Шаҳриёр сафаров
Download 1.63 Mb. Pdf ko'rish
|
прагмалингвистика-сафаров ш.
«Иссиқ чой дамладим» калимаси воситасида чойга
таклифни изҳор қилиш мақсадини ифодаланаётганда, гап тузилмасининг ушбу мазмун ифода воситаси бўла олиш имконияти, яъни «кучи» воқеланади. Иллокутив мақсад эса фикрий ҳодиса бўлиб, нутқий ҳаракатнинг мазмуни, мундарижасини белгилайди. З.Вендлер талқинича, иллокутив мақсад аслида, «ментал ҳаракат бўлиб, сўзловчи тингловчини ушбу ҳаракатни бажаришга ундайди» (Вендлер 1985: 243). Иллокутив мақсад нутқий ҳаракат кучини намоён қилиш қанчалик муҳим бўлмасин, лекин бу мақсад ушбу кучнинг фақатгина бир қисми, бўлагидир. Зеро, нутқий ҳаракат коммуникатив мазмунининг тўлиқ ҳосил бўлиши учун мақсаддан ташқари, унга эришишни таъминловчи восита ва шарт-шароит ҳам мавжуд бўлиши 84 талаб қилинади. Шунинг учун ҳам Ж.Сёрль, Д.Вандервекен ва бошқалар нутқий ҳаракат иллокутив кучини етти қисмдан таркиб топувчи ҳодиса сифатида қарайдилар. Булардан биринчиси, албатта, коммуникатив мақсаддир, чунки бусиз нутқий ҳаракатнинг ўзи ҳам бажарилмайди. Кейингилари эса қандайдир даражада ушбу қисмни тўлдирадилар, улар – иллокутив мақсадга эришиш усули (воситаси), иллокутив куч воқеланиши жадаллиги, воқеланишни таъминловчи пропозицион, ҳаққонийлик каби ментал шароитлардир. Иллокутив куч қисмларининг тузилиши мантиқий тартибга эга. Айнан шу тартиб иллокутив ҳаракатнинг мустақиллигини таъминлайди ва унинг пропозиция актисиз бажарилишига имкон беради. Бинобарин, «Афсуски!», «Вой, худо!», «Тавба қилдим!» каби нутқий бирликлар пропозиция мазмунига эга эмаслар, лекин улар иллокутив жиҳатдан тўлиқ шаклга эгадирлар, яъни улар маълум контекстда коммуникатив мақсад ва мазмунни ифодалайдилар. Айрим файласуфлар, Ж.Остинга эргашиб, гапларнинг структур-семантик турлари ва булар воситасида бажарилаётган нутқий ҳаракатлар ўртасидаги муносабатни тизимий характерга эга эмас, бу муносабат нутқий ҳаракат иллокутив кучида қарийб намоён бўлмайди деб ҳисоблайдилар. Синтаксиснинг биргина тузилмаси - алоҳида гап турли нутқий муҳитда турли иллокутив кучга эга бўлиши ва бу билан турли коммуникатив мақсадни ифодалаш воситаси бўла олиши бегумон. Аммо ҳар қандай синтактик бирликнинг прагматик заҳираси чегараланган, унинг иллокутив кучи мулоқот мақсадини ифодалаш имконияти чексиз эмас. Масалан, «Бугундан бошлаб сизларни эр ва хотин деб эълон қиламан» ёки «Бинода чекиш таъқиқланган» каби гаплар мақтов, сўров, розилик, ваъда иллокутив мақсадларини ифодалаши мумкинлигини 85 тасаввур этиш қийин. Шундай экан, гап структур-семантик мундарижаси ва унинг иллокутив имкониятлари ўртасида тизимий боғлиқлик мавжудлигини эътироф этмоқ керак. Агарда шундай боғлиқлик бўлмаганда, тингловчига сўзловчининг мулоқот мақсадини, у бажараётган нутқий ҳаракат мазмунини англаш қийин бўлар эди. Юқорида айтилганидек, нутқий ҳаракат структурасининг учинчи, энг охирги босқичи перлокутив актдир. Нутқий фаолият таъсирининг натижаси сифатида тавсифланадиган перлокутив акт олдингиларидан (локуция ва иллокуция) тубдан фарқ қилади. Нутқий таъсир натижасини олдиндан айтиш қийин, сўзловчи нутқини эшитган (ёки ўқиган) тингловчининг бўлғуси хатти- ҳаракати, жавоби турлича бўлиши мумкин. Прагмалингвистларнинг ўзлари эътироф этганларидек, «перлокутив акт иллокутивдан фарқли ўлароқ, лисоний ҳодиса эмас, чунки бирор бир перлокутив натижага ҳеч қандай нутқий ҳаракатни бажармасдан туриб ҳам эришиш имкони бор» (Searle, Vanderveken 1985: 12). Перлокуциянинг лисоний таҳлил доирасига кирмаслигини Ж.Лич ҳам қайд этади: «Перлокутив натижа таҳлили прагматиканинг вазифасига кирмайди, чунки прагматик таъсир кучи (нутқий ҳаракатнинг – Ш.С.) мақсади билан боғлиқ, натижа билан эмас» (Leech 1983: 203). Қизиқ, нутқий ҳаракат таъсирини прагмалингвистик таҳлил доирасидан четга суриб қўйсак, унда мулоқот тизимини тумтоқ қилиб қўймаймизми?! Мулоқот сўзловчига таъсир ўтказиш, уни бирор жавоб ҳаракатига ундаш учун бажарилади-ку! Нутқий мулоқот мақсади икки Download 1.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling