Шаҳриёр сафаров


Download 1.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/82
Sana04.02.2023
Hajmi1.63 Mb.
#1159006
TuriМонография
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   82
Bog'liq
прагмалингвистика-сафаров ш.

«Сабаб-мотив-мақсад» занжири нутқий фаолият 
режасини шакллантиради ва унинг воқеланишини 
таъминлайди. 
Худди 
шу 
нарса 
А.Кашерни 
прагмалингвистик 
таҳлилнинг 
асосий 
мақсадини 
«қўйилган мақсадга эришишда лисоний воситалардан 
фойдаланишни таъминловчи инсонга хос бўлган қобилият 
қоидаларини» ёритиш ва тушунтириш деб тавсифлашга 
ундайди (Kasher 1979: 38). 
Прагмалингвистикага 
берилаётган 
таърифларни 
қиёслаганимизда, 
уларнинг 
барчасида 
ушбу 
соҳа 
предметини ёритишда етишмаётган тўлақонлиликни, 
айрим ҳолда бир таъриф иккинчисида ифодаланаётган 
мазмунга қандайдир бир «соя» тушираётганлигини 
сезамиз. Балки ушбу масалага турли томонлама ёндашув 
орқали «барча сарҳадлар бўйлаб ҳужум қилиш» йўли билан 
умумий ҳолатни, ўрганилаётган ҳодисанинг тўлиқ 
суратини тасвирлаш мумкиндир. Бунинг исботини излаш 
мақсадида 
прагмалингвистик 
адабиётларда 
берилиб 
келинаётган айрим таърифларни эслатишга ва қисман 
изоҳлашга ҳаракат қилмоқчиман. 
Америка тилшуносларининг кўп ҳолларда лисоний 
фаолиятга оид ҳар бир ҳодиса таҳлилида Н.Чомский 


69 
таълимотига таянишга ҳаракат қилишлари сезилиб туради. 
Прагмалингвистик тадқиқотлар ҳам бундан мустасно эмас. 
Нутқий ҳаракатлар ижроси негизидаги пропозиция 
мазмуни ва коммуникатив мақсадни намоён қилиш 
(иллокуция) муносабатини ўрганган Ж.Катц прагматика 
предметини Чомский таълимотидаги лисоний қобилият 
(competеnce) ва нутқий ижро, фаоллик (performance) 
қарама-қаршилигида кўради. Унингча, прагматик назария 
гапларнинг маъносини маълум муҳитда (контекстда) 
талаффузига биноан чегаралаш имконини яратади. 
«Грамматика 
гап 
турлари 
структураси 
ҳақидаги 
таълимотдир, 
прагматика 
эса 
аксинча, 
лисоний 
тузилмаларнинг қурилиши, уларнинг грамматик хусусият 
ва муносабатларини ёритиш билан шуғулланмайди. 
Прагматик назариялар гап белгиси ва пропозициянинг 
матндаги 
мувофиқлигини 
сўзловчи 
ва 
тингловчи 
томонидан оқилона таъминланишини ўрганадилар. Шунга 
нисбатан, 
прагматик 
назария 
нутқий 
фаоллик 
(перформация) назариясининг маълум бир қисмидир» (Katz 
1977: 19). 
Прагмалингвистик тадқиқ доирасини бу даражада 
торайтириш уни фақатгина нутқий ижро фаолияти билан 
чегаралаб қўйиш назарияни тор кўчага етаклашдан бошқа 
нарса бўлмаса керак. Бундай ҳолатда лисоний таҳлил ўз 
пойдевори - лисондан ажралиб қолади. Шубҳасиз, лисоний 
фаолиятнинг юзага келишида социал муҳит, мулоқот 
вазияти муҳим рол ўйнайди ва шаклланаётган бирликнинг 
мазмуни матн ёки контекстда намоён бўлади, аниқланади. 
Ж.Катц келтирган мисоллар rabbit «қуён» ва bunny 
«қуёнча» ҳамда dog «ит» ва dogge «кучукча» 
жуфтликларининг 
иккинчи 
сўзларини 
(«қуёнча», 
«кучукча») болаларга нисбатан ёки уларнинг ўзлари 
томонидан ишлатилиши тўғри. Аммо улар мазмунидаги 
эркалаш, кичрайтириш маънолари матнга ҳам маълум. Бу 


70 
маънолар лисоний характерга эга ва лексик ёки 
морфологик ифода воситасига эга эканлиги кўриниб 
турибди. 
Лисоний фаолият бирликларининг мазмунан матн, 
қўлланилаётган контекст билан боғлиқлиги муаммоси шу 
даражага бориб етдики, У. Бар-Ҳиллел, Ж.Лайонз кабилар 
бир томондан матн –гап ва тизим –гапгап – тил ва гап- 
белги ҳамда, иккинчи томондан, нутқий бирликлар бўлган 
нутқий акт ва нутқий ҳосила, нутқий белги ва тил 
ҳодисаларини фарқлашни таклиф қилишади. Бу эса, ўз 
навбатида, гап маъносини семантиканинг объекти ва 
нутқий бирлик маъносини прагматика объекти сифатида 
қарашга сабаб бўлади. Семантика ва прагматика 
муносабати масаласи муҳокамасини ҳозирча кейинги 
саҳифаларга қолдириб, айтмоқчиманки, бу турдаги талқин 
прагмалингвистиканинг доирасини янада чегаралаб қўйиб, 
уни гап ёки нутқий бирликнинг у ёки бу матнда (вазиятда) 
ўринли - ўринсиз қўлланишини аниқловчи соҳага 
яқинлаштириб қўйиши ҳеч гап эмас. У ҳолда С.Левинсон 
таклиф қилган таъриф ўринлидек туюлади: «Прагматика 
тилдан фойдаланувчиларнинг гапларининг контекстда 
ўринли (appropriate) қўлланилаётганлигини ўрганувчи 
соҳадир» (Levinson 1983: 24). Менимча, бу таъриф ҳам 
прагмалингвистика предметини тор доирада тасаввур 
қилиниши намунасидир. 
Олмон олимлари прагматика соҳасини кенг маънода 
талқин қилиш, уни тилшуносликнинг умумлаштирувчи 
соҳаси сифатида эътироф этишни маъқул кўришади. 
Масалан, 
«Олмон 
лингвистик 
қомуси»нинг 
муаллифларидан бири, матн тилшунослиги бўйича йирик 
мутахассис З.Шмидт «прагмалингвистика» ва «матн 
лингвистикаси» 
тушунчалари 
ягона 
бир 
мазмун 
англатишини ва улар биргаликда лисоний мулоқот умумий 
назариясини шакллантиришини ҳамда ушбу назария


71 
коммуникатив тилшунослик соҳаси сифатида, матн 
грамматикаси ва анъанавий грамматикани ҳам қамраб 
олишини исботлаш ниятида эканлигини билдиради 
(Schmidt 1973: 233-244). 
Муаллифлар сони кўпайгани сари берилаётган 
таърифлардаги турли хиллик, фикрлар зидлиги ҳам ўсиб 
бораётганлигининг гувоҳи бўлмоқдамиз. Охирги 60-70 йил 
давомида прагматиканинг доираси, қамрови шунчалик 
кенгайдики, ягона бир назария ва унинг чегараси ҳақида 
бирор бир тўхтамга келишнинг ўзи қийинлашиб бормоқда. 
Бунинг устига, прагмалингвистиканинг тараққиётига 
когнитология, маданий антропология, фалсафа, мантиқ, 
социология, фаолият назарияси каби тилшуносликнинг 
сарҳаддошлари 
ва 
социолингвистика, 
когнитив 
тилшунослик, психолингвистика, матн назарияси каби 
соҳалари ҳам ҳисса қўшиб келмоқда. Прагмалингвистик 
тадқиқотларнинг предметини нималар ташкил қилмоғи 
даркорлиги масаласи ҳам ўз долзарблигини ҳануз сақлаб 
келяпти. 
Юқорида прагматикани тор маънода талқин қилувчи 
айрим таърифлар келтирилди. Худди шу йўсиндаги 
прагматик тадқиқот доирасининг торайтирилишини айрим 
файласуфларнинг фикрларида ҳам сезиш мумкин. У. 
Монтегю, П.Стросон кабилар (қаранг: Павилинес 1986) 
прагматиканинг тадқиқот предмети сифатида дейктик 
иборалар («мен», «сен», «бу ерда», «у ерда», «ҳозир», «ўша 
пайтда» кабилар) мазмунини тавсифлашдан иборат деб 
қарашади. Ушбу бирликларнинг референтини матнсиз 
аниқлаш мушкул эканлиги маълум. Уларнинг маъносини 
равшанлантирувчи энг кичик матн (минимал контекст) 
сўзловчи, тингловчи, замон, макон, регистр, стиль, нутқий 
ҳаракат тури кабиларни инобатга олади. 
Прагматиканинг кенг миқёсдаги талқини унинг 
тадқиқ 
доирасига 
инсоннинг 
мақсадли 
ҳаракат 


72 
турларининг киритилишида намоён бўлади (масалан, Green 
1975). Прагматиканинг бу икки қутбли талқини доимо бир-
бирига қараб интилади ва турли тадқиқотларда прагматика 
тушунчасига берилаётган тавсифлар бир-бирини тўлдириб, 
равшанлаштириб бораётгандек туюлади. Турли ишларда 
қайд этилишича, прагмалингвистика лисоннинг қўлланиши 
билан шуғулланувчи, нутқий вазиятда (контекстда) 
фаоллашган 
тил 
тизими 
ҳақидаги 
фан, 
тилни 
режалаштирилаётган мақсад нуқтаи назаридан тадқиқ 
қилувчи фан, нутқ актларини тавсифловчи назария, 
конверсацион (оғзаки нутқ) таҳлил назарияси, шахслараро 
муносабатларни 
ифодаловчи 
лисоний 
воситаларни 
ўрганувчи соҳа ва ҳоказо (бу қаторни яна давом эттириш 
мумкин). 
Рус 
тилшунослари 
Н.Д.Арутюнова, 
Ю.С.Степановлар 
прагматикани 
бадиий 
коммуникациянинг субъектив хусусиятларини, матнда уни 
ижодкорларининг «мен»ини ифодаланиши услубларини 
ўрганувчи назария сифатида қарашни таклиф қилишди 
(Арутюнова 
1981; 
Степанов 
1985). 
Прагматикани 
сўзловчининг воқеликка, ахборот мазмунига ва адресатга 
(тингловчи, ўқувчи) бўлган муносабатининг лисоний 
бирлик мазмунидан жой олган таъсирчанлик кучини 
аниқловчи фан (нутқий таъсир назарияси) сифатида 
тасаввур этувчилар ҳам йўқ эмас (Киселева 1983). 
Нидерланд олими Т.А. ван Дейк ва унинг издошлари 
лисоний нутқий қурилмаларининг мулоқот вазияти учун 
«яроқлилиги» масаласини назарий жиҳатдан ёритиш 
прагматиканинг 
мақсади, 
деб 
ҳисоблайди. 
Ушбу 
назариянинг асосий вазифаси нутқий актларнинг когнитив 
мазмунини яратиш, уларни эсда сақлаб қолиш ҳамда 
маълум ижтимоий-маданий муҳитда тил тизимидан 
фойдаланиш ва шу аснода коммуникация моделини 
шакллантириш муаммоларини ўрганишдир (Dijk 1981). 
Хуллас, прагмалингвистиканинг предметини аниқлаш 


73 
борасидаги уринишлар давом этмоқда, ушбу соҳага 
берилган таърифлар ҳам бисёр, аммо юқорида эслатилган 
таърифлардан ҳеч бири тилшуносликнинг ушбу соҳасига 
оид асосий тушунчаларнинг мазмунини акс эттира 
оладиган даражадаги умумийликка даъвогарлик қила 
олмайди. 
Прагмалингвистикани тилшуносликнинг мустақил 
соҳаси сифатида ажратиш ва унинг ўрганиш объекти, 
предметини аниқлаш учун лисоний бирликларнинг турли 
коммуникатив муҳитда прагматик қиймати, «баҳоси», 
мундарижасининг 
намоён 
бўлишини 
таъминловчи 
омилларни изламоқ даркор. Лисоний бирликларнинг ҳар 
қандай шароитда намоён бўладиган белгилари уларнинг 
онтологик ва вазифавий (функционал) хусусиятлари 
намунасидир. Прагмалингвистик тадқиқ методологияси, 
биринчидан, ўз фалсафий асосига эга бўлиши керак бўлса, 
иккинчидан, худди шу хусусиятларни (онтологик ва 
вазифавий) аниқлаш имкониятини яратмоғи лозим. Бундай 
методологиянинг таянч нуқтаси хизматини, сўзсиз, 

Download 1.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling