*60.Миллий истиқлол мафкурасининг асосий ғоялари ва асосий тамойиллари қандай?
Жавоб: Бош ғояси: озод ва обод, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этиш
Миллий истиқлол мафкурасининг асосий ғоялари:халқ фаровонлиги, комил инсонни тарбиялаш, ижтимойи ҳамкорлик, миллатлараро тотувчлик, динлараро бағрикенглик
Миллий истиқлол мафкурасининг асосий тамойиллари:
Халқимизнинг асрлар давомида шаклланган юксак маънавияти, анъана ва удумлари, улуғ бобокалонларимизнинг ўлмас меросидан озиқланади;
Адолат ва ҳақиқат, эркинлик ва мутсақиллик ғоялари ҳамда халқимизнинг ишонч ва эътиқодини акс эттиради;
Жамият аъзоларини, аҳолининг барча қатламларини Ўзбекистоннинг буюк келажагини яратишга сафарбар этади;
Миллати, тили ва динидан қатъи назар, мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси қалбида она Ватанга муҳабат, мустақиллик ғояларига садоқат ва ўзаро ҳурмат туйғусини қарор топтиради.
*61.Миллий истиқлол ғоясини ўқитиш, ўрганиш ва тарғибот қилиш ишларини самарали амалга ошириш йўллари қандай?
Жавоб: Миллий истиклол мафкураси гояларини ёшлар онги ва калбига сингдиришда таълим муассасаларининг роли бекиёсдир. Таълим муассасаларида жамият ахлининг алохида катлами булган ёшлар онгига таълим – тарбия, таргибот ва ташвикот оркали таъсир этишнинг мухим учогидир
Таълим – тарбия сохалари миллий истиклол гояларининг ёшлар калби ва онгига куйидаги вазифаларни бажарадилар:
таълим муассасаларида болалар ва талабаларнинг ёшига мос равишда миллий истиклол гояси, истиклол мафкурасини сингдиришда дифференциал педагогик – психологик дастур ишлаб чикариш зарур
кадрлар тайёрлаш миллий дастури асосида укувчи талабалар онгига миллий гоя ва миллий истиклол мафкурасини шакллантириш ишларини узлуксиз тарзда олиб бориш керак
укув дарслиги кулланмалари ва дастурларида миллий истиклол мафкураси гоялари теран акс эттирилган булиши лозим.
Мактаб, лицей, коллеж, институт ва университетларда мафкуравий тарбияни бугунги талаблар асосида таъсирчан даражада ташкил этиш керак.
Педагогик ходимларнинг мафкуравий билим савияларини чукурлаштириш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |