(Давлат ва ҳуқуқ китоби 82-бет)
*82.Демократиянинг асосий мезонлари ҳақида гапириб беринг.
Жавоб: Демократия (юнонча “халқ ҳокимияти”) – инсон сиёсий ва фуқаролик ҳуқуқларининг кенглигини, фуқароларнинг давлат ҳокимияти идораларини тузишда ва уларнинг фаолиятида фаол иштирок этишини, халқ иродасини демократик ҳокимиятнинг ягона манбаи деб билишини англатади.
Демократиянинг асосий мезонлари эркинликни англатиб:
- шахснинг иқтисодий соҳадаги эркинлиги
- инсон ва фуқаро ҳуқуқлари ва эркинликларининг эълон қилиниши ва кафолатланиши
- барча шакллардаги ва том маънодаги демократия
- ҳокимият ваколатларининг бўлиниши
- ижтимоий ҳаётда фикрлар хилма-хиллиги (плюрализм), ижтимоий бирлашмаларнинг кўплиги
- қонун устунлиги мажмуини ташкил қилади.
83.Ижтимоий ҳимояни кучайтиришда давлатимизда амалга оширилаётган чора-тадбирларни айтиб беринг.
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 23 январдаги “Ижтимоий ҳимоя йили” давлат дастури тўғрисида” ги ПҚ-573-сонли қарори “Ёш авлоднинг ҳаётий муҳим манфаатларини таъминлаш, ёшларнинг касб маҳорати ҳамда маънавий ўсишини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ва самарали ўтказишга қаратилган таълим-тарбия ва маънавий-маърифий ишларни янада кучайтириш мақсадида” вазифалар белгилаб берилган.
2006 йил 27 декабрдаги “Ижтимоий ҳимоя йили” Давлат Дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисидаги Фармойиши чиқди.
Фармойишнинг мазмуни – ижтимоий ҳимоя тизимининг самарадорлигини ошириш, аҳолининг ижтимоий ночор қатламларига ёрдам кўрсатишда табақалашган ҳолда ёндошувни кучайтириш мақсадида ҳуқуқий норма ва қоидаларни белгилаб берувчи янги қонун ҳужжатлари рўйхатини ишлаб чиқиш, “Сен етим эмассан” лойиҳаси остида инсонпарварлик шиорини ҳаётга татбиқ этишдир.
84.Халқ педагогикаси анъанаси бўлган “Устоз-шогирд” тизимининг ёшларнинг касбий малакасини тарбиялашдаги ўрнини қандай изоҳлайсиз?
Жавоб: Касбий малакаларни шаклланишида тажриба катта аҳамиятга эга. Халқ педагогикасида шундай нақл бор: “Устоз кўрмаган шогирд ҳар мақомга йўрғалар”. Бунинг маъноси шуки, устоз тажрибасига асосланган малака пухта бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |