1. 1-§. Талабаларнинг креативлигини ривожлантириш бўйичa бажарилган илмий-тадқиқот ишларининг таҳлили


Download 49.92 Kb.
bet1/5
Sana30.04.2023
Hajmi49.92 Kb.
#1402816
  1   2   3   4   5
Bog'liq
1$1- bo\'lim mundarija 2 08 2022


I БОБ. БЎЛАЖАК ПЕДАГОГ КАДРЛАРНИНГ ЭНЕРГЕТИКАГА ОИД КРЕАТИВЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
1.1-§. Талабаларнинг креативлигини ривожлантириш бўйичa бажарилган илмий-тадқиқот ишларининг таҳлили
Бугунги кунда олий таълим муассасаларида таълим жараёнини ташкил этишда креатив ёндашувга асосланган ташкилий-педагогик механизмларни такомиллаштириш орқали мамлакатимиз интеллектуал ресурслари потенциали улушини ошириш алоҳида аҳамият касб этмоқда. “Узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш, сифатли таълим хизматлари имкониятларини ошириш, шунингдек, “илмий-тадқиқот ва инновация фаолиятини рағбатлантириш, илмий ва инновация ютуқларини амалиётга жорий этишнинг самарали механизмларини яратиш” устувор вазифалар сифатида белгиланган.
Бу педагогика олий таълим муассасаларида талабаларнинг компьютерли моделлаштириш бўйича креативлигини ривожлантиришда амалда қўлланилаётган аудитория-дарс усулига муқобил технологияларни (муносабатлар педагогикаси, ҳар томонлама тарбиялаш қатъий белгилаб қўйилган дастурлар ва дарсликларсиз ўқитиш, лойиҳалаш ва юкламани кўпайтириш методи, креатив фаолиятга йўналтирилган ижодий топшириқлар ва бошқалар) қўллашни кўзда тутади.
Пазилова Шохида АбдулбаситовнанингОлий ҳарбий таълим муассасаларида“электротехника ва электроника асослари”нинг мазмуни ва ўқитиш методикаси”мавзусидаги 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) ихтисослиги бўйича педагогика фанлари номзоди диссертацияси тадқиқоти ишларида Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:Oлий ҳарбий таълим муассасаларида “Электротехника ва электроника асослари” фанини ўқитишда фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлашга йўналтирилган тизимли, фаолиятга доир, шахсга йўналтирилган ёндашувларни физик экспериментал фаолиятга самарали татбиқ этиш орқали таълим олувчиларнинг билиш фаоллиги ва аналитик фикрлашини интенсив ривожлантириш механизми такомиллаштирилган; “Электротехника ва электроника асослари” фанидан ўқув материалларини концентризм тамойили асосида структуралашнинг методик тизими модулли ҳамда интеграллашган таълимнинг дидактоген омиллари таъсир даражасини кучайтириш, интернал ва экстернал мотивларни технологик компетенция билан қайта алоқаси барқарорлигини таъминлаш орқали такомиллаштирилган; шахсга йўналтирилган таълим асосида “Электротехника ва электроника асослари” фанини ўқитишнинг методик таъминоти касбий соҳага йўналтирилган аралаш таълимни қўллаш алгоритми таркибига табиий-илмий саводхонликни ривожлантиришга доир стратегик, тактик ва креатив топшириқлар устида ишлаш босқичини адаптив лойиҳалаш усулида қўллаш орқали такомиллаштирилган мобил ва мультимедиали иловаларни электротехника ва электроника асосларига доир ўқув материлларни горизонтал ҳамда вертикал бойитиш,ўқитишнинг адаптив тизимларини физик таълим жараёнларига қўллашнинг дастурлаштирилган алгоритмини ишлаб чиқиш орқали бўлажак ҳарбий мутахассисларнинг касбий тайёргарлигини рақамли технологиялар асосида такомиллаштиришга доир илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган (56,57).
Дусмуратов Мансур Байсоатовичнинг Олий таълимда электродинамикани ўқитишни ахборот технологиялари асосида такомиллаштириш 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) ихтисослиги бўйича педагогика фанлари номзоди диссертацияси тадқиқоти ишларида Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: электродинамика бўлимида майдонларни тавсифловчи операторлар (градиент (grad), дивергенция (div) ва ротор (rot)га оид назарий ва амалий машғулотлар бўйича предметли-методик тайѐргарлик даражасига амалий ва мантиқий мушоҳада элементларини интеграциялаш (топшириқ, назорат, таҳлил) асосида такомиллаштирилган дастурий методик таъминот ишлаб чиқилган; электродинамикага оид ҳодиса ва жараѐнларни фазовий тасвирини (декарт, сферик, қутб ва цилиндрик) координаталар системасида ҳосил қилишда электрон дастурий воситалардан Maple ва Delphi дастурларининг имконияти ва талабаларнинг улардан фойдаланиш қулайлигининг мазмуни, ўзаро боғлиқлик даражасини белгиловчи касбий педагогик рефлексия кўрсаткичлари (мотивацион-қадриятли, когнитив-фаолиятли, шахсий-рефлексив) ҳамда психологик ва мотивацион, фаолиятли ѐндашув асосида такомиллаштирилган; ушбу бўлимига оид зарядлар системасининг электр майдони ва эквипотенциал сиртлари, токлар системаси магнит майдони, конденсаторлардаги зарядланиш ва разрядланиш жараѐни, индуктив ғалтакдан ток ўтиш жараѐни, контуридаги электромагнит тебранишлар жараѐни, электродинамик система ҳисобланган атомлар электрон қобиқларининг электронлар билан тўлиш жараѐни каби мавзуларни ўқитиш методикаси замонавий ахборот технологияларини қўллаган ҳолда, масалаларни ечиш кўникмаларини ривожлантиришга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган; электродинамика бўлимининг талабалар билимини оширишга қаратилган конденсаторнинг зарядланиш ва разрядланиш жараѐнлари, индуктив ғалтакдан ток ўтиш жараѐни, тебраниш контуридаги электромагнит катталикларнинг эркин ва сўнувчи тебраниш жараѐнлари гносеологик, методологик ва дидактик илмий билиш методларидан фойдаланиб физика ўқитишнинг таркибий-тузилмавий функционал моделига асосланган мотивацион-мақсадли, концептуал, структуравий ва назарий-методологик ѐндашувлар асосида ишлаб чиқилган(91,92,93 ).

Download 49.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling