Шарқ уйғониш даврида таълим ва тарбия масалалари


Абу-Наср Фаробий - машхур олим, мутафаккир. Юнон фалсафасининг Шарқдаги давомчиси, тарғиботчиси - Шарқ Аристотели - Муаллими Соний - Иккинчи муаллим номини олган


Download 91.27 Kb.
bet2/3
Sana15.03.2023
Hajmi91.27 Kb.
#1268790
1   2   3
Bog'liq
1 M Kirish Biologik taʼlimning roli Sharq uyg‘onish davri va taʼlim

Абу-Наср Фаробий - машхур олим, мутафаккир. Юнон фалсафасининг Шарқдаги давомчиси, тарғиботчиси - Шарқ Аристотели - Муаллими Соний - Иккинчи муаллим номини олган.

  • Фаробий таълим-тарбияга биринчи бўлиб таъриф берган олим ҳисобланади. Таълим-инсонга назарий билим бериш (ўқитиш, тушунтириш) бўлса, тарбия назария асосида маълум ҳунарни эгаллашга зарур бўлган хулқ нормаларни ва амалий малакаларни ўргатишдан иборат дейди олим.

Фаробий аҳлоқий фазилатларга тўхталиб:

  • 1.Билимдонлик;
  • 2.Донолик;
  • 3. Мулоҳазали бўлиш;
  • 4.Виждонлилик;
  • 5.Камтарлик;
  • 6.Кўпчилик манфаатини юқори қўйиш; 7.Ҳақиқат маънавий юксакликка интилиш; 8.Адолатлилик каби ҳислатларни юқори қўяди.

Абу Райҳон Беруний

  • Асарлари: “Минералогия”, “Ҳиндистон”, “Геодезия”, “Ўтмиш ёдгорликлари”, “Сайдана” ва бошқалар.
  • “Мақсадимиз ўқувчини толиқтирмайдиган, зерикарли бир нарсаларни ёзишдан узоқроқ бўлиш. Ўқувчиларни турли-туманлик билан қизиқтириб худди у турли боғларда сайр қилгандек ўзини тутсин. Кўрсин ва томоша қилсин”.

Ҳозирги кундаги аҳамияти:

  • Ўқувчини зериктирмаслик;
  • Билим беришда бир хил нарса ёки бир хил фанни ўрганавермаслик;
  • Узвийлилик, изчиллилик;
  • Янги мавзуларни қизиқарли, асосан кўргазмали баён этиш

Абу Али ибн Сино.

  • Бутун мусулмон Шарқнинг улкан қомусий ақлли, машҳур олими. У ўрта аср фанининг турли соҳалари фалсафа, тиббиёт, табиатшунослик, бадиий адабиёт бўйича жуда кўп асарлар ёзган, ўз даврининг “Олимлар раиси” унвони билан тақдирланган.
  • Асарлари: “Тиб қонунлари” (5 том), “Аш-Шифо”, “Ал-Қонун”, “Ал-Нажот”, “Донишнома” ва бошқалар.

  • ТИБ ҚОНУНЛАРИ
  • 1-Китоби—Одам танаси ва органлар тузилиши, турли касалликларнинг келиб чиқиш сабаблари, даволаш усуллари.
  • 2-Китоби—Ўсимлик маъдан ва ҳайвонлардан олинадиган дорилар, ҳар бир дорини қандай касалликларга тегишли эканлиги ҳақида.
  • 3-Китоби—Инсонни ҳар бир органида бўладиган касалликлар ва уларни аниқлаш ва даволаш усуллари.
  • 4-Китоби—Жарроҳлик, яъни суякларни чиқиши, синиши, даволаш.
  • 5-Китоби—Мураккаб дорилар, уларни тайёрлаш тўғрисида сўз юритилади.

Download 91.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling