♦шарқ нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси
Download 6.46 Mb. Pdf ko'rish
|
saidnosirova z oybegim mening
188
О йбе гим м е н и н г «Ойбек жуда зур ишларди. Чарчаш нима эканини бил- масди. Агар мен сизга «Ҳамза» достонини у бир ҳафта, бир ярим хафта ичида ёзиб тугатди», десам, балки бовар қилмассиз. Бу менинг куз олдимда бўлган воқеадир. Со- ю знинг хозирги ижод боги да, арғувон остида, хозиргидан ки ч и кр о к бўлган а ри қ бўйида чордана куриб, атрофидаги бирор нарсага парво килмай, шу достонни ёзди. Қизи- шиб ёзиб турган пайтларида, балки мисралар куйилиб ке- лаётган пайтларида кенжа ўғли (олти-етти яшар вақти бўлса керак) Суюн югуриб келиб, елкасига миниб олар, О йбек хай-хайлаб ун и н г орқасидан қувиб, боғнинг ичка- рироғига олиб бориб кўйиб келарди-да, яна ёзишда давом этарди». Ойбек 1948 йилда «Ҳамза» достонини шу тарзда тез ва илхом билан ёзди. «Кизлар» хам, «Ҳамза» хам ю ксак махо- рат билан ёзилган жуда п и ш и қ асарлардан бўлди. М енга, айниқса, «Ҳамза» достони нихоят салмокли бўлиб кўринади ва мен уни О йбек шеъриятининг энг ю к сак чўққиларидан бири, деб биламан. Биз ўша йиллари ёзда Дўрмондаги боғда болалар ила бирга турдик. Сентябрда ўқиш бошланганлиги сабабли улар- ни шаҳарда колдирдик-да, яна О йбек икковимиз бокка чи ки б кетдик. Хар куни эрталаб шофёр мени боғдан институтга олиб кетади. М аш ина ўзим изники; хусусий бензинни ўзимиз со- тиб оламиз, шофёр маошини хам ўзимиз тўлаймиз. Ш у н и н г учун мен машинада бемалол юравераман. Ойбек хам Ёзувчилар ую ш масининг машинасидан фойдаланмайди; уни котибига, Ж уманиёз Ш ариповга бериб кўйган. М ен саҳарлаб кастрюлга бир неча ё ғл и к ковурға тах- лаб, устига юмш ок гўш т тераман. Устига кўпгина пиёз, озгина сабзи, бир-икки япрок карам, булғор калампири (баъзан бир ховуч думбул ловия) ва талайгина помидор тўғраб, кат-кат жойлайман-да, туз, муруч сепиб, копкоғи- ни махкам ёпаман. С ўнг кастрюлни электр плита устига кўяман-да, ишга келаман. Туни билан ишлаган Ойбек соат 11 ларда турганида, таом ҳил-ҳил пишган бўлади. У нонуш- та килиб, ишга жўнайди. У ишни битиргач, академиядаги ва уюшмадаги ишларини тугатиб, йўлдан мени олади. Кеч- га я кин бокка бирга кайтамиз. М ен тезгина кечки таомни 189 З а р и ф а С а и д н о с и р о в а тайёрлайман. (И к к и киш илик о в кат бир зумда тайёр бўла- ди). С ўнг ижод соатлари бошланади. Мен соат 1 ларда ётаман. Ойбек тонг кўкаргунга кадар ишлаб ўтиради. — Зарифа, — деди у бир куни менга хаёлчан боқиб.— Бир вақтлар достон ёзишдан аввал яхши чиқармикан, дея ташвишланар, романни эплай оларманми, деб уни бошла- гани кўрқар эдим. Мана энди истаган нарсамни — шеър- ми, достонми, романми, илмий асарми барини ёза оламан. Ҳаммасига қудратим, махоратим етади. Бошимда гала-гала мавзулар. Л екин, афсуски, энди вақтим й ўқ, вақт етказа олмайман, — деди-да, оғир сўлиш олди ва яна хаёлга тол- ди. У н и н г қанчадан-қанча вақти бекорга кетганини ўйла- сам, жуда ачинаман. Ахир, у 1943 йилдан 1950 йилга кадар академияда, 1946 йилдан яна шу 1950 йилга кадар уюшмада хизмат этди. У н и н г лавозимига интилганлар, кун- лаганлар, бахиллик, душманлик килганлар ёзувчилар ора- сида оз эмас эди. Агар у бир дарё кирғоғидами, тоғлар орасидами истикомат килиб, тинчгина ижод ила машғул бўлса эди, неча-неча катта романлар, достонлар яратган, соғлиғи хам шикает олмаган бўларди. Ойбек ёзар экан, атрофида нима кечмасин, ёнида ким бўлмасин, ҳаммасини унутар эди. Биз 1938 йилга кадар 9 йил давомида бир хонада, 1940 йилга кадар и кки хонада яшадик. Болаларнинг айни у ш о к вакти. Кечалари улар йиғлайдими, мен уларнинг йўргакларини алмаштириб, эми- зиб, ғивирлайманми ёки улар кундузлари эмаклаб, ўйнаб, шовкин-сурон кўтарадими, у буларни эшитмас, парво кил- мас, «Ишимга халакит беряпсиз», деб ранжимас эди. У ёзувни узмай, фикр, илхом дарёсидан четга чикмай, давом этаверарди. Бола эмаклаб бориб, оёғига тирмашаркан, кўта- риб тиззасига оларди, кўксига босиб, ўпиб-ўпиб, яна ерга кўярди. С ўнг тағин ёзишда давом этарди, хаёллар оғушига кириб кетарди. Ойбек ёзар экан, баъзан ўрнидан туриб, уй н и н г у бур- чидан, бу бурчига тез-тез юрарди, узиб олган коғоз парча- сини чайнарди, асар кахрамонлари билан сўзлашарди. Баъ зан товушини баланд кўйиб, кўлларини харакатга солиб, хаяжон ила гапириб кўярди. Download 6.46 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling