*40.Ўзб.Респ.Конституциясининг 89-моддасини шарҳлаб беринг.
Жавоб: Ўзбекистон республикасининг Президенти давлат бошлиғидир ва давлат ҳокимияти органларининг келишилган ҳолда фаолият юритишини ҳамда ҳамкорлигини таъминлайди. Ушбу модда Ўзбекистон Президентининг ҳуқуқий ҳолатининг асл моҳиятини очиб беради
*41. Ўзб.Респ.Конституциясининг 93-моддасининг 15-бандини шарҳлаб беринг.
Жавоб: Ўзб.Рес. Конституцияси 5-бўлим 19-боб 93-моддаси Ўзб. Респ. Президенти ваколатлари ҳақида бўлиб 15-бандида Президент Вилоятлар ва Тошкент шаҳар хокимини тайинлайди ва лавозимидан озод этади. Ушбу масалани тегишли Халк депутатлари Кенгашлари тасдиғига киритади конунни бузган шаъни, қадр-қийматига доғ туширган туман, шаҳар хокимларини ўз қарори билан лавозимидан озод этишга ҳақли дейилади.
*42. Ўзб.Респ.Конституциясининг 102-моддасини шарҳлаб беринг.
Жавоб: Ўзб.Рес. Конституцияси 5-бўлим 21-боби 102-моддасида
Вакиллик ва ижроия хокимиятини тегишлилигига қараб Вилоят, туман, шаҳар хокимлари бошқаради
Вилоятлар, Тошкент шахар хокимини Президент тайинлайди, лавозимидан озод этади, тегишли Халқ депутатлари кенгашлари тасдиғига киритади.
Туман шахар хокимларини тегишли Вилоят хокими томонидан тайинланади ва озод этади тегишли Халқ депутатлари кенгашлари томонидан тасдиқланади
Шахардаги туман хокимларини тегишли шахар хокими томонидан тайинланади лавозимидан озод этади ва Халқ депутатлари кенгашлари тасдиқлайди
Туманга бўйсунадиган шахар хокимларини туман хокими тайинлайди ва лавозимидан озод этади ва Халқ депутатлари кенгашлари тасдиқлайди
*43.Давлатлар тузилиш шаклига кўра қандай турларга бўлинади?
Жавоб: Давлат тузилиш шаклига кўра 3 турга бўлинади.
1 Унитар давлат – бу оддий, яхлит давлат. Бундай давлат вилоят, областъ, округ, воеводство, район, туман деб турлича номланадиган маъмурий-ҳудудий бирликларга бўлинади. Бундай давлатда битта парламент, битта хукумат, битта президент бўлади. Унитар давлат одатда бир миллатли бўлади.
2. Федератив давлат – мураккаб, иттифоқдош давлат. Одатда у бир қанча давлатларнинг бирлашувидан ҳосил бўлади. Бирлашганидан кейин бу давлат бу давлатлар федерация аъзолари ёки субъектлари бўлиб қоладилар.Улар турлича аталиши ва ўз маъмурий-ҳудудий бўлинмаларига эга бўлиши мумкин.
3. Конфедератив- ўз суверенитети ва мустақиллигини сақлаб қолган ҳолда у ёки бу мақсадга эришиш учун бирлашган давлатлар иттифоқи. Конфедерацияда ягона ҳудуд, ягона фуқаролик бўлмайди. Ҳар бир давлат халқаро ҳуқуқнинг тенг ҳуқуқлик субъекти бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |