♦шарқ нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси
Download 6.46 Mb. Pdf ko'rish
|
saidnosirova z oybegim mening
192
О йбе гим м е н и н г эмишлар. О йбекнинг рафиқаси бўлиш мақоми мендан ш ун дай катта йиғин вг маъракаларга ясаниб боришни, юқори дид соҳибаси эканлигимни намойиш этишни тақозо килар эди. О йбекнинг ўзи ҳам ясанганимни яхши кўрарди. Бир куни университетда бир илмий анжуман бўладиган бўлди- да, у академиядан, мен уйдан боришга келишдик. Ёз кун- лари эди... М ен чиройлик тикилган гулли о к крепдешин кўйл ак кийдим. Кўйлак ёқасиз бўлгани учун томоғим кенг очилган эди, ш унинг учун хам бир қават зумрад-ёқут шода- сини таққанман. Бундан о рти қ кийиниб бўладими?.. Аммо мажлис давом этар экан, Ойбек бир ка ради, и кки каради, менга. Кейин ранжиган оҳангда «Яхширок ясаниб келсанг бўлмасмиди?» — деди. Ойбек Н авоийнинг 500 йиллигига бағишланган юбилей кечасида и кки соатча ўзбек тилида маъруза килди, танаф- фусдан сўн г яна шунча русча ўқиди. Ойбек ҳакидаги хуж - жатли фильмда ун и н г минбардан туриб маъруза килаётга- ни жиндайгина кўрсатилган, холос. Тантанали йиғилишдан кейин катта концерт берилди. Юбилейга кўпгмна мехмонлар келган эдилар. Биз улар шарафига катта зиёфат ясадик. С ўнг ҳукум ат боғларидаги меҳмонхоналарга жэйлашган ёзувчилар олдига чикиб, уларга иззат-икром кўрсатиб турдик. Эсимда, бир окшом Ойбек ила М ухто р оға Авезов хузурида бўлдик. Ўша кунлари пойтахтнинг марказий кўчасида Навоий ҳазратларининг ҳайкали очилди. М ай ойи, баҳорнинг куёш- ли кунларидан бири эди. Ҳаммаёк гулга тўла. Барча мех монлар тўпланиш ган. О йбек шу куни «Ҳайкал олдида» деган янги ёзган шеърини ўкиди. Бу ун и н г — бутун умри- ни Навоийга бағишлаган алломанинг навбатдаги шеърий туҳфаси эди. * * * 1949 йил Ойбек «Олтин водийдан шабадалар» романи- ни ёзиш учун Кисловодскдаги «Ўзбекистон» санаторийсига жўнади. Аммо Ойбекка, ижодий таътил пайтида ҳам тинч- лик бермадилар. Уни курортдан чакириб, Белоруссиянинг 30 йиллигига бағкшланган тантаналарда катнашиш учун М и н с кка олиб кетдилар. Ойбек шу делегация ўз фаолияти- 7 — 1157 /93 З а р и ф а С а и д н о с и р о в а ни тугатгандан кейингина яна Кисловодскка қайтиб бориб, ишлади. У роман устида жуда қа тти қ ўтириб, кеча-кундуз ёзди. Ойбек ишлаганда, хаёли бутунлай роман ичига кириб кетарди. У қаҳрамонлари ила бирга яшаб, ўзини улар му- ҳитида тасаввур этар, теварак-атрофидаги киш иларнинг ҳор- д и қ олаётганлари, табиатнинг шифобахш масканидан баҳ- раманд бўлаётганларига парво килмас, ун и н г учун ижод айни пайтда ҳам меҳнат, ҳам фароғат эди. Ойбек ила бир вактда шу санаторийда истироҳат қил- ган кишилар менга бир воқеани кулгидан котиб-қотиб ҳикоя килиб берган эдилар. Ойбек бир куни кўйлак, галстук, пиджагини кийибди-да, ишлаб ҳориганиданми ё хаёл би- ланми, шим кийиш ни унутиб, папирос чекиш учун балкон- га чиқибди. Санаторийдаги аёл ходималар уни бу ҳакда огоҳлантиришга уялиб, бир эркак киш ига ялинибдилар: «Шоирга бориб айтинг, шим кийиш ни унутган чоғи». М ен юқорида ёзган эдим: биз тўйимиздан сўнг, 1930 йили Сочида истироҳатда бўлганмиз. Орадан ўн саккиз йил ўтгандан кейингина Ойбек Кисловодскка борди, шунда хам дам олиш эмас, ишламоқ учун борди. О йбекнинг Кисловодскдан ёзган хатларидан иккитаси сакланиб колган. Булардан бири кизим из Гулрангга, ик- кинчиси кенжа ўғлимиз Суюнбекка аталган. Биринчи хат: « М е ни нг с у ю к л и қ и з а л о г и м Г у л р а н г ! Сен ёзган чиройли х а т л а р н и олиб, ў қ и б -ў қ и б с у ю н - дим . М е н сени ж у д а со г и н д и м , ҳ а м м а в а қ т к ў з олд и м - Download 6.46 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling