♦шарқ нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси


Download 6.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/129
Sana25.08.2023
Hajmi6.46 Mb.
#1670115
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   129
Bog'liq
saidnosirova z oybegim mening

122


О йбе гим м е н и н г
* * *
Да дам бир хатида Бийскка яқин бир манзилда Иброхим 
афандининг сургунда яшаётганини ёзди. У жуда содда, 
оғир карвон, ғариб бир киши эди. Да дам биздан яхши бир 
устара топиб юборишимизни сўрабди — унга сартарошлик 
қилиш ни маслаҳат берган экан. Ойбек икковимиз Пиён 
бозордан устара олиб жўнатдик. Афсуски, Иброхим афан­
ди, кўп ўтмай, вафот этди. Буни эшитиб, кўп ачиндик. 
Аклли, соф кўнгилли, камтарин, камсуқум одам эди, у!
* * *
С овук тушгандан кейин ойим бизнинг хонамизга бир 
сандал, бир туника печь куриб берди. Ю пка деворли хона- 
миз ниҳоятда совук эди — томи хам иссикни тортса керак. 
Биз шу уйда и кки киш ни ўтказдик.
М ен кимё факультетининг, Ойбек эса иктисод факуль- 
тетининг IV курсида ўкиймиз. И кковим из хам мактабларда
техникум ва рабфакларда дарс берамиз.
Ўша йилнинг январида Тошкентда Пахтачилик институ­
ти таш кил этилди. Москвадан бир гур уҳ профессорлар 
келиб, таш килий кўмитада ишладилар. Улар янги институт 
учун ёш кадрларни танлар эканлар, домлам профессор Алек­
сеев мени хам шу институтга тавсия килди. Ш ундан кейин 
мени таш килий қўмитага чакирдилар. М ен хал и кимё фа- 
культетини тамом килмаганлигимни айтганимда, улар: «За- 
рари й ўқ, я кин да тамом киласиз», — дейишди. Хуллас, 
талабалик чоғимдаёк шу институтга ассистент килиб та- 
йин этилдим.
1930 йилнинг 1 февралидан бошлаб институтда рус 
тилида лекция ўкий бошладим.
О йбекнинг ўртоклари бизникига тез-тез келиб туради- 
лар. Гоҳ ўзимиз уларникида меҳмон бўламиз, гоҳ уларни 
уйимизга чакирамиз. К и ч и к хужрамизда калин давра ясаб, 
марокли сухбат ила ку в н о к ўтирамиз.
Ёдимда, Ойбек бир куни 
Ботуни таклиф килган эди. 
Бир марта Чўлпон хам бизникида меҳмон бўлган. Шунда у: 
«Шеърларингизни Зарифахон ёддан ўкиш ни ўргансин», — 
деган эди Ойбекка.
Ойим азалдан мехмон кутиб ўргангани учун О йбекнинг
123


З а р и ф а С а и д н о с и р о в а
ўртоқларини норин, сомса каби лаззатли таомлар билан 
қаршиларди. Кай нота ва қайноналарим хам: «Куда м из жуда 
пазанда», — деб мактаб юрардилар.
Баҳор ўтиб, ёз бошланди... Ойбек ўки ш н и тамомлаб, 
курсдошлари билан М аскав, Ленинград ва Кавказ сафарига 
борадиган, мен эсам Маскавдаги бирор кимё за води да таж- 
риба ўтказадиган бўлдим.
* * *
Мана, Ойбек икковимиз Маскавдамиз... У н и н г кур с­
дошлари биздан хийла кейин йўлга чиқмокчилар...
Маскавда тўғри Ўзбекистон ваколатхонасига бордик. 
Т урсунхўж аев деган киш и вакилимиз экан. М ен унинг 
ҳузурига кириш ни истамадим. Даҳлизда ўтирдим. 
Ойбек 
анчагина танилган шоир, мен эсам С А ГУ ни битираётган 
биринчи ўзбек қизи, биринчи кимёгар бўлсам хам бизга 
жой йўқ. Турсунхўжаев Бухоро амирининг тўнига ўхшаш 
ола байроқ тўнга ўралиб, қиё боқмай, ёнимдан ўтиб кетди.
Ш ундан кейин О йбекнинг М ГУда ўқийдиган ўртоқла- 
рини излаб топдик. Улар ётоқхона комендантига мурожаат 
қилиб, каттагина бир хонани бизнинг ихтиёримизга олиб 
бердилар.
М ен (овнархозга бориб, катта бир бўлим бош лиғининг 
кабулхонасида бўлдим. Бўлим бошлиғи инқилобнинг би­
ринчи йилларида Тошкентда ишлаган экан. У «Ўзбек кизи 
олий маълумотга эришиб колибди! Ўзбек кизи рус тилини 
эгаллабди!» — деб хам суюнди хам таажжубланди. Кейин 
Иттиф ок электр бирлашмасига телефон килди; у ердан 
электротехника заводига б уй р ук берилди; завод эса ўзи- 
нинг вольфрам бўлимига, бўлимдан кимё цехига кўнғирок- 
лар кетди. Бу яхши одам шу ишларни битириш, менга —
бир талаба кизга ёрдам бериш учун и кки соат вактини 
сарф килди. М ен ташаккурларимни изҳор этиб, заводга 
йўл о л дим.
Ойбек мен билан бирга борди. Л е ки н заводга кириш 
мумкин бўлмаганидан, кўчада кутиб колди. М ен шунга 
кой ил колдимки, заводнинг кайси бир бўлимига кирсам, 
хаммаси менинг келишимдан хабардор эди. Демак, теле­
фонда сўзлашилган, б уй р ук берилган, тажриба олишга кел­
ган талабаларни кабул килиш га розилик берилган. Ш ун-

Download 6.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling