Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари раҳбарларининг


*149.Таълимнинг техник воситалари ва уларнинг ўқув жараёнида фойдаланилиши ҳақида тушунча беринг


Download 0.5 Mb.
bet41/62
Sana17.01.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1097444
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   62
Bog'liq
Савол-жавоб

*149.Таълимнинг техник воситалари ва уларнинг ўқув жараёнида фойдаланилиши ҳақида тушунча беринг.
Жавоб: Таълимнинг техник воситаларига компьютер, видеоглаз, кодоскоп, ксерокопия, сканер, турли мултимедиа воситалари киради.
Таълим ўқув техника воситалари ўқув жараёнида асосан ахборотларни узатиш, намойиш этиш, ўзлаштириш, ҳамда ақлий ва жисмоний меҳнат бўйича малака ва кўникмаларини эгаллаш учун ўқув жиҳозлари ва воситаларидан фойдаланишга айтилади.
150.КҲКлар ўқувчиларининг ишлаб чиқариш амалиётини ўтказиш қандай тартибда амалга оширилади?
Жавоб: Касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг ишлаб чиқариш амалиётини ўтказиш қуйидагича амалга оширилади:

  • амалиёт бошланишидан 1 ой олдин ҳар бир корхона (ташкилот, хўжалик) билан шартномалар тузилади ва корхона билан ҳамкорликда амалиёт дастури ишлаб чиқилади;

  • амалиёт даврида ўқувчилар ишлаб чиқариш корхонаси ишчилари рўйҳатига киритилмайди;

  • ўқув гуруҳларига умумий раҳбарлик амалиёт ўқитувчилари томонидан амалга оширилади; улар ўқувчиларни иш жойига тақсимлаш, улар томонидан меҳнат интизоми ва хавфсизлигига риоя қилишлари юзасидан жавобгардир;

айрим КҲКларнинг иқтисодиёти бозор иқтисодиёти шароитида ривожланаётган бўлса, ишлаб чиқариш амалиёти касб-ҳунар коллежидаги устахоналарида, цех, участка ва бошқа ишлаб чиқариш тизимларида ўтказилиши мумкин.
*151.Таълим муассасасида янги мутахассислик тайёрлов йўналишларини очилиши учун қандай омиллар зарур деб ҳисоблайсиз?
Жавоб: Ўқув муассасасида мутахассислик тайёрлов йўналишларини истиқболда эҳтиёжнинг мавжудлиги, маркетинг тадқиқотлари асосида тўлиқ асосланган ҳолларда очилиш мумкин. Бунда минтақанинг ривожланиш истиқболлари, буюртмачиларнинг талаб ва эҳтиёжлари, таълим муассасасининг тайёрлов йўналишига мувофиқ моддий-техника базаси ва профессор-ўқитувчилар салоҳияти ҳисобга олинади.
*152.Ўқув муассасасидаги мутахассислик тайёрлов йўналишларини фандай ҳолларда ёпишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайсиз?
Жавоб: Ўқув муассасасида мутахассислик тайёрлов йўналишлари минтақада истиқболда эҳтиёжнинг йўқлиги, маркетинг тадқиқотлари асосида тўлиқ асосланган ҳолларда ёпилиши максадга мувофиқдир.

Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling