Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари раҳбарларининг


*29.Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастури қачон қабул қилинган ва унинг асосий мазмуни нимадан иборат?


Download 0.5 Mb.
bet8/62
Sana17.01.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1097444
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   62
Bog'liq
Савол-жавоб

*29.Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастури қачон қабул қилинган ва унинг асосий мазмуни нимадан иборат?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-3431-сонли “2004-2009 йилларда мактаб таълимини ривожлантириш давлат умуммиллий дастури тўғрисида”ги Фармони 2004 йил 21 май куни қабул қилинган.
Фармоннинг асосий мазмуни таълим соҳасини ислоҳ қилиш, узлуксиз таълим тизимида энг заиф бўғин бўлиб қолаётган мактаб таълимини моддий базасини яхшилаш, типовой мактаблар қуриш, мактабларда иситиш системаси, ичимлик суви ва табиий газ таъминотини яхшилаш, замонавий компьютер техникалари, ўқув-лаборатория ускуналари ва спорт анжомлари билан жиҳозлашга қаратилган. Бундан ташқари, амалга оширилаётган таълим сиёсатининг биринчи ижрочиси бўлган ўқитувчилар, энг аввало бошланғич синф ўқитувчиларининг меҳнатини рағбатлантириш борасида педагогларнинг истеъдоди, касб-маҳоратини уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш мезонига айлантириш масалалари қўйилган.
(Таълим тараққиёти ахборотномаси 2004 йил 3-сон)
30.Бугунги кунда мамлакатимизнинг таълим соҳасида нечта ва қандай давлат дастурларини биласиз?
Жавоб: Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури, мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастури, 2007-2011 йилларда болалар фаровонлигини таъминлаш бўйича Ҳаракат дастури
31.Республика тиббиёт соҳасида қанда ислоҳотлар амалга оширилмоқда, уларнинг асосий мазмуни ва натижалари қандай?
Жавоб: 1998 йил 10 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш тизимини ислоҳ қилиш Давлат дастури тўғрисида»ги
№ 2107 – сонли фармони чиқарилди. Ушбу фармон ва мақсадли дастурлар доирасида фуқаролар соғлигини сақлашни тубдан яхшилаш, хотин – қизлар ва болалар саломатлигини мустахкамлаш, тиббий ёрдам сифатини ошириш учун ташкилий ва амалий шарт – шароитлар яратиш, қишлоқ врачлик пунктларини шакллантириш, касалликлар тарқалишини олдини олиштадбирларини амалга оширилишини ўз ичига олган. Тиббиётни ислоҳ қилиш даврида шифохоналар сони камайтириб борилиб, асосий эътибор амбулатория ва поликлиникаларга қаратилган.Шунинг натижасида поликлиникалар сони бир неча маротаба ошди. Уларнинг моддий техника базаси кучайтирилди. Замонавий тиббиёт жихозлари билан жиҳозлана бошлади. Тиббиёт ходимларининг салохиятларини ошириш ва умумтажрибага эга бўлган врачлар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling