegim mening

118


О йбегим м е н и н г
ни тикди. И кки ёстик, чойшаб, сулги тайёрлади. Ойбекка 
атаб о қ шоҳи к ў й /а к , ички кийимлар тикди. М ен духоба 
дўппига алл а кандай бўёқ билан расмлар ясадим. Ойбек эса 
менга уч кагор кийамбош тиктириб, ойим ва кизларга ипак 
кўйлакликлар келтирди.
29 июнь куни эди... Ҳар куни кийиб юрадиган ёзги ок 
репис костюмимни ювдириб. дазмоллаб кийдим. Ойбек хам 
кундалик кийимида, аммо юракларимиз севги ва севинчга 
тўла, Хадрага, ЗАГС га бордик. Янги кийим-кечак, тўй-ха- 
шам. уй-ускунани сира ўйламаймиз, хаёлга хам келтирмай- 
миз... М уҳаббатим изнинг чегараси йўк. Ф а ка т шу май би­
лан сархушмиз...
ЗАГСда бизга гувоҳ кераклигини айтдилар. Ойбек югу- 
риб кўчага отилди-да, ўтиб кетаётган бир чала таниш ўрта 
яшар киш ини бошлаб кирди... Биз... энди келин-куёвмиз!
Ойим: «Никоҳ ўкилмаса, кўнглим хира бўлади», деб 
до мулл а излашга кгриш ди. Уйда Туркистондан келган Раим 
хож и амаким бор эди. Ғоят диндор эди у. Ҳар кадамида 
«Мошоолло!», «Иншоолло». дер эди, кўлтуғида Куръон юрар- 
ди. М ана шу хож и амаким: «Никоҳ шарт эмас! Сен эр 
бўлишга розимисан? Сен хотин бўлишга розимисан?» де­
ган сўзлар арабча айтилади, холос! Булар бир-бирига сўз 
берибдими, ш унинг ўзи розилик, ш унинг ўзи никоҳ!» —
деди.
Ойим: «Ҳожилиги садаға кетсин, бемаънининг!» — деб 
кўймагач, Вахоб тоғам бир домулла топиб келди. Ойбек: 
«Ойим нима истаса, шу-да!» деб кула-кула кўлимдан уш- 
лаб, ташкарига сургади. Н и ко ҳ ҳам ўкилди.
Ҳовлимизда жуда ширин, ш ўхлик кайнаб тошган, тан- 
танали бир рухда ки ч и к тўй ўтказилди.
О йбекнинг дадаси, ойиси, акаси, келинойиси, бувиси, 
тоғаси эса хотини билан, синглиси Шафоат куёви билан 
келдилар. Яна О йбекнинг дўстлари, менинг факультетдаги 
ва «Зубуннисо»даги дугоналарим йиғилишди. М уси ка, ашу- 
ла.. Ўзбекча ракслар, оврупоча танцалар...
Н а к тўй куни, меҳмонлар келишидан салгина олдин, 
дадамдан: «Тўйни гўхтатиб туринглар, Зарифа хам кел- 
син», деган телеграмма келди. Ш унда ўпкам тўлиб, йиғлаб 
юбордим. Ойим мечи овутиб, «Дадангга ўзим тушунтира- 
ман», — деди.
119


З а р и ф а С а и д н о с и р о в а
Ойбек Шафоатни, мени хонага олиб кирди. Катта пиё- 
лага лим тўлдириб, шароб куйди. У қўлимга пиёлани тутга- 
нида, бир вактдаги тентаклигимиз ёдимга тушди-да, О йбек­
ка бокдим. И кковим из хам кули б юбордик. Бу, икковимиз 
хам бир-биримизни кечирганимиз эди. Шафоатни билмай- 
ман-у, аммо О йбек қўярда-қўймай, менга шунча шаробни 
ичкизди. Табиий, у менга таъсир этди, хийлагина кайф 
билан юрдим. Меҳмонлар орасида бош яланг, жуда эркин
сарбаст кулишиб-сўйлашиб бемалол ўтирдим. Ҳатто ош 
тортилганда ҳам меҳмонлар ила бир каторда ошайвердим. 
Шунда, қаршимда ўтирган Бакир ака: «Ҳой, келин, уят 
бўлади-я!» деб ҳазиллашгани хамон эсимда.
Бизнинг тўйимиз самимий дўстлар даврасида шундай 
шўх-шан ўтди.
Меҳмонлар тарқалгандан сўн г икковим из уйга кирди к. 
И кковим из ҳам шаробдан, ҳам кў п р о қ бахтимиздан мает 
эдик. Токчадаги лампа олдида т и к турганимизча, Ф узулий 
девонини очдик. У зок, жуда узок, алламаҳалга кадар шеъ­
рият уммонида суздик... Булутсиз, кайғусиз, севги нашъа- 
сига, севинч ва бахтга тўла кечаларнинг бири эди...
Тўй ўтиши билан ойимни Бийскка жўнатдик. Уйда О й­
бек, мен, Шарифа ва М еҳри тўрттовимиз колди к. Шарифа 
билан М ехри катта уйда, Ойбек икковим из Зулф иянинг 
уйида турамиз.
Ойбек аллакандай бир курсда дарс бера бошлади. Кун 
иссик... У офтобда пишиб, терга ботиб келади... М ен киз- 
лар билан уйда хар кун и бошимни ювиб, келин бўлиб, 
ясаниб-тараниб ўтираман. Катта тош ойнага караб, ёшли- 
гимни томоша киламан; наҳотки, бир кун шу ёш лик кўрки 
ўтиб кетади, деб ўйлайман.
Биз тўрттовимиз овкат киламиз. Баъзан ҳовли ўртаси- 
да олов ёкиб, кабоб тайёрлаймиз. Баъзан Шарифа билан 
М еҳрининг кўлларига товок тутказиб, Ш айхонтоҳурга, уй- 
ғурлар ошхонасига чикарамиз — уйғур лағмони ё манпар 
олдирамиз. Булар жуда лаззатли таомлар эди...
Ойим дадамни кўриб, хийлагина мехр кондириб кайтди. 
Да дам бир чустлик киш и билан бирга турар экан. Ҳар 
куни нон пишириб сотишар, куён бокишар, ш у таҳлитда 
кун кечирар эканлар. Соловкида, катта хонада, юзлаб мах- 
буслар канага ем бўлиб, сассик бал и к ошаб, хаётнинг энг

Download 6.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling