Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари раҳбарларининг


*9.Ўзбекистоннинг тинчлиги ва барқарорлигига хавф солаётган таҳдидларни айтиб беринг


Download 0.5 Mb.
bet4/62
Sana17.01.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1097444
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   62
Bog'liq
Савол-жавоб

*9.Ўзбекистоннинг тинчлиги ва барқарорлигига хавф солаётган таҳдидларни айтиб беринг.
Жавоб:

  • Минтақавий можаролар.

  • Диний экстремизм ва фундаментализм.

  • Экология муаммолари.

  • Этник ва миллатлараро зиддиятлар.

  • Коррупция ва жиноятчилик.

  • Маҳаллийчилик ва уруғ-аймоқчилик.

*10.Мамлакат сиёсий ҳаётини эркинлаштириш деганда нимани тушунасиз?
Жавоб: Мустақиллик йилларида собиқ иттифоқ тузуми давридаги якка партиявий ҳукмронликка барҳам берилди, бунинг ўрнига кўппартиявийлик тамойили асосида тузум қарор топди. Натижада демократияга кенг йўл очилди. Жамият аҳли ва фуқароларнинг манфаатларини ифодалаган ҳолда фикрлар ранг-баранглиги, сиёсий плюрализим, эътиқод эркинлиги каби тамойиллар шаклланди. Кўп мандатли сайлов тизими жорий қилинди. Сайловларда халқимиз ўзининг энг ишончли фарзандлари орқали давлат ва жамият бошқарувида кенг қатнашиш имкониятига эга бўлди.
*11.Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик тушунчалари моҳияти ва мазмунини тушунтириб беринг?
Жавоб: Миллатлараро тотувлик ғояси – умумбашарий қадриятдир. Ушбу ғоя турли хил халқлар биргаликда истиқомат қиладиган минтақа ва давлатлар миллий тараққиётини билдиради.
Бу ғоя турли миллат ва элатларга мансуб кишилар ўртасидаги ўзаро ҳурмат, дўстлик ва ҳамжиҳатликнинг маънавий асосидир.
Диний бағрикенглик “толерантлик” хилма-хил диний эътиқодга эга бўлган кишиларнинг бир замин, бир Ватанда, олижаноб ғоя ва ниятлар ҳамкор ва ҳамжиҳат бўлиб яшашини англатади.
*12. Ўзб.Респ.Президенти И.Каримовнинг 2009 йил 26 январ “Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили” Давлат дастури тўғрисидаги ПҚ-1046-сонли Қарорининг моҳияти ва ундан келиб чиқадиган вазифалар.
Жавоб: қишлоқларимиз қиёфасини, қишлоқда ҳаёт сифатини, ишлаб чиқариш муносабатларининг мазмун-моҳиятини ўзгартириш, агросаноат мажмуида олиб борилаётган ислоҳотларни чуқурлаштириш, қишлоқ аҳолисини ижтимоий-сиёсий ва маданий савиясини, унинг онги ва фуқаролик маъсулиятини оширишдан иборат.
*13. “Вояга етмаган ёшлар билан ишлаш бўйича комиссиялар фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори қачон қабул қилинган ва унда қандай вазифалар белгиланган?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори 2000 йил 21 сентябр куни қабул қилинган. Мазкур қарорда вояга етмаган ёшлар орасида жиноятчиликнинг олдини олиш, жойларда профилактика ишларини такомиллаштириш, вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар фаолиятини аниқ йўналтириш, қонунбузарликларнинг сабабларини ўрганиш каби вазифалар белгилаб берилган.
*14.Вазирлар Маҳкамасининг “Ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, диний ақидапарастликнинг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрсида”ги қарори қачон қабул қилинган? Унда қандай вазифалар белгиланган?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, диний ақидапарастликнинг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори 1998 йил 26 март куни қабул қилинган. Мазкур қарорда Ватанимиз мустақиллигига тахдид солаётган хавф, жумладан диний экстремизм ва террорчилик ҳаракатларига муросасиз бўлиш, уларнинг ғайриинсоний ва ғайриқонуний моҳияти, мазмуни ва мақсадлари ҳақида, улар фаолиятининг ислом дини қадриятларига ҳеч қандай алоқаси йўқлиги тўғрисида аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида ишонарли далиллар билан тушунтириш ишлари олиб бориш ҳақида вазифалар белгиланган.

Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling