♦шарқ нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси


Download 6.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/129
Sana25.08.2023
Hajmi6.46 Mb.
#1670115
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   129
Bog'liq
saidnosirova z oybegim mening

86


О йбе гим м е н и н г
Бу не деганингиз? Қўлларимни сиқардингиз, ел камни қучар- 
дингиз... Балки мени бошқа қизлар билан адаштиргансиз?
Нечундир уялмасдан гапирардим, бунинг боисини ўзим 
билмасдим. Яхши ҳам, қоронғида юзларимиз равшан кўрин- 
майди. Бу яхши!
Ойбек индамади. Бир оздан сўнг:
— Энди қўлларингни ҳам қизғонасан! Ш у бахтни-да 
менга кўп кўрдингми? Жуда ўрганган эдим. Кўлларинг 
қўлларимда экан, кўнглимга ширин туйғулар лим-лим тўлар 
эди...
М ен жавоб бермадим. Аммо ичдан бундай садо келар-
ди:
Б и л м а й с а н ҳеч 
К ў н г л и м д а сен 
К е ч а ва к у н д у з .
Б у о й д и н л и к  
О й д а н эм а с,
К ў з л а р и ю л д уз...
Биз секин борардик. М ен унинг бирорта сўзини туши- 
риб кўймаслик, унутмаслик, йўқотмаслик учун армон тўла 
кўнглимда такрорлаб борардим.
* * *
М е н и н г и кки н чи кундалик дафтарим йўқолган. Уйимиз- 
да Олим, Ғулом, якин қариндошларимизнинг ўғиллари, биз­
нинг тенгдошларимиз яшаб, ўқирдилар. Бир хонада, бир 
сандал атрофида ўтириб, овқатланар, дарс қилар эдик...
И кки н чи кундалик дафтарим уларнинг қўлига тушган 
кўринади.
О йбекнинг менга фақат ўз қўли ила топширган хатла- 
рини биламан. Дарвоқе, Шарифа оркали хам бир хат ол- 
ганман. Л еки н бошка бирор кимса оркали Ойбекдан мак- 
туб олган эмасман. 
Энди билсам, унинг кўплаб хатлари 
кариндош йигитларнинг кўлида колиб кетар экан. Шулар- 
дан бири Олим, амакимнинг ўғли. Аммам бувимга сўз очиб, 
«Зарифани келин қилсак», деган да, бувим: «Ўғлинг Зари- 
фанинг тенги эмас М еним бу ишга ҳаддим сиғмайди, бу 
ҳакда зинҳор оғиз оча кўрма. Мана, Шарифа ёшгина, бўйи
87


З а р и ф а С а и д н о с и р о в а
етсин, уни кўзлаб юрибман. Ўлмасам, худо хохласа...» де­
ган экан. Ана шу Олим деганим йигитча Ойбекка рашк 
килар ва шу сабабдан ун и н г менга йўллаган хатларини 
олиб қолар экан.
(М ен 1929 йил га кадар бўлган вокеаларни ёзар экан­
ман, биринчи кундалик дафтаримга тез-тез мурожаат эта­
ман. Аф суски, дафтарим йўқолгани учун Ойбек хакидаги 
1929 йилдан кейинги хотираларимни кунм а-кун тиклаш 
имконига эга эмасман. Аммо ҳар бир ки ш и н и нг ҳаётида, 
албатта, унутилмас дакиқалар бўлади. Унутилиш и мумкин 
бўлмаган бахтли кунлар, мармарга ёзилгандай, бирор сўзи 
йўколмаган суҳбатлар, шодликлар, ҳасратлар, ғурбатлар 
бўлади. М ен шуларни эсласам, бутун ҳаётимни т и н и к бир 
кул остидан кўргандай ёки шаффоф самодан ўкигандай 
бўламан.
Ш ундай килиб, менга бирор кимса воситаси ила О йбек­
дан мактуб келган эмас. Ҳолбуки, О йбек ўзининг шогир- 
ди, «Намуна» мактабининг ўкувчиси Ш укрулло Файзулла- 
ев оркали хам бир шеър юборган экан. Аф суски, у хам 
менга келиб етмаган.
1957 йили, орадан 32 йил ўтгач, иттифоко учрашиб 
колганимизда, Ш укрулло бизга бир вокеани кула-кула сўзлаб 
берди. Ойбек бир пайтлар унга хат бериб, уни менга етка- 
зишини буюрибди. Б ирок Ш укрулло хатни очиб, ундаги 
шеърни кўчириб олибди-да, кейин уни бизнинг эшикда 
кимгадир топширибди. Бу шеърни у ҳозирга кадар ёддан 
ўкиб юрар эмиш. Ш укрулло, идорада ўтирар эканмиз, ўша 
шеърни ёддан ўки б юборди. Ойбек эса ерга караб кулим- 
сираб ўтирди.
Бу шеър *Туйғулар»да босилган «Кутганда» шеъри 
бўлиб, бундай сатрлар билан бошланар эди:
Й ў л и н г д а к у т д и м , 
А в в а л ў қ о т д и н г,
\а с р а т л а р ю т ди м . 
К у н г л и м қ о н а т д и н г .
Ҳ а ж р и н г -л а к ў п д а н

Download 6.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling