Жавоб: Кадрлар тайёрлаш сифатини назорат килиш тизими. (УМКХТ сифатини назорат килиш ДТС 2.6.1. банди 2000 йил 16 октябр Вазирлар махкамасининг «УМКХТ стандартларини тасдиклаш тугрисидаги » 400 карор)
*106.Таълим соҳасидаги давлат сиёсатини асосий принципларини санаб беринг.
Жавоб: Таълим сохасидаги давлат сиёсатининг асосий принциплари:
Узлуксиз таълимнинг фаолият курсатиш принциплари куйидагилардан иборат:
-таълимнинг устуворлиги–унинг ривожланишиниг биринчи даражали ахамиятга эга эканлиги, билим, таълим ва юксак интеллектнинг нуфузи;
- таълимнинг демократлашуви- таълим ва тарбия услубларни танлашда укув юртлари мустакиллигининг кенгайиши, таълимни бошкаришнинг давлат-жамият тизимига утилиши;
-таълимнинг инсонпарварлашуви-инсон кобилиятларининг очилиши ва унинг таълимга нисбатдан булган турли–туман эхтиёжларнинг кондирилиши, миллий ва умумбашарий кадриятлар устуворлигининг таъминланиши, инсон, жамият атроф- мухит узаро муносабатларнинг уйгунлашуви;
-таълимнинг ижтимоийлашуви-таълим олувчиларда эстетик бой дунёкарашни хосил килиш, уларда юксак маънавият, маданият ва ижодий фикрлашни шакллантириш;
- таълимнинг миллий йуналтирилганлиги- таълимнинг миллий тарих, халк анъаналари ва урф- одатлари билан узвий уйгунлиги, Узбекистон халкларининг маданиятини саклаб колиш ва бойитиш, таълимни миллий тараккиётнинг ута мухим омили сифатида эътироф этиш, бошка халкларнинг тарихи ва маданиятини хурматлаш;
-таълим ва тарбияни узвий богликлиги, бу жараённинг хар томонлама камол топган инсонни шакллантиришга йуналтирилганлиги;
Иктидорли ёшларни аниклаш, уларга таълимнинг юкори даражасида, изчил равишда фундаментал ва махсус билим олишлари учун шарт-шароитлар яратиш
*107.Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартлари (ДТС) нимани белгилайди?
Жавоб: Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартлари малака талабларига мос ҳолда касбий тавсифнома асосида муайян тайёрлов йўналиши ва касб-ҳунар бўйича таълим мазмунининг мажбурий минимумини ва сўнгги мақсадларини, ўқув юкламалари ҳажмини аниқловчи ҳамда таълим сифатининг стандарт талабларига мувофиқлигини таъминлайди.
Стандарт - консенсус асосида ишлаб чиқилган ва фаолиятнинг ҳар хил турларига, уларнинг натижаларига тегишли бўлган умумий ва такрор фойдаланиладиган қоидалар, умумий принциплар ёки тавсифлари белгиланган ва маълум соҳада мақбул даражали тартиблаштиришга йўналтирилган тан олинган идора тасдиқлаган ҳужжат
Do'stlaringiz bilan baham: |