♦шарқ нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси


Download 6.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/129
Sana25.08.2023
Hajmi6.46 Mb.
#1670115
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   129
Bog'liq
saidnosirova z oybegim mening

176


О й б е ги м м е н и н г
М инистрингизга айтинг, — дебди Ойбек унинг сўзла- 
рига жавобан. — Агар у ички ишлар министри бўлса, мен 
шеърият министриман. У бугун министр бўлса, эртага унинг 
ўрнига бошқа одам келади, мен эсам адабиёт оламида аба- 
дий министр бўлиб қоламан!
М ен О йбекнинг бу сўзларидан жуда мамнун бўлдим. 
Кўнглимга ғурур туйғуси тўлиб кетди, шу топ да.
Бир неча йилдан сўн г Ўзбекистонга ўша грузин ўрнига 
Гогидзе деган бошқа бир грузин министр бўлиб келди. 
Б уни н г кўзлари аввалгисиникидан ҳам ёмон, ўзи ҳам ундан 
баттар бадбахт киш и эди. Уларнинг хар икковлари 1953 
йилдан сўнг Берия билан бирга отилдилар. Ҳ а қи қат, адо- 
лат ахир ғолиб бўлар экан, деб ўйладим, шунда.
* * *
Кўп ўтмай, 30-йилларда бўлганидек, ё пи қ дўконлар таш­
кил этилди. Қўлимизга дафтарчалар берилди. Ишдан чи- 
киб, тўғри дўконгг югураман.
Уйдан институтга (М ирободга) кўпинча пиёда бораман. 
Трамвайларда юриш қийин, одам тиқилинч... Бир кун трам- 
вайда кетар эканман, Пиён бозорга етганимда, бекатда ту- 
шаётган одамлар оқими мени-да илаштириб, кўчага отди. 
Институтга пиёда югурдим.
Ана шу тарзда м инг хасрат билан ҳар куни ишга бора­
ман. Ишдан сўнг, дўконда картошками, лавлагими, павид- 
ломи — нима берса-да, сую ниб оламан ва уйга — уясида 
чуғурлаб, бўйинларини чўзиб ўтирган қуш болалари каби—
бизни кутаётган фарзандларимиз олдига югураман.
1942 йил декабрининг бошларида Ойбек бир тўда артист- 
лар билан бирга фронтга жўнади. Биз вокзалда хайрлашиб 
колди к. Улар М аскав остоналарида ж ан г қилаётган ўзбек 
аскарлари билан учрашувлар ўтказишлари ва уларга совға- 
салом олиб боришлари керак. Ойбек Ватан уруши фронт- 
ларида курашаётган ўзбек жангчилари тўғрисида роман 
ёзмоқчи бўлгани учун фронтга суюниб жўнади.
У М аскавга етиб боргач, менга куйидаги хатни йўлла- 
ди: (Цензура ушлаб қолмаслиги учун Ойбек Маскавдан 
йўллаган хатларини рус тилида ёзган.)
177


З а р и ф а С а и д н о с и р о в а
« Зариф а!
Я до си х по р в М о с к в е . Здоров. Одет т епло, п и т а ­
ние хорош ее. К у п и л т еплы е п е р ч а т к и , не бе сп о ко й ся. 
М о ж е т быт ь за в т р а н а с о т п р а в я т на З а п а д , т а к что 
п о к а вы м е н я не ж д и т е . Н е и зве ст но , ко гд а в о зв р а щ а ­
ем ся в М о с к в у .
К а к ж и в у т м ои л ю б и м ы е дет и? Н е болею т ? А Б е кд- 
ж о н а к к у р а т н о хо д и т в ш ко л у ? ..
К р е п к о ц е л ую А м а н а , Б е к д ж а н а , С у ю н а , Г у л ьр а н г .
П ривет .
Д а , дом Е. П . М а к а р о в о й не на ш ё л , на в е р н о , ты 
да л а не пр а в и л ьны й адрес.
А й б е к.
2 0 / X I I 1942».
Уруш йилларида Ёзувчилар уюшмасида Ҳамид Олим­
жон масъул котиб, яъни, ҳозирги атама билан айтсак, раис 
эди. У бир куни мени Ёзувчилар уюшмасига чакириб. Ой­
бекнинг ҳукум ат дўконига боғланганини ва менинг Ҳ уку- 
мат уйига бориб, тегишли дафтарчани олишим мумкинли- 
гини айтди. Суюниб, югурдим. Ҳ укум ат дўкони П уш кин 
кўчасида экан. Ш у дўконга боғланганимиздан сўнг тирик- 
чилигимиз хийла ту зу к бўлди. М ен хар куни ишдан кайт- 
ганимда, йўлда дўконга кириб, балиқми, асалми, гўштми, 
хуллас, бирор нарсани кўтариб келаман. Ф акат пиёда юра­
ман. Ҳозир ўйласам, ўша пайтларда чарчаганимни хам бил- 
мас эканман.
* * *
Хаммамиз факат Ойбекни ўйлаймиз. У кўлига курол 
тутиб ж анг килмаса-да, жабха оралаб юрибди, омон бўлсин, 
деймиз ва ундан телеграммами ё хатми кутамиз. Нихоят, 
ундан ки ч и к бир хат келди. Хатда куйидаги сўзлар ёзилган 
эди:

Download 6.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling