♦шарқ нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси


Download 6.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/129
Sana25.08.2023
Hajmi6.46 Mb.
#1670115
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   129
Bog'liq
saidnosirova z oybegim mening

120


О йбе гим м е н и н г
оғир ғурбатли кунларини кечирганларидан сўн г Бийскдаги 
бу турмуш , табиийки, уларга шоҳона бўлиб туюлган.
* * *
К уз яқинлашди .. Бизга, Ойбек икковимизга бошпана 
й ўк. Биз кўп бош қотириб ўтирмадик. Бу биз учун аҳами- 
ятсиз эди. Биз дарров карор қилдик: ойимнинг айвони 
катта эмасми, и кки девор қўндирилса, бир уй ясалади- 
қўяди.
О йбекнинг дадаси мардикор уста бошлаб келди. Ойбек­
нинг ўзи бозордан уч табақали катта дераза ва бир эш ик 
келтирди. Бўйи ва эни 3 ярим метрлик бир ки ч и к хона 
пайдо бўлди. Бир диван сотиб олдик — бу бизга карават. 
Бош ка не керак яна?! Т ў л и қ бахтимиз бор: тунлар ва 
кунларимиз мутолаа, ширин сухбат, ижод ва ором ила ўта- 
ди.
М ен уй ишлари билан машғул бўлмайман; тотли таом- 
ларни ойим тайёрлаб ўтиради.
О йбекнинг Назар сўфи деган бобоси бўлган. У маҳ- 
сидўз, доно киш и эди. У н и н г бир кизи О йбекнинг онаси 
бўлиб, шеъриятга ғоят қи зи ққа н аёл эди. Шаҳодат опа 
О йбекнинг вояга етишида факат мехрибон она сифатида 
эмас, айни пайтда нозиктаъб шеърият мухлиси сифатида 
хам иш тирок этган. О йбекнинг «Онамни эслаб...» деган 
шеърида бундай сатрларнинг бўлиши бежиз эмас:
Қ а ҳ р а т о н қиил... Совук,... Т и т р а р к,улла р и нг; 
Т ут о л м а с и г н а н и ... У л и к бир кеча 
Илик, на ф а сла р и с у н г а н т а н ча га  
Ё т қ и з г а ч б и зл а р н и , о ч и б к и т о б и н г —
Ў қ и р д и н г и ч и н г д а ... М е н д а н -д а уйк,у

Қ о ч а р д и ... Бок,ардим м а ъ ю с , ж и м г и н а .
Б о л а л и к с е вги м -л а , о л т и н се вгим -ла...
У о н л а р к у н г л и м д а н ў ч м а й д и м а н г у !
В а р а қ л а р бет ига ю м а л а н а р д и  
Р у ҳ и н г к о с а си га т ў л га н и н ж у -ё ш .
Ҳ о в л и д а к,ут ур га н ш а м о л ва қо р д и ,
Ю зи н г д а б и р к,урк,ув... си р л а р а р а л а ш ...
121


З а р и ф а С а и д н о с и р о в а
Ойбекнинг ана шундай мунис, меҳрибон, ўқимиш ли ойи­
си барвақт вафот этган, Говкуш маҳалласидаги ҳовлида 
эса Тошмуҳаммад ака иккинчи хотини ва тўнғич ўғли Иса- 
муҳаммад билан турар эди. Ойбек отасини хам, ўгай ойи- 
сини хам, акаси ва опа-сингилларини хам тез-тез йўқлар, 
улар яшаётган уйга мени хам сургаб борарди.
Хуллас, хар жума Ойбек дуторни қўлтиклайди, мен 
фотоаппаратимни оёклари ила кўтариб оламан. Биз акаси- 
нинг уйига борамиз. Дадаси, ойиси, акаси, келин ойиси 
ховлининг ўртасига жой қилиб, ош дамлаб, бизни кутиб 
ўтирадилар. Паловни еб бўлгач, бир-икки пиёла чой ича- 
миз; Ойбек қўлимга дуторни тутказади. «Дилхирож» ёки 
«Кари на во» мақомига черта бошлайман. (Қани энди Ш а ­
рифа каби гўзал чала билсам!) О йбек ойисини ўртага тор- 
тади, унга эргашиб, ўзи хам раке бошлайди. Дадаси, акаси 
жилмайиб ўтирадилар. Телевизор йўқ, радио й ў к у замон- 
ларда, биз шундай кўнгил очиб, дам оламиз.
* * *
(М ен Ойбекни яқинлари даврасида олган суратларимни 
ҳануз сақлайман. У н и н г ўн жилдлик асарлари ва академик 
нашрларида бу суратлардан босилганлари хам бор.)
Баъзан, жума кунлари, Ойбек менинг этюднигимни кўта- 
риб олади; иккаламиз шаҳар четига чикиб кетамиз. М ен 
бирор раем ясаган бўламан, Ойбек эса шеър ёзади.
Биз 1926— 1927 йилларда Ўрол Тансикбаев билан раем 
ишлагали шаҳар атрофига чиқардик.
М ен раем учун канон матони тайёрлашни нечундир 
билмасдим. Бир куни уйда канон матони таранг қилиб 
ёйдим-да, унга сув қорилган крахмални суркадим. Қури- 
гандан сўн г крахмал тўкилди-кетди. Эртаси бу воқеани 
студи яда Ўролга айтсам, у қотиб-қотиб кулди. Крахмални 
қайнатиш керак экан; менинг шунга аклим етмабди. Ўрол- 
нинг ўзи уйимизга келиб, бир-икки расмга етадиган каноп- 
ни тайёрлаб кўрсатди, крахмал куриганидан кейин матони 
ўзим о к бўёк билан копладим.
Бир куни Ўрол икковимиз Ш айхонтоҳурдаги макбара- 
нинг суратини (ёнидаги куриб ковжираган, неча аерлик 
чинорлари билан) ясаган эдик. (Бу раем кимгадир ёкиб 
кол ган — уни хадя кил и ш га тўғри келган.)

Download 6.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling