Шаҳриер сафаров прагмалингвистика
Download 4.78 Mb. Pdf ko'rish
|
Pragmalingvistika (Sh.Safarov)
бўлганингда, менга ёрдам цилгаи бўлар эдинг» = «Сен
менинг дўстим эмассан». Бу турдаги пресуппозиция асосан мураккаб таркибли нутқий тузилмаларда намоён бўлади ва «мантиқий мерос» ( 1 пЬеп 1 ;апсе) қоидаларига амал қилади. Пресуппозиция маъносининг бўлакдан яхлитга, эргаш гапдан бош гапга, диалогик тузилма бошланишидан кейинги бўлакларига ўтиши умумий кузатилган ҳолдир. Тилшунослар «прессупозиция» тушунчасини файласуфлардан ўзлаштирганликлари маълум ва фалсафадан атаманинг кўпмаънолилиги, тавсифий ноаниқликларининг тилшуносликка ҳам кўчиши табиийдир. Натижада ушбу ҳодиса турли кўрсаткичларга нисбатан турлича таснифий гуруҳларга ажратилиб келинмоқда. Буни ҳатто ушбу тушунчани тилшуносликка биринчилардан бўлиб тадбиқ қилган Пётр Стросоннинг қарашларида ҳам кўриш мумкин. Олим ўтган асрнинг ўрталарида ( 81 га\¥ 8 0 п 1950; Стросон 1989) мантиқшунос Б.Расселнинг лисоний бирликларнинг маъносини тавсифловчи дескриптив назариясини тафтиш қилаётиб, гап маъноси ва унинг нутқий қўлланишидаги мазмуни ўртасидаги муносабатга эътиборни қаратди. Шу тахлит семантик ва прагматик пресуппозицияни фарқлаш йўлидаги уринишлар бошланди. Олмон тилшуноси К.В.Ҳемпфернинг (НетрЬег 1977) гап маъносида контекстдан ташқари, ҳеч қандай нутқий 126 www.ziyouz.com kutubxonasi вазият билан боглиқ бўлмаган ҳолда мавжуд бўлган хулосавий ҳукмни семантик пресуппозиция сифатида қараш лозимлиги ҳақидаги фикри бошқалар томонидан ҳам қўллаб -қувватланди (В.В.Богданов, В.А. Звегинцев, Е.В. Падучева, М.Л.Макаров, Н.Махмудов, А Нурмонов ва бошқалар). Дарҳақиқат, пресуппозициянинг лисоний бирлик маъноси билан боглиқлиги ҳақида олдинги саҳифаларда гапирилди. Гапнинг семантик тузилиши пресуппозицион пойдеворга эга эканлигини ҳеч ким инкор этмайди. Шунинг учун ҳам «Аббос менга китобни берди» гапи «Аббос дегаи иигитиииг борлиги» (экзистенционал пресуппозиция) ва «уиииг меига китобии берганлиги» (фактив пресуппозиция) ёки бермаганлиги (нофактив пресуппозиция) ҳақида хулосавий ҳукмларнинг юзага келиши табиийдир. Булар оддий мантиқий хулосалардир. Аммо лисон фақат тургун, ягона бир қолипга солинган, доимий мазмунга эга бўлган бирликлар тўплами эмаслигини яхши биламиз. Лисоний фаолиятда шундай ҳолатлар юзага келадики, уларни бевосита, олдиндан берилган ягона бир андозага биноан тавсифлаб бўлмайди. Хусусан, «Менинг онам мендан ёшроц» нутқий бирлигини олайлик. Ҳар қандай кишидан сўрасанг, уни маъно жиҳатидан галати туюлишини, мантиқий нормадан чекиниш эканлигини айтади. Бундай баҳо билан гапнинг семантик пресуппозициясини аниқлаб бўлмайди, фақатгина у «X У га нисабан ёш» қолипига тушади: а) Барно Шалоладан ёш; б) Менинг опам Барнодан ёш; в) Барно мендан ёш; г) Менинг онам мендан ёш. Албатта, онанинг ўз фарзандидан ёш бўлиши мумкин эмас. Мазмуний ва пресуппозицион гайритабиийликни йўқотиш учун гапнинг махсус (алоҳида турдаги) қўлланиш матнига мурожаат қилишга мажбурмиз. Нутқий 127 www.ziyouz.com kutubxonasi қурилмаларнинг бундай қўлланиши билан қизиққан Жон Лайонз Му то1Ъег /5 уоип%ег 1кап 1 а т Download 4.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling