Шаҳриёр сафаров


Download 1.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/82
Sana04.02.2023
Hajmi1.63 Mb.
#1159006
TuriМонография
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   82
Bog'liq
прагмалингвистика-сафаров ш.

корефентлик 
(ҳамреферентлик) 
ҳодисаси 
мавжуд 


186 
бўлишини талаб қилади (қиёсланг: Мен Болтаевни яхши 
биламан, бундай одамлар ҳеч қачон қийинчиликлардан 
чекинмайдилар; Кумуш кундаликни доимо тўлдириб боради 
ва уни ҳеч қачон унутиб қолдирмайди.). 
Воқелик 
бўлагининг 
лисонда 
турлича 
ифодаланишидан иборат бўлган кореферентлик анафора 
ёки анафорик ишора воситасида намоён бўлади. Анафора 
нутқий тузилма бўлакларининг мазмунан боғланишини 
таъминлайди, у кореферентлик ҳақида маълумот берувчи 
лисоний ҳодисадир. Тилшунослар анафора ҳодисасига 
тавсиф бераётиб, анъанага биноан анафорик олмошларнинг 
матннинг олдинги қаторларида эслатилган референтини 
излашган. Кореферентлик мазмуни пайдо бўлиши учун олд 
рефентнинг (антицидентнинг) мавжуд бўлиши зарур. Аммо 
референтнинг матнда турлича ўрин олиши мумкинлигини 
ҳам унутмаслик лозим. Айрим ҳолларда олмошларнинг 
референтини ифодаловчи бирликларни матннинг кейинги 
қаторларидан излашга мажбур бўламиз. Матндаги яширин, 
бевосита ифода топмаган ёки матн қисмлари муносабатини 
инобатга олиб изланадиган кореферентлик «ассоциатив 
анафора» ҳодисасини юзага келтиради. Бу турдаги 
анафорик боғланишни аниқлашда матн мундарижасини 
билишдан ташқари ўқувчи (тингловчи)нинг умумий билим 
даражаси ҳам муҳим роль ўйнайди (Immott 1999: 7). 
Мазмуний боғланишнинг бундай матн ва умумий билим 
ҳамкорлигида юзага келишини биз, айниқса, метонимия ва 
метафора тузилмалари ҳосил бўлишида аниқ кўрамиз. 
Масалан, «Ойбек жавоннинг устки қаватида.У чарм 
муқовали» тузилмасида «Ойбек» ва кейинги қатордаги «У» 
бирликларининг боғлиқлигини билишда ўзбек тилида 
китобни муаллиф номи билан аташ «лисоний келишув» 
асосидаги умумий қоида эканлигига таянамиз. Бундай 
«лисоний келишув» барча тиллар учун маълум бўлган 


187 
когнитив ҳодиса эканлиги ҳам маълум (қиёсланг: 
Ko``vecses, Gunter 1998). 
Шундай қилиб, ўрин алмаштириш – анафора 
вазифасининг бажарилиши ишора вазифасини инкор 
қилмайди. Анафора дейктик мазмундан холи эмас, бу икки 
вазифа ягона бир контекстда, айни бир пайтнинг ўзида 
бажарилиши мумкинлигини ҳозирча ҳеч ким инкор 
этганича йўқ. Бу борада Ж.Лайонзнинг икки жилдлик 
«Semantics» асарида келтирилган мисолни эслайлик (Lyons 
1977: 676): I was born in London and have lived there ever 
since «Мен Лондонда туғилганман ва шундан буён ўша 
ерда яшайман». Бу мисолда there «ўша ерда» ўз 
кореференти «Лондон» билан анафорик боғланишда 
бўлишдан ташқари, ушбу нутқий ҳаракатнинг Лондонда 
ижро этилаётганлиги ҳақида ишора маълумотини ҳам 
бермоқда. 
Тингловчи (ўқувчи) матн ва нутқий тузилмалар 
идроки, уларнинг мазмунини англаш жараёнида тил 
бирликларининг матндаги боғланишини (анафора бундай 
боғланишнинг бир тури) аниқлаш билангина чегараланиб 
қолмасдан, балки инсон онгида акс топган воқелик 
ҳодисалари ҳақидаги билим «тасма»сига ҳам мурожаат 
қилади. Мазмун ана шу турдаги матн ва воқелик, лисоний 
ва қомусий билим муносабати асосида юзага келади. 
Фаранг когнитолог олими Г.Факонниернинг таъбирича, 
«Лисон мазмун ташувчи эмас, уни фақатгина бошқариб 
боради» (Fauconnier 1994: xxii). Ҳа, маълум бир маъно ёки 
мазмунни у ёки бу лисоний бирликнинг «мулки»га 
айлантириш ушбу бирлик моҳияти ҳақидаги нотўғри 
тасаввурга сабаб бўлиши мумкин. Яхшиси, мазмунни 
инсон когнитив фаолиятининг натижаси бўлган матн 
тузилишидан, унинг таркибидаги боғланишлардан излаган 
маъқул. Учинчи шахс олмошларининг маъно хусусиятлари 
ҳам бундан мустасно эмас. 


188 

Download 1.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling