*187.Ўқувчиларни КҲКларга жалб этиш учун қандай чора-тадбирларни амалга оширишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайсиз?
Жавоб: Ўқувчиларни касб-ҳунар коллежларига жалб этиш учун учун аввало касбга йўналтириш ишларини тўғри ташкил этиш, умумтаълим мактабларида коллеждаги мавжуд йўналишлар бўйича суҳбатлар ва учрашувлар ўтказиш, “Касблар фестивали” ва “Очиқ эшиклар куни” тадбирларига катта эътибор бериш керак. Бундан ташқари, ўқув ва лаборатория хоналарини замонавий ахборот технологиялари билан жиҳозланганлиги, ўқитувчилар салоҳияти ва таълим муассасасида ўқувчилар давомати ва интизоми қатъий назоратга олинганлиги шу ўқув юрти ўқувчиларининг жамоат жойларида ўзларини тутишлари ва битиргандан сўнг ишга жойлашиш кўрсаткичларининг юқорилиги зарурий омиллар бўлиб хизмат қилади.
*188.Коллеж педагогик жамоасини вазифалари ва ҳуқуқлари нималардан иборат?
Жавоб: - Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, Вазирлар Махкамасининг қарорлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ва бошқа бошқарув идораларининг таълим муасасалари фаолияти билан боғлиқ бўлган буйруқ ва кўрсатмаларини бажариш юзасидан ўқув юрти бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, уларни амалга ошириш;
- ўқув-тарбия жараёни мазмунини, республиканинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти истиқболлари, фан ва техниканинг замонавий технологияларини ўқув-тарбиявий жараёнга қўллашдан келиб чиққан ҳолда ташкил этиш;
- таълим беришда ўқитишнинг самарали усулларини қўллаш, амалдаги ўқув режа ва дастурларни такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;
- маҳаллий шароитни ҳисобга олиб, мутахассисларга бўлган талабни ўрганган ҳолда касб-ҳунар коллежларида малакали мутахассисларни тайёрлаш дастурини ва унинг бажарилишини доимий муҳокама қилиб бориш;
- таълим муассасасида услубий ишлар, фан комиссиялари, кафедралар фаолияти, услубий йиғилишлар, семинарлар ва педагогик конференциялар ўтказишни ташкил этиш;
- ўқув режа ва дастурларнинг бажарилишини, ўтилаётган дарсларнинг сифати, фанлар бўйича ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражасини таҳлил қилиш;
- гурухлардаги ўқув-тарбиявий ишларнинг ҳолати тўғрисида ўқитувчи ва амалиёт ўқитувчиларининг ҳисоботини эшитиш;
- фан кафедралари, уюшмалари фаолиятини ўрганиш ва таҳлил қилиш;
- ўқувчиларни маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг самарали шакллари ҳамда услубларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
- ишлаб чиқариш таълими ва амалиётини ташкил этиш ҳақида таълим муассасаси ва ташкилотлар ходимларининг ахборотини эшитиш;
- ўқув йили якунлари бўйича ўқувчиларни курсдан-курсга ўтказиш масалаларини кўриб чиқиш ва унинг натижаларини таҳлил қилиш, фанлардан саёз ўзлаштирувчи ўқувчиларнинг билим савиясини кўтариш чораларини ишлаб чиқиш;
- ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини бошқарув тузилмасига илмий асосланган ҳолда ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифлар бериш ҳуқуқига эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |