Шаҳриёр сафаров


Download 1.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/82
Sana04.02.2023
Hajmi1.63 Mb.
#1159006
TuriМонография
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   82
Bog'liq
прагмалингвистика-сафаров ш.

сатҳлидир, яъни нутқий ҳаракатда ахборот узатиш ва 
коммуникатив прагматик мақсад воқеланади. Биринчисида 
сўзловчининг мақсади ахборот етказиш ёки олиш. Аммо 
ахборот алмашинуви ҳаракатлари фақат бирор хабар 
бериш ёки сўраш билан чегараланмайди. Бу ҳаракатлар 


86 
ижросидан 
сўзловчи 
ва 
тингловчининг 
талабини, 
қизиқишини қондириш мақсади ҳам кўзланади. Бу эса 
прагматик вазифанинг бажарилишидир. Демак, мулоқот 
жараёнида прагматик вазифалар коммуникатив мақсад 
доирасида воқеланади. Шунинг учун ҳам нутқий ҳаракат 
натижасида юзага келадиган перлокутив таъсирни 
прагмалингвистик таҳлил доирасига киритган маъқул. 
Прагматика нутқий таъсир натижасининг ҳосил 
бўлиши эҳтимолини белгиловчи воситаларни аниқлаш 
имконини беради. Бундай воситалар қаторига масалан, 
прагматик мазмунни аниқлаштирувчи иллокутив феъллар 
кирадилар. Ушбу феъллар нутқий ҳаракат таркибида 
муҳим рол ўйнайдилар, улар мулоқот мақсади мазмуни ва 
бажаралаётган нутқий ҳаракатнинг иллокутив кучини аниқ 
ва очиқ кўрсатиш хизматини ўтайдилар. Масалан, 
«Кумушни эртага кинога олиб бораман» гапининг 
талаффузи воситасида ваъда бериш нутқий ҳаракати 
бажарилади, аммо ушбу ҳаракат мазмунини аниқ 
ифодалаш учун иллокутив феълни қўллаш имкони ҳам бор: 
«Кумушни эртага кинога олиб боришга ваъда бераман»
Худди шунингдек, «Дарс қилмайсанми?» синтактик 
бирлиги сўроқ, талаб, огоҳлантириш, таклиф каби нутқий 
ҳаракатларни 
ифодалаши 
қуйидаги 
йўсинда 
аниқлаштирилиши мумкин: «Дарс қилмайсанми, деб 
сўраяпман (сендан)»; «Дарс қилмайсанми? Буни сендан 
талаб қиламан» (ўқитувчининг сўзи); «Дарс қилмайсанми? 
Сени огоҳлантиряпман»; «Дарс қилмайсанми? (кел, 
биргаликда қилишга таклиф қиляпман)». 
Иллокутив феълларнинг маъно таркибида талаффуз 
этилаётган нутқий бирликнинг (гап ёки матннинг) 
прагматик-коммуникатив мазмунини ифодаловчи сема 
асосий ўринни эгаллайди. Масалан, «Фан номзоди 
Р.Сувоновага доцентлик унвони берилишига розиман»; 
«Фан номзоди Р.Сувоновага доцентлик унвони берилишига 


87 
қаршиман»; «Фан номзоди Р.Сувоновага доцентлик унвони 
берилишини талаб қиламан» каби тузилмалар бир хил 
пропозицияга эга, уларнинг фарқи фақатгина прагматик 
мазмунда, яъни турли нутқий ҳаракатлар ифодаланишида 
ва коммуникатив мақсадларнинг ҳар хил бўлишига турли 
иллокутив феъллар (рози бўлмоқ, қарши бўлмоқ, талаб 
қилмоқ) қўлланиши восита хизматини ўтамоқда. Ж.Сёрл 
прагматик мазмунининг бу аснода намоён бўлишини 
«ифодаланиш тамойили» (the principle of expressibility) 
фаоллашуви натижаси деб ҳисоблайди. Бироқ, ушбу 
тамойил нутқий мулоқот матнларида ҳар доим ҳам бир 
йўсинда намоён бўлавермайди. Бинобарин, буюрмоқ, 
огоҳлантирмоқ, маслаҳат бермоқ, тақиқламоқ, таклиф 
қилмоқ каби бирликлар нутқий тузилма таркибидан жой 
олиб, унинг мазмунини ойдинлаштириш учун хизмат қила 
олиши маълум. Лекин, «Мен мақтана олмайман, сендан 
ақллироқман» қабилида мақтаниш нутқий ҳаракатининг 
қўлланиши эҳтимолдан анча йироқ. Балки, ушбу ҳаракатни 
бажараётган шахснинг мақтанишга ҳаққи бордир. У ўз 
суҳбатдошига нисбатан ақллилиги ҳақиқатдир, лекин 
нутқий мулоқот одоби бунга йўл қўймайди. 
Умуман олганда, нутқий акт ва унинг мазмунини 
ифодаловчи воситалар ўртасида функционал ва мазмуний 
номутаносиблик пайдо бўлишининг сабаблари турлича. 
Булардан бири, албатта, айрим иллокутив феълларнинг 
маъно структурасида сўзловчи ўзи билдираётган фикрнинг 
ҳақиқат эканлигига ишонмаётганлигига ишора қилувчи 
сема, бўлак мавжудлигидир. Масалан, таҳдид қилмоқ, иғво 

Download 1.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling