Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари раҳбарларининг


*112.ДТСда кичик мутахассисга қандай таъриф берилган?


Download 0.5 Mb.
bet32/62
Sana17.01.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1097444
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   62
Bog'liq
Савол-жавоб

*112.ДТСда кичик мутахассисга қандай таъриф берилган?
Жавоб: Кичик мутахассис –назарий ва амалий билимлар мажмуасига, касбий билим ва куникмаларга эга, мазкур жамиятда узининг муваффакиятли хаёт даражасини таъминлайдиган умумий ва касбий маданиятга, ижтимоий ахамиятли хусусият ва сифатларга эга булган шахсдир.
*113.Ўзб.Респ.нинг ЎМКҲТ тайёрлов йўналишлари касблар ва ихтисосликларнинг тизимлаштирилган рўйхати қайси ҳужжатда келтирилган?
Жавоб: Узбекистон Республикасининг ўрта махсус, касб-хунар таълими тайёрлов йуналишлари, касблар ва ихтисосликларнинг тизимлаштирилган руйхати «Урта махсус, касб-хунар таълимидаги тайёрлов йуналишлари, касблар ва ихтисосликлар таснифлагичи» да келтирилган. (Узбекистон Республикаси Олий ва Урта махсус таълим Вазирлигининг 2008 йил 21 августдаги 259-сонли буйруги билан тасдикланган).
*114.Намунавий ўқув режа нима, ким томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади?
Жавоб: Намунавий таянч ўқув режалари таълим мазмунидан келиб чиқиб академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари тайёрлов йўналишлари бўйича алохида тузилади. Намунавий ўқув режалари ишчи ўқув режаларини ишлаб чиқиш учун асос хисобланади. Ўқув режа лойихаси тажрибали мутахассислар томонидан тайёрланиб, Республика комиссиясига тасдиқлаш учун тақдим этилади.
*115.Ишчи ўқув режа нима, у қандай тузилади? Унинг намунавий ўқув режадан фарқи нима?
Жавоб: Ишчи ўқув режаси муайян таълим муассасаси учун ўқитиш жараёнининг календар тузилмасини ва босқичларини ифодалайдиган, намунавий ўқув режаси асосида ишлаб чиқиладиган ҳужжат. Ишчи ўқув режа ўқув юртлари томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
*116.Фанларнинг намунавий ўқув дастури нима, уни ким тузади ва тасдиқлайди?
Жавоб: Фанларнинг ўқув намунавий дастури муайян предметлар бўйича таълим мазмунининг зарурий минимумини ва ўқув материалларини ўзлаштириш даражасини батафсил очиб берувчи ҳужжат. У мутахассис фан ўқитувчилари томонидан тузилади ва ЎМКҲТ маркази томонидан тасдиқланади.

Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling