Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари раҳбарларининг


*193.Айрим тоифадаги ходимларга бериладиган қўшимча кафолат ва имтиёзларни айтиб беринг


Download 0.5 Mb.
bet54/62
Sana17.01.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1097444
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   62
Bog'liq
Савол-жавоб

*193.Айрим тоифадаги ходимларга бериладиган қўшимча кафолат ва имтиёзларни айтиб беринг.
Жавоб: Кафолатлар ва имтиёзлар қуйидагича:
1.68-модда: Давлат 14 ёшга тўлмаган болалар ва ногирон болалари бор ёлғиз ота ёки оналарга ҳамда кўп болали ота-оналарга ишга жойлаштириш учун қўшимча кафолатларни таъминлайди
2.78-модда Ишга қабул қилишни ғайриқонуний равишда рад этишга йўл қўймайди;
3.84-модда: Хомиладор аёллар , уч ёшга тўлмаган боласи бор айёллар ишга қабул қилинганда дастлабки синов муддати белгиланмайди;
4.143-модда: Йиллик меҳнат таътили биринчи иш йили учун олти ой ўтмасдан берилади
5.144-модда: айрим ходимларга таътил уларнинг ҳоҳишига кўра ёзги ёки улар учун қулай вақтларда берилади. (14 ёшга тўлмаган фарзанди бор оналарга, харбий хизматчиларнинг хотинларига, ногирон фарзанди бор оналарга, ёлғиз ота ёки оналарга, никоҳдан ажраганларга).
6.150-модда: Икки ёшдан уч ёшгача фарзанди бор оналарга 12 ёшга тўлмаган фарзанди бор оналарга ҳар йили 14 календар кунига қадар уларнинг хоҳишига кўра иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилади.
7.225-модда:Аёллар мехнатини қўлланиш таъқиқланадиган ишларга қўймаслик.
8.227-модда:Хомиладор аёлларни ва икки ёшга тўлмаган боласи бор аёлларни енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқариш омилларининг таъсиридан холи бўлган ишга ўтказиш.
9.228-модда: Тунги ишларда, иш вақтидан ташқари ишларда, дам олиш кунларидаги ишларда аёллар меҳнатни қўлланишни ва уларни хизмат сафарига юборишни чеклаш;
-Уч ёшга тўлмаган болалари бор, бюджет хисобидан молиявий жихатдан таъминланадиган ташкилотлар ва муассасаларда ишлаётган аёлларнинг иш вақтини қисқартириш.
10.229-модда: Аёлларга ва оилавия вазифаларни бажариш билан машғул шахсларга тўлиқсиз иш вақти белгилаш.
Аёлларга йиллик таътилларни бериш навбатини белгилашдаги имтиёзлар.
1.232-модда: Ўн икки ёшга тўлмаган боласи ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи бор аёллар учун қўшимча таътиллар.
2.233-модда: Аёлларга хомиладорлик 70 календар кун ва туққанидан сўнг 56 календар кундан иборат таътиллар берилади ижтимоий суғурта бўйича нафақа тўланади.
3.234-модда: Аёлларга бола икки ва уч ёшга тўлгунга қадар парваришлаш учун бериладиган таътиллар.
4.235-модда: Янги туғилган болаларни фарзандликка олган ёки болаларга васий қилиб белгиланган шахсларга қўшимча таътиллар берилади.
5.236-модда: Болани овқатлантириш учун танаффуслар берилади.

Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling