Шаҳриёр сафаров


Download 1.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/82
Sana04.02.2023
Hajmi1.63 Mb.
#1159006
TuriМонография
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   82
Bog'liq
прагмалингвистика-сафаров ш.

(intailment) чиқарилади. Пресуппозицияга оид ҳукмлар эса 


124 
гап мантиқий мундарижаси билан боғлиқ эмас, деган фикр 
ҳам йўқ эмас (Yule 1996: 25). 
Ҳозирги кунда Ҳавайда яшаб ижод қилаётган 
прагмалингвист Георг Юлнинг ушбу фикрини тўлиғича 
қувватлаш маъқулмикан? Пресуппозициянинг инсон 
билан, унинг билим даражаси билан боғлиқ эканлигига 
шубҳа йўқ. Аммо ушбу пресуппозициянинг шаклланиши 
ва ҳукмнинг мантиқий қаторлари пайдо бўлишида лисоний 
бирликларнинг ҳеч қандай таъсири йўқ, дейишга журъатим 
етмайди. Нутқий тузилма таркибидаги бирликлар ва ушбу 
тузилманинг структуравий белгилари пресуппозицияга 
оид маълумотни ифодаловчи воситалар хизматини 
ўташини ҳам ҳеч ким инкор қилгани йўқ. Г.Юлнинг ўзи 
ҳам пресуппозициянинг гап таркибидаги маълум луғавий 
бирликлар ва синтактик тузилмалар билан боғлиқ 
эканлигига таянган ҳолда лексик ва структуравий 
пресуппозицияларни фарқлашни таклиф қилади (Yule 1996: 
28). 
Бинобарин, (а) «У чекишни ташлади», (б) «У шикоят 
қила бошлади», (в) «У яна кечикди» гапларининг 
пресуппозициялари (а) «У чекар эди», (б) «Илгари у 
шикоят қилмас эди», (в) «У олдин ҳам кечиккан эди»  
тарзида 
эканлигини 
биз 
фақатгина 
«ташламоқ», 
«бошламоқ», «яна» луғавий бирликлари қўлланишига 
таяниб аниқлаймиз. Структавий пресуппозиция (structural 
presupposition) эса масалан, қуйидаги сўроқ гапларда 
намоён бўлади: (г) «У қачон кетди?» = «У кетган»; (д) 
«Велосипедни қаердан сотиб олдинг?»= «Сен велосипед 
сотиб олгансан». Ушбу ҳукмларнинг шаклланиши сўроқ 
олмошли структура қўлланиши билан боғлиқдир. А. 
Нурмонов 
ва 
унинг 
ҳаммуаллифлари 
ҳам 
пресуппозициянинг лисоний ифодаланиш шаклига – 
моддий воситага, ташқи сигналларга эга эканлигини 
эътироф этишади (Нурмонов ва бошқалар 1992: 115-116) ва 


125 
бундай моддий воситалар қаторига турли луғавий 
бирликлар, юклама ва кўмакчи кабиларни киритишади. 
Прагмалингвистик 
адабиётларда 
«пресуппозицияни 
фаоллаштирувчилар» 
(presupposition 
triggers) 
деб 
аталаётган (Yule 1996: 27; Levinson 1983: 179) ушбу 
воситалар пресуппозициянинг «лисоний либоси»дир, улар 
воситасида яширин маъно янада ботинлашади. 
Умуман, семантик пресуппозициянинг қарийб барча 
турлари аниқ лисоний кўрсаткичларга (индикаторларга) 
эгадир. Буни Г.Юл келтирган жадвал мисолида ҳам кўриш 
мумкин (Yule 1996: 30): 
Пресуппозиция 
тури 
Мисол 
Пресуппозиция 
Экзистенциал 
фактив
нофактив 
лексик 
структуравий
контрфактив
Ann sings «Эн 
куйлаяпти» 
I regret leaving 
«Кетганимдан 
афсусланаман»
He pretended to be 
happy «У ўзини 
хурсанд 
қилиб 
кўрсатишга 
ҳаракат қилди» 
He managed to 
escape «У қочиб 
кета олди» 
When did she die? 
«У қачон ўлган?» 
If I weren’t ill, 
«Касал 
бўлмаганимда 
(эди)»
Ann exists «Эн 
мавжуд» 
I left «Кетдим» 
He wasn’t happy 
«У хурсанд эмас 
эди» 
He tried to escape 
«У 
қочишга 
ҳаракат қилди» 
She died «У ўлди» 
I am ill «Мен 
касалман» 


126 
Жадвал гувоҳлик беришича, фактив ва нофактив 
пресуппозицияларда 
хулосавий 
ҳукм 
воқеанинг 
ҳақиқатдан содир бўлаётганлиги ёки бўлганлиги факт 
эканлигига 
асосланади 
ҳамда 
ушбу 
хулосанинг 
ифодаланишида «билмоқ», «англамоқ», «афсусланмоқ», 
«хабардор бўлмоқ» каби бирликларнинг тасдиқ ва инкор 
шакллари иштирок этишади. Контрфактив пресуппозиция 
эса 
билдирилаётган 
маълумотнинг 
ҳақиқатга 
мос 
эмаслигига ишорадир: «Агарда сен менинг дўстим 

Download 1.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling