Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари раҳбарларининг


*177.Якуний назорат нима, У қачон ва кимлар томонидан амалга оширилади?


Download 0.5 Mb.
bet48/62
Sana17.01.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1097444
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   62
Bog'liq
Савол-жавоб

*177.Якуний назорат нима, У қачон ва кимлар томонидан амалга оширилади?
Жавоб: Якуний назорат – семестр тамом бўлганда ва ўқув дастурининг тегишли бўлими тугаллангандан кейин ЎМКҲТ педагог ходимлари томонидан амалга оширилади. Унинг ўтказилиш тартиби, шакли таълим муассасасининг илмий-педагогик кенгаши томонидан белгиланади.
*178.Ўқув ва ёрдамчи хоналарни жиҳозлашга қандай талаблар қўйилади?
Жавоб: Ўқув хоналарини жиҳозлашга қуйидаги талаблар қўйилади:
а) ўқув хонаси фан бўйича замонавий ютуқларни, илғор натижаларни, амалиётнинг истиқбол ривожланишини ўзида акс эттириши керак.
б) ўқув хоналарини меъёрий жиҳозланиши нуқтаи-назаридан мебеллар, деворий лавҳалар бир-бирига мос бўлиши керак.
в) ўқув хоналари универсал бўлиши, ҳар бир мавзу учун ўрганиш имкониятларини таъминлаши керак.
*179.Техника хавфсизлиги қоидалари ва унга риоя этиш юзасидан таълим муассасасида қандай ишлар амалга оширилиши керак?
Жавоб: Таълим муассасасининг соҳа йўналишидан келиб чиққан ҳолда ҳавфсизлик қоидаларига риоя қилиш ва уни назорат қилиш чора-тадбирлари белгиланиши, барча ишчи-ходимлари ва ўқувчи ёшлар соҳа йўналишлари хусусиятидан келиб чиққан ҳолда техника ҳавфсизлик қоидалари билан таништириб борилиши зарур. Техника ҳавфсизлиги қоидаларига риоя этишни таъминлаш мақсадида ҳавфсизликка оид кинофильмлар намойиш этиш, кўргазмали воситалар ёрдамида ўқув машғулотлари ва семинарлар ташкил этилади.
180.Назарий ва касбий таълимнинг тўғри ташкил этишга хизмат қилувчи омиллар ҳақида фикрингизни айтинг.
Жавоб:
Назарий таълимни тўғри ташкил этишда янги педагогик технологияларни қўллаш муҳимдир. Ушбу йўналишда гегемон фақат ўқитувчи бўлмай, барча ўқувчиларда фикрлар уйғотилади. Фикрлар умумлаштирилиб, ўқитувчи томонидан таҳлил этилади ва энг тўғриси рағбатлантирилади.
Касбий таълимни тўғри ташкил қилиш асосан лабораториялар, устахоналар ва ишлаб чиқаришгдаги кўникмаларни тўғри ташкил этиш омилига боғлиқ. АЛ ва КҲК талабалари қачонки, назарий билимларни касбий таълим йўналишида ҳам татбиқ эта олсалар, билимни ўзлаштирган ҳисобланадилар.

Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling