Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари раҳбарларининг


Download 0.5 Mb.
bet1/62
Sana17.01.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1097444
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   62
Bog'liq
Савол-жавоб


Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги




ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ МАРКАЗИ

Фарғона вилояти ҳокимлигининг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаси






I.Ўзбекистон Республикаси Президентининг асарлари, маърузалари, Фармон ва Қарорлари, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ҳукумат қарорлари, давлат дастурлари, иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий масалалар.


*1.Ўзб.Респ.Президенти И.Каримовнинг 2008 йилда республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2009 йилда иқтисодиётни барқарор ривожлантиришнинг муҳим вазифалари масалаларига бағишланган 2009 йил 13 февралдаги Вазирлар Маҳкамасининг мажлисида қилган маърузаси мазмуни.
Жавоб: Давлат раҳбарининг маърузасида ижтимоий-иқтисодий рвиожлантириш дастури асосида иқтисодиёт таркибида тубдан ўзгаришлар юз бераётгани, аҳоли бандлиги ва фаровонлигини ошириш бўйича узоқ муддатли масалаларни ҳал этишда ижобий силжишлар таъминланганлиги, 2008 йилда ялпи ички маҳсулот 9 % га, саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш 12,7 %га, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш 4,5 %га ошганлиги айтиб ўтилди. Инфляция даражаси тахмин қилинган кўрсаткичдан ошмади, Осиё бозори билан ташқи савдо айланмаси кўпайди. Банк-молия тизими мустаҳкамланиб, аҳолининг банклардаги омонтаи 65,3 %га кўпайди. “Ёшлар йили” Давлат дастури доирасида ёшларнинг таълим сифатини ошириш, турар-жой ва маиший шароитини яхшилаш учун 1363,5 млрд. cўмлик чора-тадбирлар амалга оширилди. Президент ўз маърузасида биринчи навбатда экспорт қилувчи корхоналарга молиявий кредит ва солиқ имтиёзлари бериш, қишлоқ жойларидаишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш, янги иш ўринлари ташкил этиш бўйича муаммоларни ҳал этиш ва 2009 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари ва йўналишларини бажариш бўйича дастурий вазифаларга тўхталиб ўтди.
*2. Ўзб.Респ.Президенти И.Каримов томонидан 2009 йилда иқтисодиётни барқарор ривожлантиришнинг қандай муҳим устувор вазифалари белгиланган?
Жавоб:
1.Мамлакатимизда жаҳон иқтисодий инқирозининг салбий оқибатларини бартараф этиш бўйича 2009-2012 йилларга мўлжаллаб қабул қилинган Инқирозга қарши чоралар дастури Ўзбекистонни 2009 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим устувор йўналиши бўлиб қолади.
2.Навбатдаги энг муҳим устувор вазифа – қишлоқда турмуш даражасини юксалтиришга, қишлоқларимиз қиёфасини ўзгартиришга қаратилган узоқ муддатли ва бир-бири билан чамбарчас боғлиқ, кенг кўламли чора-тадбирларни амалга ошириш, ижтимоий соҳа ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантиришни жадаллаштириш, мулкдорнинг, тадбиркорлик ва кичик бизнеснинг мақоми, ўрни ва аҳамиятини тубдан қайта кўриб чиқиш, фермер хўжаликлари ривожини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдин иборат.
3.2009 йилда хизмат кўрсатиш ва кичик бизнес соҳасини аҳоли бандлигини таъминлаш ва ҳаёт даражасини оширишнинг энг муҳим омили сифатида янада жадал ривожлантириш.
4.Мамлакатни модернизация қилиш ва аҳоли бандлигини оширишнинг муҳим омили сиқатида ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани янада ривожлантириш.
5.Банк ишини янада такомиллаштириш, аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг бўш маблағларини тижорат банклари депозитларига жалб қилишни рағбатлантириш.

Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling