Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари раҳбарларининг


*142.ЎМКҲТ тизимини маблағ билан таъминлаш қандай амалга оширилади?


Download 0.5 Mb.
bet39/62
Sana17.01.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1097444
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   62
Bog'liq
Савол-жавоб

*142.ЎМКҲТ тизимини маблағ билан таъминлаш қандай амалга оширилади?
Жавоб: Ўрта махсус, касб-хунар муассасаси фаолиятини маблағ билан таъминлаш амалдаги қонунчиликка мувофиқ:

  • бюджетдан ажратилган маблағлар;

  • балансида ўқув юртлари турган вазирликлар, идоралар, корпорациялар, уюшмалар, корхоналар маблағлари;

  • таълим муассасасининг уставидаги вазифаларига мувофиқ бўлган таълим хизматлари, илмий-педагогик ва ишлаб чиқариш фаолияти хамда фаолиятининг бошқа турларини амалга оширишдан олинган даромадлари;

  • юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий эхсонлар ва мақсадли бадаллари;

  • қонунчилик билан таъқиқланмаган бошқа манбалар хисобига амалга оширилади.

*143.Таълим муассасасининг бюджетдан ташқари маблағлар топиш манбалари нималардан иборат?
Жавоб: Таълим муассасасининг бюджетдан ташқари маблағлар топиш манбалари қуйидагиларда иборат: пуллик таълим хизматлари кўрсатиш, тадбиркорлик, маслаҳат, эксперт, ноширлик, ишлаб чиқариш, илмий хамда уставда белгилаб қўйилган вазифаларга мувофиқ бошқа тарздаги фаолият.
*144.Меҳнатни илмий ташкил этиш деганда нимани тушунилади?
Жавоб: Меҳнатни илмий ташкил этиш – куч, восита, вақтдан самарали фойдаланиб касбий таълим давлат стандартлари талабларига мос келадиган малакали ишчилар ва мутахассислар тайёрлаш учун педагоглар ва умуман таълим муассасалари томонидан олиб бориладиган илмий асосланган ва самарали педагогик, ташкилий, хўжалик-иқтисодий тадбирлар тизими
*145.Таълим муассасалари илмий-педагогик кенгашининг асосий вазифалари нималардан иборат?
Жавоб: Илмий педагогик кенгаш ишининг мазмуни куйидагилардан иборат:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, Вазирлар Махкамасининг қарорлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ўрта махсус, касб-хунар таълими маркази ва бошқа бошқарув идораларининг таълим муасасалари фаолияти билан боғлиқ бўлган буйруқ ва кўрсатмаларини бажариш юзасидан ўқув юрти бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, уларни амалга ошириш;

  • ўқув-тарбия жараёни мазмунини, республиканинг ижтимоий-иқтисодий тараккиёти истиқболлари, фан ва техниканинг замонавий технологияларини ўқув-тарбиявий жараёнга қўллашдан келиб чиққан холда ташкил этиш;

  • таълим беришда ўқитишнинг самарали усулларини қўллаш, амалдаги ўқув режа ва дастурларни такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;

  • махаллий шароитни хисобга олиб, мутахассисларга бўлган талабни ўрганган холда касб-хунар коллежларида малакали мутахассисларни тайёрлаш дастурини ва унинг бажарилишини доимий мухокама қилиб бориш;

  • таълим муассасасида услубий ишлар, фан комиссиялари, кафедралар фаолияти, услубий йиғилишлар, семинарлар ва педагогик конференциялар ўтказишни ташкил этиш;

  • ўқув режа ва дастурларнинг бажарилишини, ўтилаётган дарсларнинг сифати, фанлар бўйича ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражасини тахлил қилиш;

  • гурухлардаги ўқув-тарбиявий ишларнинг холати тўғрисида ўқитувчи ва амалиёт ўқитувчиларининг хисоботини эшитиш;

  • фан кафедралари, уюшмалари фаолиятини ўрганиш ва тахлил қилиш;

  • ўқувчиларни маoнавий-ахлоқий тарбиялашнинг самарали шакллари хамда услубларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

- ишлаб чиқариш таълими ва амалиётини ташкил этиш хақида таълим муассасаси ва ташкилотлар ходимларининг ахборотини эшитиш;
-ўқув йили якунлари бўйича ўқувчиларни курсдан-курсга ўтказиш масалаларини кўриб чиқиш ва унинг натижаларини тахлил қилиш, фанлардан саёз ўзлаштирувчи ўқувчиларнинг билим савиясини кўтариш чораларини ишлаб чиқиш;

  • ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасасини бошқарув тузилмасига илмий асосланган холда ўзгартиришлар киритиш бҳйича таклифлар бериш;

  • ўқитувчи, мухандис-педагогларни иш фаолиятини давлат аттестациясн - натижаларига караб, давлат ва хукумат

мукофотларига хамда бир тоифадан иккинчи тоифага ёки уларни педагогик фаолиятдан четлатишга тавсия этиш;
ўқувчи талабаларни рағбатлантириш, уларни ўўув муассасасидан четлаштириш бўйича тавсия этиш;
ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасалари ўқитувчи, мухандис-педагог ходимлари томонидан тайёрланган илмий-услубий, ўқув кулланмаларини долзарблигини ўрганиб чиққан холда, махсус илмий ва услубий кенгашларга уларнинг мавзуларини тасдиқланган холатда нашр этиш ёки химоя қилиш учун тавсия этиш.

  • якуний назорат, давлаг аттестациясини юқори даражада ўтказиш ва унинг натижаларини тахлил қилиш;

  • коллежнинг ўқув-тарбиявий, ўқув-амалиёт ишлари ва истиқбол режаларини, унинг ўқув, ўқув-амалиёт моддий базасини мустахкамлаш масалаларни мухокама қилиш ва уларни яхшилаш чораларини кўриш;

қабул комиссиясининг хисоботини эшитиш ва ишини тахлил қилиш;
-коллеж битирувчиларининг коллеждан кейинги фаолиятини тахлил қилиш;
-бюджетдан ташқари топилган маблағлар сарф ҳаражат хисоботларини кўриб чиқиш;
-таълим муассасасининг молия ва хўжалик ишлари билан боғлиқ масалаларини ва мавжуд муаммоларини хал этиш
-ўқувчиларни соғломлаштириш, спорт ва ёшларни чақириққача тайергарлигига оид давлат дастурларини бажариш борасида олиб борилаётган ишларни тахлил қилиш ва тегишли қарорлар қабул қилиш;
- ўқувчиларнинг ўқиши, яшаши ва маданий дам олишлари учун яратилган шароитларни яхшилаш борасидаги вазифаларни хал этишда ўқувчиларнинг ўз-ўзини бошқариш йўлларини ривожлантириш;
-ёш ўқитувчиларнинг иш фаолиятини ўрганиш, уларга зарур услубий ёрдам кўрсатиш, ходимларнинг малака ошириш масалаларини хал этиш.

Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling