*161.Психологик-педагогик ташхис марказларининг мақсади ва вазифаларини нималардан иборат?
Жавоб: Ўқувчилар шахсига ўқув-тарбия ишлари соҳасида қўйиладиган талабни психологик тахлил қилиб беради, ўқувчиларда турли касбга мойилликни тарбиялайди, коллежда ўқитиш жараёнида ўқувчилар томонидан билим ва малакаларни эгаллашнинг қонуниятларини ва тарбия жараёнида бола шахсининг таркиб топишини ўрганади. Шунингдек, ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ўзаро муносабати, ўқитувчи шахсига қўйилган талабларни ўрганиш, ўқитувчилик қобилиятининг мазмунини ўрганади. Ўқитиш жараёнини ўқувчи ва ўқитувчи ўртасидаги муносабатнинг ўқувчилар жамоасидаги ўзаро муносабатларни муваффақиятли бўлишига таъсир қиладиган психологик факторларни аниқлайди, ўқувчиларнинг индивидуал-психологик тафовутини, ўқувчилар билан олиб бориладиган ўқув-тарбия ишларнинг психологик хусусиятларини ўрганади.
*162.Касбга йўналтириш ишлари қандай ташкил этилади?
Жавоб: Бу ишларни ёшларнинг ўз хохиши, мойиллиги, қобилиятига мувофиқ, мутахассисларга бўлган эҳтиёжни ва меҳнат бозоридагивазиятни ҳисобга олган ҳолда касб танлашга кўмаклашиш бўйича педагогик тадбирлар мажмуи билан олиб борилади. Касбга йўналтириш ишлари умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчилари билан суҳбат ва учрашувлар, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўтказиладиган “Касблар фестивали” ва “Очиқ эшиклар куни”, 2008 йилдан буён ўтказиб борилаётган “Оталар мажлиси” тадбирлари орқали амалга оширилади.
*163.Мониторинг деганда нимани тушунасиз ва у таълим муассасангизда қандай ташкил этилган?
Жавоб: Мониторинг (инглиз monitior – назорат қилмоқ, текширмоқ) – касбий таълим жараёнининг режа асосида диагностик кузатиш; мониторинг ўз ичига диагностикани, башоратлашни ва шахснинг касбий ривожланишини бошқаришни ҳамда таълим жараёнини олади.
*164.Ўқувчи неча ёшгача вояга етмаган ҳисобланади?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 21 сентябр 360-сонли «Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар фаолиятини такомиллаштириш ҳақида”ги қарорига асосан 18 ёшгача вояга етмаган шахс ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |