Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари раҳбарларининг


*117.Фанларнинг ишчи ўқув дастури нима ва уларнинг намунавий дастурдан фарқи нима?


Download 0.5 Mb.
bet33/62
Sana17.01.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1097444
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   62
Bog'liq
Савол-жавоб

*117.Фанларнинг ишчи ўқув дастури нима ва уларнинг намунавий дастурдан фарқи нима?
Жавоб: Ўқув фани дастури таълим мазмуни, унинг ўқувчилар томонидан ўзлаштирилишининг энг мақбул усуллари, ахборот манбалари кўрсатилган меъёрий ҳужжатдир.
Фаннинг ўқув дастури ўқув жараёнининг мазмуни ва сифатини белгиловчи меъёрий ҳужжатдир. ЎМКҲТ муассасаларида таълим ўқув режасидаги ҳар бир фан, махсус ва факультатив курс бўйича тасдиқланган ўқув дастурларига мувофиқ олиб борилиши шарт.
Фаннинг ишчи ўқув дастури намунавий ўқув дастур асосида яратилади. Ишчи ўқув дастурида фан бўйича режалаштирилган ўқув соатлари асосида мавзуларнинг соатлардаги тақсимоти (ушбу тақсимотни 10 %гача ўзгартириш имконияти ҳисобга олинган ҳолда) мавжуд, ўқув-услубий ва техникавий таъминот, амалий ва лаборатория машғулотларининг соатлардаги аниқ рўйхати келтирилади.
118.АЛ ва КҲКнинг ишчи ўқув режасида соатлар фанлар блоки бўйича қандай миқдорда тақсимланган?
Жавоб: Академик лицейларда:

  1. Умумтаълим фанлари – 42.5 %

  2. Чуқурлаштириб ўқитиладиган фанлар – 30.7 %

  3. Қўшимча чуқурлаштириб ўқитиладиган фанлар – 14.2 %

  4. Махсус фанлар – 5.0 %

  5. Давлат аттестацияси – 1.6 %

  6. Факултатив курслар – 6.0 %



Касб-ҳунар коллежларида:

  1. Умумтаълим фанлари – 42.5 %

  2. Касбий таълим фанлари – 25.9 %

  3. Ўқув амалиёти – 12.0 %

  4. Ишлаб чиқариш амалиёти – 14.3 %

  5. Диплом иши – 1.7 %

Коллеж ихтиёридаги фанлар – 2.6 %
*119.Ўқув жараёни графиги қандай ҳужжат ва нималарни белгилайди?
Жавоб: Ўқув жараёни графиги ўқув режанинг таркибий қисми бўлиб, қуйидагилардан ташкил топади:
а) ҳафтама-ҳафта ўқув жараёни кўрсатилган ўқув жараёни графиги
б) ўқув жараёни графигини ҳар бири ўқув йили учун кунма-кун тартибда конкретлаштирилган схемаси.

Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling