(Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларидаги
“Камолот” ЁИҲнинг бошланғич ташкилотлари Низоми)
*79.Тошкент шаҳри 2007 йилда “Ислом маданияти пойтахти” деб эълон қилинганлиги сабаби нимада?
Жавоб: мусулмон оламидаги мамлакатларни бирлаштирган Ислом конференцияси ташкилоти таркибига кирувчи Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ислом ташкилоти (АЙСЕСКО) томонидан Тошкент шаҳрига 2007 йилда “Ислом маданияти пойтахти” деган ном берилиши ва шу муносабат билан амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, ўзбек халқининг ислом маданияти ривожига қўшган беқиёс ҳиссасига бағишланган маънавий-маърифий тарғибот ишлари учун берилган.
(Мустақилликнинг 16 йиллигида Президент И.Каримовнинг нутқи)
80.Ўзб.Респ.Президенти 2006 йил 3 апрелдаги ПҚ-317-сон “Аҳоли ўртасида олиб борилаётган маънавий-маърифий ва тағрибот-ташвиқот ишларининг таъсирчанлиги ва самарасини оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорнинг мазмун ва моҳиятини айтинг.
Жавоб: Қарор мамлакатимиз аҳолиси ўртасида миллий истиқлол ғоясини кенг тарғиб қилиш, дунёда ва атрофимизда содир бўлаётган сиёсий жараёнларга нисбатан юртдошларимизда онгли муносабатни, фаол гражданлик позициясини шакллантириш, ёшларимизни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш мақсадида ишлаб чиқилган. Қарор асосида ишлаб чиқилган чора-тадбирлар дастурида аҳоли билан жонли мулоқот ва суҳбатлар, бевосита фикр алмашувлар ўтказиш, тарғибот-ташвиқот ишларини аниқ ҳаётий мисоллар орқали содда ва тушунарли тилда, кенг жамоатчиликни жалб этган ҳолда ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилган.
*81.Ўзб.Респ.давлат ҳокимияти тизими қандай тизим ҳисобланади?
Жавоб: Ўзбекистон - суверен давлат
Ўзбекистон – демократик, дунёвий республика
Ўзбекистон унитар давлат бўлиб, унинг таркибига Қорақалпоғистон Республикаси киради.
Ўзбекистондаги давлат бошқарувининг шакли - республика
- Ўзбекистон Республикасининг халқи – ҳокимиятнинг ягона манбаи ҳисобланади
- давлат ҳокимиятининг юқори органлари – парламент ва халқ томонидан сайланадиган президент ҳисобланади.
Ўзбекистонда давлат ҳокимияти органлари тизими қуйидаги 3 вазифани амалга оширади:
1) қонунларни қабул қилиш
2) мазкур қонунларни ижро этиш
3) одил судловни амалга ошириш, яъни ҳуқуқбузарларни жазолаш
Do'stlaringiz bilan baham: |