♦шарқ нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси


Download 6.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/129
Sana25.08.2023
Hajmi6.46 Mb.
#1670115
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   129
Bog'liq
saidnosirova z oybegim mening

174


О йбе гим м е н и н г
— Й ў қ, очиқмадим. Ў зингиз ея беринг, — дедим унга.
М ен и н г ҳам курсоғимда ҳеч нарса йўк, фақат қаноат
бор, холос.
Ойбек озгина еди. Озгинасини қолдириб, деди:
— Эрталаб болаларга берарсан.
М енга боқиб жилмайди-да, тағин ёзувга киришди. Бил­
мадим, бемазаликдан ея олмадими ёхуд болаларга илиниб, 
томоғидан ўтмадими?..
И кковим из хам сандал четида ўтирибмиз. М ен бу кеча- 
ни сира унутолмайман. Товоқ-товоқ паловлар, кабоблар, 
сомсалар, патирлар тўла уйимиз олқиб-чалқиб турганда
бизнинг ўша ғариб кечамиз кўз олдимга келади, ҳамиша...
* * *
Бир куни институтда, кафедрада ўтирар эдим. Ойбек 
келиб қолди. Кўзлари қизарган, йиғлаган эди. У ўпкасини 
базўр босиб, дадасининг вафот этганини айтди. Биргала- 
шиб, ош иқич равишда уйга бордик. Оға-ини иккови, уларга 
қўш илиб мен хам сўзсиз, узоқ йиғладик. Бундай кайғуда 
уччовимиз хам бир биримизнинг юрагимиздаги дардни яхши 
англаймиз. Бир қадар кўз ёш билан мусибат алами сирки- 
ганидан кейин ака-ука иккови Говкушга караб кетишди. 
М ен тўрт болани отлантириб, уларнинг ортидан бордим.
Дадам кафанлачган, тобутда ётар эди. М усулмон дини 
бўйича кафанни очиш мумкин бўлмаса-да, Ойбек дадаси­
нинг юзини очди. Фарзандлар дадалари ила сўнгги дафъа 
хайрлашдилар. Ю ракларимизни эзиб, ёшлар куйилди.
Ҳамиша ўйлайман: менинг дадам қани, қаерда? Уни кай 
чуқурга отиб, думалатиб, устига туп р о қ тортганлар?..
Бир кеча уйимиз олдида машина тўхтаб, эшик коқилди. 
И ч ки ишлар министрлигидан келган одам Ойбекни олиб 
кетажагини айтди. М е н и н г оёқ-қўлларимда мадор колмади. 
Калтираб кетдим. Кўзларимдан қа й нок ёшлар куюлар экан, 
Ойбек остонада туриб, мени кучди-да:
— Кўрқм а, сабр қил, балки сўрок учун чақирилгандир- 
ман, — деди.
О йбекнинг ранги ўчган, ички асабий титроғи сезилиб 
турибди. М ен довдираган холда унинг чўнтагига озгина 
ақча солдим.
175


З а р и ф а С а и д н о с и р о в а
— Зарифа, кераги йўқ! Олиб колсалар, аввал ёнимни 
тинтиб тозалайдилар!
Хуллас, Ойбекни олиб кетдилар. Гўё кўксим ни пичоқ- 
лаб, калбимни узиб ташлагандек туюлди, менга.
Ш у куни ойим бизникида эди. У бўздай окарган, мутта- 
сил пичирлаб, ихлос билан дуо қилар, «Парвардигорим, 
ўзингга топширдим! Ў зи н г сақла!» — деб шивирлар эди.
Тонг кўкарди. На ойим бошини ёстикка қўйди, на мен. 
У уйдан-бу уйга тентираб, товушсиз йиғлайман, кў з ёшла- 
римни тиндира олмайман.
Ойбекни олиб кетган Иванов деган рус зобити эрталаб 
уни кайтариб олиб келди. О ш иқиб, эш икни очдим.
— Қўркма! Нега мунча титрайсан? Тинчлан! — деди, 
бағрига босиб Ойбек.
У эш икни ил ган дан сўнггина ўпкамни босдим. Ойбек—
у ниҳоят ҳорғин эди, ранги-рўйида кон кўринмасди —
ўзини диванга ташлади. Ойим чой кайнатиш билан овора. 
М ен О йбекнинг каршисига ўГИрдим. С укутим ни нг ўзи са- 
вол эканлигини англади, Ойбек.
— Тўғри министрнинг олдига олиб бордилар. У н и н г 
кабинетида икки-уч соат кутдим. С ўнг шоҳи тўнга ўралиб 
чикди, у киш и Худоёрхонда ҳам бўлмаган, бундай тўн!.. —
сўйлай бошлади Ойбек. — М инистрни баъзан тантанали 
мажлислар ҳайъатида, саҳнада кўрардим. Баланд бўйли, 
йирик га вдали, дев дай баҳайбат, кўзларига каҳр-ғазаб ку- 
йилган бир киш и у! Грузин бўлса ҳам исм-шарифини ўзбек- 
чага мувофиклаб, Кобулов қилиб олган. Ас ли да Кобулидзе 
бўлган.
Ойбек давом этди:
— «Сен ёзувчисан. Ёзувчилар орасида шубҳали унсур- 
лар, халк душманлари кўп. Нега бирор марта келиб айт- 
майсан? Бизга хизмат килиш ни истамайсан!» — деди у 
дағдаға килиб. М ен: «Ахир мен шоирман, адибман, бундай 
ишларни эплай олмайман», — дедим. Ш ундан кейин унинг 
ғазаби кўпириб кетди, сўкди, итдан баттар килиб ҳайдади, 
мени...
Ойбек кўчага чикканида, Иванов унга: «Хафа бўлманг! 
М инистрим из бир оз кўрс, қўпол одам. У н и н г иши шуни 
такозо этади», деб афв сўрагансимон гапирипти.

Download 6.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling