Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари раҳбарларининг


*199.Ходим ишдан бўшаши тўғрисида ўз раҳбарини қанча муддат илгари ёзма огоҳлантириши лозим?


Download 0.5 Mb.
bet57/62
Sana17.01.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1097444
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   62
Bog'liq
Савол-жавоб

*199.Ходим ишдан бўшаши тўғрисида ўз раҳбарини қанча муддат илгари ёзма огоҳлантириши лозим?
Жавоб: Ходим ишдан бўшаши тўғрисида рахбарни икки хафта олдин ёзма равишда огоҳлантириши лозим.
*200.Ходимни доимий бошқа лавозимга ўтказиш қандай амалга оширилади?
Жавоб: Бошқа доимий ишга ўтказишга (ходимнинг мехнат вазифаларини ўзгартиришга) – унга бошқа мутахассилик, малака, лавозимга оид ишни топширишга фақат унинг розилиги билан йўл қўйтлиши мумкин. Ходим бошқа ишга ўтишдан бош тортган ёки корхонада мувофиқ келадиган иш бўлмаган тақдирда, мехнат шартномаси умумий асосларда бекор қилнишини мумкин.
Доимий бошқа ишга ўтказиш меҳнат шартномасига киритилган ўзгартириш асос бўлади ва иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
*201.Аввал қабул қилинган ходим бола туғилганлиги муносабати билан таътилда бўлса, унинг ўрнига янги ходимни қабул қилиш мумкинми?
Жавоб: Мумкин. Болалар парваришидаги таътилидаги ходимнинг фарзанди икки ёшга тўлгунга қадар вақтинча бошқа ходим ишга қабул қилинади.
*202.Меҳнат интизомини бузган ходим вақтинча ишга қобилиятсизлик ёки унинг таътилда бўлган даврида иш берувчи у билан тузган меҳнат шартномасини бекор қила оладими?
Жавоб: Бундай ҳолларда ЎзР МКнинг 100-моддасига биноан иш берувчи томонидан мехнат шартномасини бекор қилишга йўл қўйилмайди.
*203.Суд ҳукми билан Ўзб.Респ.меҳнат кодексининг қайси моддасига асосан ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкин?
Жавоб: ЎзРМКнинг 106 –моддаси 3-бандига асосан ходим жазога маҳкум этилганда, аввалги ишини давом эттириш имкониятидан маҳрум этилганда меҳнат шартномаси тарафлар ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолатларда бекор қилинади
*204.Жамоа шартномасининг мазмуни ва уни қандай расмийлаштирилишини тушунтиринг.
Жавоб: Жамоа шартномаси – ташкилотда иш берувчи билан ходимлар ўртасида меҳнатга оид, ижтимоий-иқтисодий ва касбга оид муносабатларни тартибга солувчи норматив ҳужжатлар бўлиб, икки томонлама мажбуриятни бажарилиши жараёнида ташкилот фаолияти учун тўла шароит яратиш, уни самарали бошқариш, ишчи-ходимларни маиший ва моддий, ҳуқуқий эиҳатдан ҳимоялашни таъминлашдан иборат.
Жамоа шартномалари меҳнаткашлар номидан касаба уюшма қўмитаси ва маъмурият томонидан ташкилот раҳбари билан тузилади.
Жамоа шартномалари лойиҳаси лойиҳа тузувчи комиссиялар томонидан тузилиб, бўлимлар жамоа йиғилишларида муҳокама қилинади ва жамоанинг умумий йиғилиши ёки конференциясида қабул қилиниб, меҳнаткашларнинг вакили сифатида касаба уюшма қўмитаси ҳамда маъмурият (иш берувчи) билан имзоланади.
Жамоа шартномасининг мазмуни ва тузилишини тарафлар белгилайди. Жамоа шартномасига иш берувчи ва ходимларнинг ўзаро мажбуриятлари киритилади. Унинг лойихаси ўқув муассасаси ходимлари томонидан муҳокама қилинади ва билдирилган фикр ва таклифлар ҳисобга олинган ҳолда ишлаб чиқилади. Ишлаб чикилган лойиха умумий йиғилиш мухокамасига қўйилади. Жамоа шартномаси Ўзр МК нинг 35-40 моддаларида белгиланган тартибда расмийлаштирилади. Жамоа шартномаси 50 % овоз берилгандагина маъқулланган хисобланади. Сўнг уч кун муддат ичида имзоланади. Жамоа шартномаси ташкилот қайта ташкил этилганда, рахбари ўзгарганда ҳам ўз кучини сақлаб қолади.

Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling