♦шарқ нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси
Download 6.46 Mb. Pdf ko'rish
|
saidnosirova z oybegim mening
182
О йбе гим м е н и н г нотга жабха хотираларини ёзиб борган эди. Мен орадан 22 йил ўтгач, 19615 йилда О йбекнинг норозилигига кара- масдан, бу дафтарда кайд этилган барча гапларни кўчириб, энг охирига Рустам Абдурахмоновнинг жабхадан Ойбекка ёзган мактубини кўшдим ва нашриётга элтдим. Ноширлар «Фронт бўйлаб» кундалик дафтарини Ғалабанинг 20 йил- лигига бағишлаб нашр этдилар. Ихчамгина китобчанинг муқовасида жабҳада Ойбекка такдим этилган Икромжон Тошматовнинг акварель расми бор эди. Бу расмнинг асли хозир Ойбек уй-музейида уруш йилларининг мўътабар бир х у ж ж а ти сифатида сақланади. О йбекнинг Ватан уруши майдонларига боришдан муро- ди ёзажак романи учун материал тўплаш эди. Агар «Фронт бўйлаб» кундалигини варақлаб чиққан бўлсангиз, унинг бўлажак қаҳрамонлари билан М осква остоналарида таниш- ганлиги, улар жанговар хаёти тўғрисида муайян тасаввурга эга бўлганлигини биласиз. Ш у қахрамонлар орасида «Куёш қораймас» романидаги Бектемир образига прототип бўлган ўзбек жангчилари хам бўлганлиги шубҳасиз. Эхтимол, О й бек Икром жон Тошматовдан хам Бектемир образи учун ниманидир олган. Ойбек уруш майдонларида бўлганида хам, жабха орка- сида яшаганида хам курашаётган халққа ўз ижоди билан мадад беришга уринди. Умуман, У луғ Ватан уруши бошланиши билан у ўзи- нинг бутун ижодини, шоирлик маҳоратини халқни, аскар- ларни душман ила фидокорона курашга, Ватан мудофааси- га, қахрамонликка чақиришга хизмат эттирди. Ўнлаб шеър лар ва маколалар ёзди; «Шонли йўл» сценарийсини, «М ах муд Торобий» операси либреттосини, «Куёш кораймас» ро манини яратди. * * * (М е н бу саҳифаларни хозир Награда, ёзувчиларнинг ижод уйида ёзиб ўтирибман. Ҳозир тун... Соат миллари тўртга караб яқинлашмокда... Д енгиз кўпиряпти... Тўлқин- лар зўр... Ёмғир куй и б турибди... М ен ўйлайман: ер курра- сида неча-неча ден'излар, неча-неча муҳитлар бор; тўлқин- ларнинг кучи , кудрати миллион-миллион йиллар бўйи бе- корга кетмокда. Инсон нефть ёкиб, атомларни парчалаб. 183 З а р и ф а С а и д н о с и р о в а нима киларди? Ҳолбуки, тўлқин кучи шу кадар зўр, шу кадар кў п ки , бизга керакли энергия ун и н г ки ч и к бир улу- шига хам тенг келолмайди. Гулшод балконда, М адиҳа хонада, менинг каршимда ширин уйқуда котиб ухлаяптилар. Хонада тўлкинларнинг мунтазам шовкини ва ёмғир товуши хукм рон... Севаман шундай пайтларни, шундай табиат ходисаларини! А й н и к са, сокин кечада уларга ку л о к солиб ўтириш кандай ро хат!.. Аммо Ойбексиз ёлғизлигим рухимдаги хар кандай рохат сезгисига хамиша соя ташлаб туради. Бу холат энди бутун умримнинг шериги, хамиша менга хам кадам ва у мангудир.) * * * Ўзбекистонда Фанлар академияси ташкил этиладиган бўлди. Ёзувчилардан Ойбек билан Ғафур Ғулом академияга хаки кий аъзоликка, Ҳамид Олимжон эса мухбир аъзоликка сайланиш лойиҳаси тайёрланди. Академиянинг тантанали очилиш маросимидан бир кун илгариги кечани асло унута олмайман. Б утун тун бўйи Ойбек икковимиз кўнгилларимиз кувончга тўлиб, хаяжон- да ўтирдик. Кўзга у й ку кўнмайди, сўзлаша-сўзлаша, тонгга я кин жиндай мудраб олдик. Эртаси кечкурун театрда Ўзбекистон Фанлар академия- сининг тантана ила очилгани ва кимлар хаки ки й аъзолик ка, кимлар мухбир аъзоликка сайлангани эълон килинди. Ойбек 38 ёшида академик-ёзувчи унвонига эга бўлди. Уйга қайтгач, яна қувонч тошган суҳбатда алламаҳалга- ча у зо к ўтирдик. Кўнгилларимиз тинчиган, руҳимиз енгил, лекин ухлай олмаймиз. Ойбек бирдан кулиб юборди: — Кобулидзе эсингда борми? тантанали кечада у ғоят к у ю к илтифот ила кўриш иб, табриклади, мени. Бир вакт у мени итдан баттар килиб, ҳакорат ила хайда ган эди! — Ўла колсин, муғомбир! Вахшийлигидан худди бўрига ўхшайди у! — жавоб бердим мен. И кковим из роса кулишди к. Тантанали очилиш маросими ўтгач, янги ташкил этил ган Фанлар академиясига Тошмуҳаммад Қори Ниёзий пре зидент этиб, а н и к фанлар бўлимига Тошмуҳаммад Сарим- Download 6.46 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling