♦шарқ нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси


Download 6.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/129
Sana25.08.2023
Hajmi6.46 Mb.
#1670115
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   129
Bog'liq
saidnosirova z oybegim mening

106


О йбе гим м е н и н г
Биз энди ҳар куни учрашамиз. С овук уйда, ч ў ғ туда, 
базиллаган сандальинг бир томонида, севги оғушида ўти- 
рамиз. Бирга шеър ўкийм из. Тотли, мароқли суҳбатнинг 
адоғи бўлмайди. Мабодо беш-ўн дақиқа сукутда колсак, бу 
с укут сониялари хам кўнглимизни бахт нашидаси, ором 
туйғуси билан тўлдириб юборади. Бу сониялар суҳбатдан 
ҳам ширин ва т о т /и туюлади, кўнгиллар қовуш иб кетган­
дек бўлади.
Қ о к ярим кечада ё тонгга якин Ойбек уйига кетади. Биз 
айрилишни истамаймиз. Бир кеча ҳатто бувим айтмиш: 
«Бемалол ўтириш ингни кара. Эҳтиёт бўл, ўғил бола —
бўри, ки з бола кў зи ч о к бўлади...» Ойим хам: «Ёш кизсан, 
эҳтиёт бўл, тағин бизни ранжитиб кўйма», дегани-деган.
(Б угун ги ёшлар бизнинг ўша пайтдаги ҳолатимизни ту- 
шунмаслиги мумкин. Бизнинг муҳаббатимиз чилла кори- 
дек тоза бўлгани сабабли ю ксак маънавий иклимда яшар 
эдик. На О йбекнинг, на менинг хаёлимга зинҳор уятли, 
ёмон фикрлар келмаган. У бир марта хам менинг дудокла- 
римдан ўпмаган.)
Баъзан Ойбек ўртоклари билан бирга келиб, мени театр- 
га олиб боради. «Ҳамза» театрида кўйилган спектаклларни 
канда килмай кўрамиз.
Аммо Л е н и н гр а д а ўпкаси шамоллаб кол ган Ойбек кат- 
т и к йўталади. М ен унинг соғлиғини сўрашга ийманаман, 
кўнглига оғир ботмасин, деб андиша киламан.
Ўша кезлари Ойбек и кки кун келмай колди. Ойим хаво- 
тирланганидан Шарифани хабар олгани юборди. Шарифа 
О йбекнинг тоби кэчиб кол га ни хаки да ташвишли хабар 
олиб келди. Ш унда менинг хаёлимга О йбекнинг таълим- 
тарбия техникумида ўкиб юрган кезларида кийим-боши яхши 
бўлмагани, каҳратсн қиш кунларида ҳам пайпоқсиз, йир- 
т и к ботинка кийиб юрган холатлари келди. У н и н г ботинка 
йиртиғидан чикиб турган яланғоч оёкларининг бармоклари 
кўзимга кўриниб кетди. Ш у н и н г устига, ётокхона ошхона- 
сида ичганлари ҳам ёвғон мошхўрдадан бўлак нарса эмас 
эди. Хуллас, ўша пайтларда О йбекнинг заифлаша бошла- 
ган ўпкаси Ленинграднинг зах ҳавосида хилвираб, унда 
сил касаллиги бошланган эди.
Орадан бир неча кун ўтгач, Саидвали Шарафиддинов, 
О йбекнинг техникумдош дўсти, бизни меҳмонга таклиф
107


З а р и ф а С а и д н о с и р о в а
этди. М ен синфдошлар зиёфатида Ойбек билан ёлғиз қол- 
маслигим учун дугонам М арямни хам эргаштириб бордим. 
Марям хоразмлик қи з бўлиб, Берлинда таҳсил кўриб қайт- 
ган ва ўша йилларда «Зебуннисо» мактабида немис тили- 
дан дарс берар эди.
Биз Саидвалининг уйида ўйин-кулги билан ўтирдик. 
Ойбек менинг қўлимга дутор тутқазди — аллақандай ма- 
қомларни чертг-ан киш и бўлдим. Кимдир ўйнади, кимдир 
қў ш и қ айтди. Ўртада ш ўх ва шодон бир кайфият ҳукмрон- 
лик қилди. Аммо ш у пайт Ойбек пастда ёзилган кўрпача 
устига келиб чўкди. М ен келиб ун и н г ёнидан ж ой олга- 
нимга қарамай, паришон бир ҳолда оғир сукутга чўмди. 
Ойбекнинг хаёлчан ҳолатини кўрган Марям ҳам ёнимизга 
келиб:
— Сизга нима бўлди, Ойбек ака? Кайфиятингиз яхши 
эмас. Бизларга қўш илиб, ўйнаб-кулиб ўтиринг. Зарифа хафа 
бўлмасин, — деди.
Л екин О йбек ўз бошидан нима кечаётганини бизга сез* 
дирмасликка уринар, чамаси, хасталигидан ташвишланар 
ва ўз ҳолатини менга қандай килиб айтишни билмас, мени 
қайғуда қолдиришни истамас эди.
Ш у кеча Ойбек Саидвалиникида тунаб қолди. М ен би­
лан М арямни кузатиб қўйиш ни эса Темучинга топширди. 
У бирор ким санинг менга қўл кўтармаслигини билгани ва 
мендан кўнгли т ў к бўлгани важидан Темучинни четга им- 
лаб, М арямни ҳафа қилмасдан, уйига кадар элтиб қўйиш - 
ни илтимос қилди.
Ўша кунлари ойим О йбекнинг хаста бўлиб колганидан 
дара к топиб, ҳафаланиб қолди. «Танлаган й игитинг силга 
ўхшайди», деди. М ен унга жавобан: «Сил бўлса ҳам майли, 
тузалиб кетади. У тенги й ў қ йигит!» дедим. Чиндан ҳам, у 
бошқа бирор йигитга ўхшамас, бутун хаёли ижод ва ада- 
биётда эди.
М ен юқорида ун и н г бирор марта дудоқларимдан ўпма- 
ганини айтдим. У, эҳтимол, Навоийни, бошка Ш а р қ клас- 
сикларини кў п р о қ ўқи га ни учун ўз хатти-ҳаракатларида 
сабр ва назокатга озор бермас, меҳри тошиб кетган дақи- 
қаларда эса фақат кўзларимдан ўпарди.
Орадан бир ой ўтгач, О йбек Л енинградга кетиш га
108


О й б е ги м м е н и н г
ҳозирланиб, хайрлашгани келди. М ени кўксига босиб, кўзла- 
римдан ўпди.
— Бу гал мени кузатгали вокзалга чиқасанми? — сўра- 
ди кўзларимга тикилиб.
— Албатта! — дедим қатъият билан.
Кечқурун вокзглда уни кузатиб қайтдим. Кўнглимгина, 
уйимгина эмас, назаримда, бутун Тош кент бўм-бўш қол- 
гандек бўлди. Сийнамга ҳижрон дарди юкланди, руҳим ўксик 

Download 6.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling