Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари раҳбарларининг


*69.Тарбиянинг қандай турларини биласиз ва уларнинг таълимдаги роли қанақа?


Download 0.5 Mb.
bet19/62
Sana17.01.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1097444
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   62
Bog'liq
Савол-жавоб

*69.Тарбиянинг қандай турларини биласиз ва уларнинг таълимдаги роли қанақа?
Жавоб: маънавий-аҳлоқий тарбия, эстетик тарбия, ҳуқуқий тарбия, ватанпарварлик тарбияси, экологик тарбия, жисмоний тарбия, меҳнат тарбияси, исломий тарбия
Тарбия билан таълим умумий мақсадга эга бўлган жараён бўлиб, тарбия кўп қиррали, эътиқодли, эҳтиёж ва интилишлари жамиятда қабул қилинган одоб-аҳлоқ қоидаларига мос келадиган комил инсонни тарбиялашдан иборат.
(Педагогика китоби, 318 бет)
*70.Маънавий баркамол инсон деганда нимани тушунасиз?
Жавоб: Маьнавий баркамол инсон деганда хам миллий хам умумбашарий мохиятга эга булган, одамзотга хос энг юксак маьнавий ва жисмоний мукаммалликни узида мужассам этган ва эзгуликка ундайдиган олийжаноб инсон маьнавий баркамол инсон дейилади
*71.Мафкуравий тарбия усулларини айтиб беринг.
Жавоб: Мафкурачиларнинг асосий иш услуби ва усуллари узида мавжуд билим, тушунча гояларни асос килиб олган холда биринчи навбатда ёшларда халк оммаси олдида мустахкам эьтикодни шакллантириш, таьсир курсатиш ва тақлид этишга чорлашдир. Мафкуравий тарбия усулларига: монолог, диалог, бахс – мунозара, брейнсторминг кабилар киради
*72.Маънавий тарбия бошқа тарбия турларидан нима билан фарқ қилади?
Жавоб: Маънавий-мафкуравий тарбия – инсон, ижтимоий гурух, миллат, жамият дунёкарашини шакллантиришга, уларнинг муайян максадларини ифода этадиган гоявий билимлар билан куроллантиришга йуналтирилган жараёндир. Маънавий тарбия жамиятда, аввалом бор, оила, болалар таълим муассасалари, мактаблар, коллежлар, оилавий укув юртлари,оммавий ахборот воситалари, жамият ташкилотларининг биргаликдаги фаолиятини такозо этади.
*73.Аҳлоқий тарбия деганда нимани тушунасиз?
Жавоб: Ахлокий тарбия, ахлокий онг, ахлокий тафаккур ахлокий маданиятнинг хосиласидир. Таълим- тарбия тизими оркали ахолини, айникса ёшларнинг ахлокий маданиятини ошириш мухим вазифадир.
74.Ватанпарварлик тарбияси деганда нимани тушунасиз?
Жавоб: Ватан (арабча – она-юрт) кишиларнинг узи яшаб турган авлод – аждодлари тугилиб усган, миллати шаклланган жой, ижтимоий мухит, мамлакат. Ватан бир-бирини такозо этувчи (уйи, махалла, кишлок) бир катор худудларни узида ифодалайдиган, ижтимоий мухит ва инсон, унинг хаёти каби куплаб маънавий тушунчаларни уз ичига олади, авлод тугилиб усган ва камол топган жойига бўлган мухаббатни шакллантириш.

Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling