Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари раҳбарларининг


*196.Таълим муассасасида иш юритиш қандай амалга оширилади?


Download 0.5 Mb.
bet56/62
Sana17.01.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1097444
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   62
Bog'liq
Савол-жавоб

*196.Таълим муассасасида иш юритиш қандай амалга оширилади?
Жавоб: Касб-ҳунар коллежида фаолият кўрсатаётган ҳар бир ходим, у қандай лавозимда ишлашидан қатъий назар ўзининг бажариб келаётган лавозим вазифасини, меъёрий хужжатларни ва уларни расмийлаштириш қоидаларини билмас ва унга риоя қилмас экан «Таълим тў\рисида»ги қонун ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» талабларини бажармаган ва унга амал қилмаган ҳисобланади. Корхонанинг иши самарадорлиги, турли стратегик ва тармоққа хос масалалариннг ечими иш юритишни тўғри йўлга қўйиш билан боғлиқдир.
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси директори таълим муассасаси ишини ҳукумат қарорлари, ўрта махсус таълимга тегишли қонун ва қоидалар, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ва тармоқ вазирликларининг қарор ва низомлари ҳамда вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси томонидан ишлаб чиқилган йўриқномалар асосида олиб боради.
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси директори таълим муассасасининг барча соҳалари бўйича ишларини режалаштиради, назорат қилади ҳамда белгиланган вазифаларни амалга оширади.
Ҳозирги вақтда компьютер технологиялари кенг жорий этилиши билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 8 июлдаги “Ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ 117-сонли қарорига асосан тасдиқланган мақсадли йўналишлар бўйича 2010 йилнинг охиригача идоравий ҳужжат алмашинувидаги электрон ҳужжатларнинг улуши 60 %ни, идоралараро миқёсда эса 20 % ни ташкил этиши лозим. Бу эса таълим муассасасига келган 100 та ҳужжатнинг 60 таси электрон шаклда бўлишлигини англатади.
(Кадрлар масалалари бўйича маълумотнома. 2008 йил 6(18)-сон)
*197.Фуқароларнинг мурожаатини кўриб чиқиш қандай тартибда амалга оширилади?
Жавоб: Фуқаронинг ариза ва шикоятлари Республика Олий Мажлиси томонидан 2002 йил 13 декабр куни қабул қилинган Янги таҳрирдаги “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонун билан тартибга солинган.
Қонун бўйича фуқаролар мурожаатлари 1 ойгача бўлган муддат ичида кўриб чиқилиши лозим.
Қўшимча ўрганиш ва текшириш талаб этилмайдиган мурожаатлар 15 кунлик муддат ичида ҳал этилиши лозим.
Ариза, шикоят мураккаб бўлса, уни ҳал этиш учун 1 ойдан кўп муддат талаб этиладиган ҳолларда, 10 кунлик муддат ичида аризачига у ҳақда маълум қилиб, аризаси ҳал этилиши кечикишини огоҳлантириб қўйиш зарур.
Қонун бўйича манзили ва фамилияси, исми кўрсатилмаган, имзоси аноним ариза ва шикоятлар кўриб чиқилмайди.
*198.Ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги ёки соғлиги ҳолатига кўра бажараётган ишига нолойиқ бўлиб қолиши туфайли меҳнат шартномаси Ўзб.Респ.меҳнат кодексининг қайси моддаси ва бандига асосан бекор қилиниши мумкин?
Жавоб: ЎзР МКнинг 100-модда 2-бандига асосан меҳнат шартномаси бекор қилинади. Бунинг учун ходим икки хафта олдин огоҳлантирилиши шарт.

Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling