Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари раҳбарларининг


*85.2005 йил 7 февралда Оқсаройда бўлган йиғилишда Ўзб.Респ.Президенти И.Каримов томонидан раҳбар кадрларга қандай талаблар қўйилди?


Download 0.5 Mb.
bet23/62
Sana17.01.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1097444
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   62
Bog'liq
Савол-жавоб

*85.2005 йил 7 февралда Оқсаройда бўлган йиғилишда Ўзб.Респ.Президенти И.Каримов томонидан раҳбар кадрларга қандай талаблар қўйилди?
Жавоб: Ўзб.Респ.Президенти И.Каримов томонидан раҳбар кадрларга қуйидаги талаблар қўйилди:
- топширилган ишга маъсулият билан ёндошиш
- билим, малака ва тажриба
*86.Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида маънавий-маърифий соҳада қандай вазифалар белгиланган? (Вазифаларни аниқ ифодалаб беринг)
Жавоб:
- мафкуравий қарашлар ва сарқитлардан тўла халос бўлиш
- ривожланган демократик давлатлар даражасида юксак маънавий ва аҳлоқий талабларга жавоб берувчи юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини яратиш
- таълим олувчиларда эстетик бой дунёқарашни, юксак маънавият, маданият ва ижодий фикрлашни шакллантириш
- таълимни миллий тарих, халқ анъаналари ва урф-одатлари билан узвий уйғунлигини таъминлаш
- Ўзбекистон халқларининг маданиятини сақлаб қолиш ва бойитиш, бошқа халқларнинг тарихи ва маданиятини ҳурмат қилишга ўргатиш
(Кадрлар тайёрлаш миллий дастури)
*87.Бунёдкорлик ғоясини аждодларимиз қолдирган маънавий-маданий мерос мисолида айтиб беринг.
Жавоб: Ғоя – инсон тафаккури маҳсулидир. Дунёда икки куч – бунёдкорлик ва бузғунчи ғоялар доимо курашади. Бунёдкор ғоялар юртни обод, халқни фаровон қилиш билан ажралиб туради.
Бунёдкорлик ғоялари: озодлик, мустақиллик, тинчлик, адолат, тенглик, ҳамкорлик, дўстлик, бирдамлик, ҳурфикрлилик, маърифатпарварлик, бағрикенглик, ватанпарварлик, инсонпарварликдир.
Самарқанддаги Бибихоним, Улуғбек, Тиллакори мадрасалари, Шохи Зинда мақбараси, Бухородаги Ситораи Моҳи хосса мажмуаси, Улуғбек расадхонаси ва Хива, Урганч шаҳарларидаги тарихий ёдгорликлар, Алишер Навоийнинг “Хамса” ва бошқа достонлари, Аҳмад ал-Фарғоний, Абу Али Ибн Сино, Абу Райҳон Беруний, Абу Наср Форобий ва бошқа алломалар ёзиб қолдирган асарлар маънавий-маданий мерос бўлиб хизмат қилади. Широқ, Тўмарис, Спитамен, Муқанна, Темур Малик, Жалолиддин Мангуберди, Амир Темур, Бобур каби аждодларимиз Ватан озодлиги, эл-юрт бахт-саодати каби юксак ғоялар ривожи йўлида жон фидо қилганлар.

Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling