Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари раҳбарларининг


*125.КҲКларда битирув малакавий иш (диплом иши) ҳимояси ва касблар бўйича амалий имтиҳонлар қандай ўтказилади?


Download 0.5 Mb.
bet35/62
Sana17.01.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1097444
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   62
Bog'liq
Савол-жавоб

*125.КҲКларда битирув малакавий иш (диплом иши) ҳимояси ва касблар бўйича амалий имтиҳонлар қандай ўтказилади?
Жавоб: Диплом лойихаси ўқувчининг мустақил иши хисобланиб, унга асосан давлат аттестацияси комиссияси ўқувчига кичик мутахассис малакаси берилишини хал қилади. Ўқувчиларга диплом лойиха мавзулари коллеж директори буйруғи билан тасдиқланади. Диплом лойихаси ўқувчига ишлаб чиқариш амалиёти бошланганидан сўнг 2 хафта мобайнида Диплом лойихалари фан кафедраси томонидан кўриб чиқилади, диплом лойихаси рахбари томонидан имзоланади, хамда ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари томонидан тасдиқланади.
(Касб маҳорати журнали 2007 йил 3-сон)
*126.АЛ ва КҲКлар ўқувчиларининг билим савияси, кўникма ва малакаларини назорат қилишнинг рейтинг тизимида қандай назорат турлари мавжуд ва улар қандай амалга оширилади?
Жавоб: Ўқитиш сифати ва даражасининг давлат таълим стандартига мувофиқлигини таъминлаш учун қуйидаги назорат тадбирларини ўтказиш назарда тутилади:
Жорий назорат – сўровлар, семинарлар, назорат ишлар ва тестлар тарзида билимлар, малака ва кўникмалар текширилади.
Оралиқ назорат – семестр тамом бўлганда ва ўқув дастурининг тегишли бўлими тугаллашгандан кейин амалга оширилади. Унинг асосида ўқув рейтинги анмқланади. Билимлар, малака ва кўникмаларни баҳолаш учун оралиқ назорат, имтихонлар, тестлар, синовлар, курс малака ишлари шаклида ўтказилади.
Якуний назорат – ўқиш тугаллангандан кейин аттестация, имтихонлар, тестлар, малака ишлари диплом лойихаларини ҳимоя қилиш шаклида амалга оширилади.
*127.Ички назорат нима ва у кимлар томонидан амалга оширилади?
Жавоб: Ички назорат – ЎМКҲТ муассасаси томонидан амалга оширилиб, “АЛ ва КҲКлар ўқувчиларининг билим савияси, кўникма ва малакаларини назорат қилишнинг рейтинг тизими тўғрисида”ги Низомга кўра ўқувчиларнинг билим савияси, кўникма ва малакаларини назорат қилишга асос бўлади.
*128.Ички назорат турларини айтинг.
Жавоб: Ички назорат турлари:
- Жорий назорат;
- Оралиқ назорат;
- Якуний назорат.

Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling