Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари раҳбарларининг


*181.Малака тушунчасини изоҳланг


Download 0.5 Mb.
bet49/62
Sana17.01.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1097444
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   62
Bog'liq
Савол-жавоб

*181.Малака тушунчасини изоҳланг.
Жавоб: Малака – шахснинг касб фаолиятига тайёрланганлиги, ходимнинг муайян ишни бажариш учун зарур бўлган билими, автоматлашган ҳолда бажарилган назарий, амалий билим ва кўникмалар мажмуидир.
*182.Узлуксиз таълим деганда нимани тушунасиз ва уларнинг турларини санаб ўтинг.
Жавоб: Узлуксиз таълим тизими – малакали, рақобатбардош кадрлар тайёрлашнинг асоси бўлиб, таълимнинг барча турларини, давлат таълим стандартларини, кадрлар тайёрлаш тизими тузилмаси ва унинг фаолият кўрсатиш муҳитини ўз ичига олади.
Узлуксиз таълим турлари:

  • мактабгача таълим

  • умумий ўрта таълим

  • ўрта махсус, касб-ҳунар таълими

  • олий таълим

  • олий ўқув юртидан кейинги таълим (аспирантура, докторантура)

  • кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш

  • мактабдан ташқари таълим

*183.Ўзб.Респ.нинг Инвестиция дастури ҳақида нималарни биласиз?
Жавоб: Ўз.Респ. ВМ.нинг 2003 йил 11 ноябрдаги қарорига асосан қабул қилинган “Инвестиция дастури”да 2004 йилда умумий қиймати 4,2 млрд. АҚШ долларига тенг бўлган 200 дан ортиқ дастурларни амалга ошириш кўзда тутилган.
*184.Ишлаб чиқариш амалиётларини ташкил этиш тартибини тушунтиринг.
Жавоб: КҲК лари ўқувчиларининг ишлаб чиқариш амалиётини ўтказиш қуйидагича амалга оширилади:

  • амалиёт бошланишидан 1 ой олдин ҳар бир корхона ( ташкилот, хўжалик) билан шартномалар тузилади ва корхона билан ҳамкорликда амалиёт дастури ишлаб чиқилади;

  • амалиёт даврида ўқувчилар ишлаб чиқариш корхонаси ишчилари рўйхатига киритилмайди;

  • ўқув гуруҳларига умумий раҳбарлик амалиёт ўқитувчилари томонидан амалга оширилади; улар ўқувчиларни иш жойига тақсимлаш, улар томонидан мехнат интизоми ва ҳавфсизлигига риоя қилишлари юзасидан жавобгардир;

  • айрим КҲКларнинг иқтисодиёти бозор иқтисодиёти шароитида ривожланаётган бўлса, ишлаб чиқариш амалиёти касб-ҳунар коллежидаги устахоналарида,цех, участка ва бошқа ишлаб чиқариш тизимларида ўтказилиши мумкин.

Ишлаб чиқариш амалиёти амалдаги ўқув режа ва тармоқ стандарти асосида ташкил этилади. Амалиётга чиқиш олдидан амалиёт ўташ жойлари (Халқ таълими бўлими тасарруфидаги мактабгача таълим муассасалари, умумий ўрта таълим мактаблари, корхона ва ташкилотлар) билан шартномалар тузилади. Ўқув журналининг 8-шакли (меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги қоидалари) тўлдирилади. Амалаёт кундалиги, ҳисобот саволлари, режа топшириқлари ишлаб чиқилади ва ўқувчига етказилади.
Ҳозирги кунда ишлаб чиқариш амалиётлари Ўзб.Респ.Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 феврал “Касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш ва ўтказишни такомиллаштириш тўғрисида”ги 40-сонли қарори асосида олиб борилади.

Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling