♦шарқ нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси


Download 6.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/129
Sana25.08.2023
Hajmi6.46 Mb.
#1670115
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   129
Bog'liq
saidnosirova z oybegim mening

« Зариф а!
П о за в ч е р а , 13 я н в а р я , п р и е ха л и в М о с к в у . В че р а дал 
тебе т елеграм м у. С о ст о ян и е зд о р о вья хорош ее. Д а ж е  
л у ч ш е , чем в Т а ш ке н т е было. Ф р о н т дал м н е очень
178


О йбе гим м е н и н г
м н о го . Н а ф ронт е ж и з н ь веселее и беспечнее. К су р о во с ­
ти бы ст ро пр и в ы ка е ш ь . Ф р о н т о в и к и н а р о д особы й, з а ­
м еча т е льны й . М н е м н о г о п о к а з а л и и еще больш е р а с ­
с к а за л и . Теперь смело м о г у пр и с т у п и т ь к с о зд а н и ю х о ­
р ош е й к н и г и о б О т ечест венной войне.
Б р и га д а еще долго будет на ф ронт е. Я х о ч у дом ой, 
н о не з н а ю , о т п у с т я т ли м е н я.
К а к вы ж и ве т е ? Д е т и здоровы ? Не нуж д а е т е сь?
В М о с к в е х о л о д н о , а к а к в Т аш кент е?
П р и ве т , ц е л ую детей.
А й б е к.
1 5 / 1 1943».
Ш у хатдан илгари биз Ойбекдан телеграмма олган эдик. 
У телеграммада соғ-саломат эканлигини ва Маскавдалиги- 
ни билдирган эди. Аммо бу хатдан маълум бўлишича, у 13 
январга кадар М аскав атрофидаги жабҳаларда бўлган.
Биз О йбек йўллаган хар бир хат ё ки ч и к бир телеграм- 
мани олиб, ниҳояг суюнамиз ва яна ундан бирор дарак 
келишини ҳафталаб кутамиз.
Орадан бир неча вақт ўтгач, Ойбекдан яна телеграмма 
келди: Телеграммада «Здоров еду на Воронеж у Вас буду 
в марте привет Айбек», деган сўзлар ёзилган эди.
У шу кезларда артистлар бригадасидан эндигина айри- 
либ, Маскавдаги харбий идораларнинг махсус рухсатнома- 
си билан ёлғиз ўзи Воронеж жабҳасига кетган эди.
* * *
Январь, февраль ўтди, март ҳам охирлади. Ҳар куни 
Ойбекни интизорлик билан кутамиз. Бир куни кечаси де­
раза чертилди — мен эшик сари югурдим. Ойбек келган 
эди. Уй бир зумда севинчга тўлиб кетди.
О йбек бутун кийимларини даҳлизда алмаштириб, ке­
йин уйга кириш и кераклигини айтди. Ю виниб, тоза кийим ­
ларини кийгач, уни уйга олдик.
Ойбек Маскавдан Тошкентгача 18 кун йўл юрган, поезд- 
да 6 кунгача ўтиришга ж ой бўлмаганидан ти к туриб кел­
ган, сўнг амал-такал килиб, бир қарич ж ой га ўтириб кел­
ган экан.
179


З а р и ф а С а и д н о с и р о в а
Эрталаб ҳовлига чиксам, қўлига чўп ушлаб, чўккайиб 
олган кайнонам кечаси Ойбек ечган кийимларни титкилаб
йиғлаб ўтирибди.
— Нима киляпсиз? — сўрадим ундан.
— Болам шўрлик шу аҳволга тушибди, битга таланиб- 
ди... — деди у ўпкасини босолмасдан.
— Эсон келган и га сую нинг, ойи! Бу ҳеч ran эмас! —
дедим мен кулиб.
М ен бир кун эмас, бир неча кун ва тунлар давомида 
О йбекнинг хотираларини тингладим. У артистлар тўдаси 
билан фронтда юрганида, турли жабхаларда хизмат килаёт- 
ган харбий кисмлар билан кўплаб учрашувлар ўтказилган 
экан. Тантанали мажлис билан бошланиб, концерт билан 
тугаган экан, хар бир учрашув.
Албатта, биринчи галда делегация раҳбари Эсон Рахи­
мов (комсомол М арказий Қўм итасининг котиби) н у т к сўзла- 
ган, сўнг Ойбек сўзга чиккан ва шеърлар ўкиган. Ойбек 
кўпинча йиғилиш ҳайъатида ўтирганида, ҳозиргина фронт- 
дан кайтган ўзбек жангчиларига бағишлаб шеърлар ёзган 
ва шу заҳоти ўки б берган.
У бир учрашувда снайпер Икром Тошматовга бағишлаб 
шеър ёзади ва ўки б беради. С ўнг шеърни кўчириб, снай- 
перга топширади. Аскар суюниб, халтасидан акварель би­
лан ишланган расмини чикаради-да, Ойбекка такдим кила- 
ди.
Сурат яхши ишланган менга жуда ёкади. Икром милти- 
ғини ерга ка да б, и кки кўли билан ушлаган холда, бир чўнг 
ҳайкал каби ўтиради. Душ манга нафрат, ғолибиятга ишонч 
унинг чеҳрасида, кўзларида жилваланади. Арслон каби ўтир- 
ган йигитда на қў р ку в бор, на талваса, унда факат кахра- 
монлик кўринади.
Делегация аъзолари ўзбек, козоқ, тож и к, хуллас, У рта 
Ос и ё дан борган йигитлар билан кучоадашиб, ўпишиб, кўри- 
шишган ва суҳбатлашишган. Аскарлар, айникса, концерт- 
лардан мамнун бўлганлар. Ўт-олов, жаҳаннам орасида бир 
нафаслик танаффус, озгина рохат сезганлар, улар.
Ойбек бадиий бригададан айрилгач, ёлғиз ўзи яна жаб­
ха оралаб кетади. Ж абҳаларнинг олдинги кисмларига бора­
ди, окоплар ичида юради. Душмандан бўшатилган, култе- 
пага айланган Воронежга киради. Ёлғиз кезади. Ш аҳар

Download 6.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling