Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари раҳбарларининг
*28.Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури қачон қабул қилинган, унинг асосий мазмунини айтиб беринг
Download 0.5 Mb.
|
Савол-жавоб
*28.Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури қачон қабул қилинган, унинг асосий мазмунини айтиб беринг.
Жавоб: Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури 1997 йил 29 августда “Таълим тўғрисида”ги Қонун билан бирга қабул қилинган. Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурининг асосий мақсади: 1. Таълим соҳасини тубдан ислоҳ қилиш 2. Мафкуравий қарашлар ва сарқитлардан тўла халос бўлиш 3. Ривожланган демократик давлатлар даражасида юксак маънавий ва аҳлоқий талабларга жавоб берувчи юқори малакали кадрлар тайёрлаш миллий тизимини яратиш Ушбу максадни руёбга чикариш учун куйидаги вазифаларнинг хал этилишини назарда тутилади: «Таълим тугрисида»ги Узбекистон Республикаси конунига мувофик таълим тизимини ислох килиш, давлат ва нодавлат таълим муассасалари хамда таълим ва кадрлар тайёрлаш сохасида ракобат мухини шакллантириш негизида таълим тизимини ягона укув –илмий-ишлаб чикариш мажмуи сифатида ишчи ривожлантиришни таъминлаш; таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимини жамиятда амалга оширилаётган янгиланиш, ривожланган демократик хукукий давлат курилиши жараёнларига мослаш; кадрлар тайёрлаш тизими ва мазмунини мамлакатнинг ижтимоий ва иктисодий тараккиёти истикболларидан, жамият эхтиёжларидан, фан, маданият, техника ва технологиянинг замонавий ютукларидан келиб чиккан холда кайта куриш. Таълим олувчиларни маънавий –ахлокий тарбиялашнинг ва маърифий ишларнинг самарали шакллари ва услубларини ишлаб чикиш ва жорий этиш. Таълим ва кадрлар тайёрлаш, таълим муассасаларини аттестациядан утказиш аккредитация килиш сифатига бахо беришнинг холис тизимини жорий килиш; Янги ижтимоий-иктисодий шароитларда таълимнинг талаб килинадиган даражаси ва сифатини, кадрлар тайёрлаш тизимининг амалда фаолият курсатиши ва баркарор ривожланишининг кафолатларини, устиворлигини таъминловчи норматив, моддий техника ва ахборот базасини яратиш; Таълим, фан ва ишлаб чикаришнинг самарали интеграциялашувини таъминлаш, тайёрланаётган кадрларнинг микдори ва сифатига нисбатан давлатнинг талабларини, шунингдек нодавлат тузилмалари, корхона ва ташкилотларнинг буюртмаларини шакллантиришнинг механизмларини ишлаб чикиш; Узлуксиз таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимига бюджетдан ташкари маблаглар, шу жумладан чет эл инвестицияларини жалб этишнинг реал механизмларини ишлаб чикиш ва амалиётга жорий этиш; Кадрлар тайёрлаш сохасида узаро манфаатли халкаро хамкорликни ривожлантириш. Download 0.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling