Ибн-Сино билим олишда қуйидагиларни зарурлигини қайд этади: - 1) билим беришда болани бирданига китобга банд қилиб қўймаслик;
- 2) таълимда оддийдан (енгилдан) мураккабга (оғирга) ўқитишга эътибор бериш керак;
- 3) ўқитишда жамоа бўлиб, мактабга эътибор бериш керак;
- 4) билим беришда қизиқиш ва қобилиятни ҳисобга олиш керак;
- 5) ўқитишда жисмоний тарбия машқларини қўшиб олиб бориш керак.
Ўқитувчи қандай бўлиши керак? Жавоб: - болалар билан босиқ ва жиддий муомалада;
- болалар олаётган билимни қандай ўзлаштиришига эътибор бериш;
- таълимда турли метод ва шакллардан фойдаланиш;
- талабанинг хотираси, билимни эгаллаш қобилияти, шахсий хусусиятларини;
- фанга қизиқтира олиш;
- берилаётган билимларни энг муҳимини ажратиб олиш;
- билимларни талабага тушунарли, ёши, ақлий даражасига мос келишини билиш;
- ҳар бир сўз болалар ҳиссиётини уйғотш даражасини билиш.
Ибн-Сино таълимотида талабалар билишда қайси методдан фойдаланмасин оғзаки усул бўладими, тажриба усули бўладими, хақиқий билим ҳосил қилиши учун талаба мустақил, мантиқий фикрлаш қобилиятини таркиб топтириш асосий мақсад қилиб қўйилган. - Ибн-Сино таълимотида талабалар билишда қайси методдан фойдаланмасин оғзаки усул бўладими, тажриба усули бўладими, хақиқий билим ҳосил қилиши учун талаба мустақил, мантиқий фикрлаш қобилиятини таркиб топтириш асосий мақсад қилиб қўйилган.
- Ибн-Сино ақлий, ахлоқий тарбия билан инсон камолотида жисмоний тарбиянинг муҳимлигини ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан исботлаб беради.
- Ибн-Сино инсоннинг кундалик турмушида, жисмоний машқлар, тўғри овқатланиш, уйқу, базани тоза тутиш, тартибга риоя қилиш, инсон саломатлигини сақлашда муҳим омил эканлигини илмий, амалий исботлаб берди.
- Хулоса, Ибн-Сино таълим-тарбиявий қарашларида инсоннинг ҳам ақлий, ҳам ахлоқий, эстетик, ҳамда, жисмоний томондан ривожланиш мезонлари ўз ифодасини топди.
Do'stlaringiz bilan baham: |