*129.Ташқи назорат нима ва у ким томонидан ўтказилади?
Жавоб: Ташқи назорат – Ўз Р Вазирлар Махкамаси Давлат тест маркази таркибидаги кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш, педагог кадрлар ва таълим муассасалари аттестацияси бошқармаси томонидан тайёрланган “Таълим муассасалари ва педагог кадрларнинг давлат аттестацияси ва аккредитацияси ҳақидаги Низом” ва амалдаги меъёрий хужжатлар асосида амалга оширилади.
*130.Дарслик нима? Ўқув қўлланмаси-чи?
Жавоб: Дарслик – давлат таълим стандарти, ўқув дастури, услубиёти ва дидактик талаблари асосида белгиланган, миллий истиқлол ғояси сингдирилган, муайян ўқув фанининг мавзулари тўлиқ ёритилган, тегишли фаннинг асосларини мукаммал ўзлаштиришга қаратилган хамда турдош таълим йўналишларида фойдаланиш имкониятлари хисобга олинган нашр. Хар бир таълим турининг мақсад ва вазифаларини қамраб олган, билим олувчиларининг ёши ва бошқа хусусиятларини хисобга олган ўз дарсликлари бўлади. Дарсликда назарий маълумотлардан ташқари, амалиёт тажриба ва синов машқлари бўйича зарур кўрсатмалар берилади.
Ўқув қўлланма – дарсликни қисман тўлдирувчи, муайян фан дастури бўйича тузилган ва фан асосларининг чуқур ўзлаштирилишини таъминловчи, айрим боб ва машғулотлар ечимига мўлжалланган нашр.
*131.Электрон дарслик нима? Унинг қандай афзалликлари ва камчиликлари бор?
Жавоб: Электрон дарслик замонавий ўқув жараёнинг энг асосий элементи бўлиб, компьютер ёрдамида ўқув фани ёки маълум бир бўлимини мустақил ўрганишни таъминловчи ва одатдаги дарслик, маълумотнома, машқлар тўплами, лабаратория практикуми хусусиятларини бирлаштирувчи дастурий услубий мажмуадир.
Электрон ўқув адабиётлар – замонавий ахборот технологиялари асосида маълумотларни жамлаш, тасвирлаш, янгилаш, сақлаш, билимларни интерактив усулда тақдим этиш ва назорат қилиш имкониятларига эга бўлган манба.
*132.Ахборот-ресурс марказининг иш фаолияти қандай ҳужжатлар билан белгиланади?
Жавоб: АРМ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 20 июндаги “Республика аҳолисини ахборот-кутубхона билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ 381–сонли қарори, таълим муассасасининг ахборот-ресурс маркази тўғрисидаги намунавий Низомга ва бошқа нарматив-хуқуқий хужжатларига, таълим муассасаси уставига, таълим муассасаси рахбариятининг буйруқлари ва фармойишларига, ички тартиб қоидаларига амал қилади.
Ахборот-ресурс марказларининг вазифаси – республикада истиқомат қилаётган барча аҳолини замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда мунтазам ва мустақил равишда таълим олишига эришишдир.
Изоҳ. Кутубхоналардан фақат ўқувчилар фойдаланиши мумкин. Ахборот-ресурс марказларидан эса ўқувчилар, аҳолининг барча қатламлари фойдаланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |