Шаҳриёр сафаров
Download 1.63 Mb. Pdf ko'rish
|
прагмалингвистика-сафаров ш.
конверсацион таҳлил (инг. сonversation- «сўзлашиш»)
методи бўлиб, унинг доирасида ўта тартибсиздек туюлаётган сўзлашув жараёнида қандайдир тартиб бўлиши ва бу тартиб нималар воситасида бошқариб, назорат қилиниб борилишини ўрганиш мақсади қўйилади. Этнометодологик тамойилларга асосланган ушбу турдаги таҳлил жараёнида тадқиқотчиларнинг диққат-марказида суҳбатдошларнинг ўзаро ҳамкорлигининг қандай 228 таъминланиши, оддийроқ қилиб айтганда, суҳбат давомида улар ким ва қачон гапиришини қандай белгилашлари масаласи туради. Бу соҳадаги илк тадқиқотлар муаллифлари Ҳарви Сакс, Эмануэл Шеглофф ва Гейл Жефферсонлар нутқни фаолият тури сифатида қарашиб, мулоқот иштирокчиларининг ўзаро муносабатга киришиши жараёнида қандай ҳаракатлар, аниқроғи, фаолият турлари (масалан, диалогнинг бошланиши ва тугалланиши, сўзлашиш навбатининг алмашинуви ҳамда таъриф қилиш ва унинг қабул ёки инкор этилиши каби ҳаракатларнинг бажарилиши) воқеланиши каби масалалар билан қизиққан эдилар (Sacks et al. 1974; Schegloff et al. 1977). Мулоқот структурасининг таркиб топиши таҳлилида «ўйин» метафорасидан фойдаланиб келинаётганлиги маълум. Бу ўхшатишнинг ташаббускори Л. Витгенштейн бўлиб, кейинчалик унинг издошлари бу тамойилни турли кўринишларда тараққий эттириш ва бевосита таҳлил жараёнига тадбиқ этиш йўлларини ахтардилар. Уларнинг баъзиларида конверсацион таҳлилга светофор ҳаракати метафорасини татбиқ қилиш фикри пайдо бўлди, зеро, чорраҳадаги светофор чироқлари тўхтовсиз ва ҳисобсиз ҳаракатни ҳеч қандай тўқнашувсиз тартибга солиш имконини беради. Аслида, мулоқот тизими тартибини бозор иқтисодиёти тартибига ўхшатиш маъқулроқ бўлса керак (Сафаров, Тоирова 2007). Бозорда, биринчидан, ҳар ким тежамкорликка интилади, кам сарф билан кўп фойда орттириш ғамида бўлади, иккинчидан, ҳар бир бозорнинг ўз тартиб-қоидалари, харидор ва сотувчи ўртасидаги муносабатни тартибга солиш талаблари мавжуд. Нутқий мулоқотда ҳам харжни кам сарфлаб (лисоний тежамкорлик) коммуникатив мақсадга эришиш нияти ҳукмрондир. Мулоқот ўз менежмент тизимига эга ва бу тизим, биринчи навбатда, маълум ижтимоий гуруҳ учун 229 умумийдир. Ушбу бошқарув (менежмент) қоидаларига амал қилиш мулоқот иштирокчиларига «камёб товар» - сўзлаш, фикр билдириш навбатини олиш имконини беради. Маълум бир нутқий ҳаракат ижросининг бошланғич нуқтаси бўлган сўзлашиш навбатини олиш ўз тартиб- қоидасига эга. Бу навбат суҳбатдошларнинг ўзаро розилиги ва суҳбат ташаббускорининг тузган режаси ҳам ушбу режани муайянлаштириш мақсадида танлаган йўли, амаллари билан боғлиқ. Суҳбатдошлар, одатда, бир- бирларига маълум кўринишда сўз навбати тугаганлиги, иккинчиси ўз нутқий ҳаракатини бошлаши лозимлиги ҳақида ишора қиладилар. Навбатнинг бузилиш ҳолатлари ҳам учраб туради (тадқиқотчилар ҳисобича бу ҳолатлар миқдори 5% ни ташкил қилади: Ervin –Tripp 1979). Суҳбат жараёнида навбатнинг бузилиши асаб бузилиши, шошилиш ёки суҳбатни «тўғри йўлга солиб қўйиш» истагидан дарак беради. Қисқаси, нутқий ҳаракат навбати олдидан сукут сақлаш ҳам ўзига хос мазмунни ифодалаши аниқ. Сўзлаш навбатини олишни (turn - taking) тартибга солувчи қоида ва нормаларнинг кўпчилиги доимий бўлиб, уларга риоя қилиш қатъий талаб қилинади. Бундай нормаларнинг мавжудлиги мулоқот тизимини бошқарувчи тамойилларнинг шаклланишига сабаб бўлади ва ушбу тамойилларга амал қилиш натижасида шахслараро муносабатнинг нутқий воқеланиши кўпгина ҳолларда ритуал, қолиплашган кўринишни олади. Буни айниқса, саломлашув, ҳол-аҳвол сўрашиш, хайрлашув каби фатик диалогларда яққол кўрамиз (Adamzik 1984: 122-127; Werlen 1984: 80-81). Навбат алмашинувининг бу йўсинда тартибга солинишини айрим тилшунослар, юқорида айтилганидек, шахмат ўйинига қиёслайдилар (Metring 1981: 53-55) ҳамда навбат алмашинуви динамик (ҳаракатдаги) жараён сифатида тавсифланади, зеро, бир ҳамсуҳбатнинг ҳар бир 230 «қадами» иккинчиси томонидан инобатга олиниб, бўлғуси «қадам» (ҳаракат) режаси тузилади ва амалга оширилади. Нутқий ҳаракатлар, одатда, жуфтлик кўринишида фаоллашади. Нутқ навбатининг бундай алмашинувини этнометодологлар «қўшни жуфтлик» (adjacency pair) атамаси билан номлайдилар (Cook 1992: 53). Бундай «қўшничилик» суҳбатдошларнинг бири жавоб ҳаракатини бажариши шарт бўлганда юзага келади. Масалан, бири саломлашганда, иккинчиси ҳам саломлашмоғи даркор, савол- жавоб ҳаракати икки вариантда бўлиши мумкин. Бинобарин, таклифни қабул қилиш ёки инкор этиш, айбловга эътироз билдириш ёки эътироф этиш мумкинлиги маълум. Ушбу жуфтликлар турғун, такрорланувчи ҳаракатлар намуналари, қолипларини ташкил қилишади. Уларнинг аҳамияти ҳам бажариладиган социал ва нутқий ҳаракатларнинг намунавий моделларини шакллантиришдадир (Heritage 1984: 249). Албатта, этнометодологлар эслатаётган мулоқотнинг таркиб топиши ҳақидаги қоида ва қонуниятларни билиш лисоний фаолият амалиёти учун муҳимдир. Конверсацион таҳлил натижаларининг муҳимлиги яна шундаки, навбат олиш, нутқий акт алмашинуви ва жуфтликларнинг ташкил топиши кўпгина ҳолатларда маданий хусусиятларга эга. Нутқий мулоқотни таркиб топтирувчи қоидаларнинг турли маданиятларга хос томонларини билмасдан туриб, лингводидактик тавсияларни яратиб бўлмайди. Лекин конверсацион таҳлилнинг ҳар қандай кўриниши ҳам (унинг вариантлари ҳақида қаранг: Sсhiffrin 2003: 232-281; Hudson 2001: 134-136) Дебораҳ Шиффрин хоним айтганидек, «мулоқотга структуравий ёндашувдир» (Sсhiffrin 2003: 236). Ҳақиқатдан ҳам ушбу таҳлил уч тамойилга асосланади: 1) мулоқот тартибли тузилишга эга; 2) суҳбатдошларнинг мулоқот таркиб топишидаги «ҳисса»си 231 контекст билан боғлиқ; 3) тартибли структуранинг бирор бир элементини тушириб қолдириб бўлмайди. Ж. Ҳеритажнинг бу ишончига (Heritage 1984: 241) амал қиладиган бўлсак, мулоқот тизимини унинг фақатгина тузилиш тартиби билан боғлиқ ҳолда тасаввур этиш хавфи кучаяди. Тизим структуранинг айнан такрори бўлмаса керак. Мулоқот – мураккаб кўринишдаги лисоний (нутқий) тафаккур фаолиятидир. Бу фаолият натижасида нутқий тузилмалар ҳосил бўлади ва ушбу тузилмалар структурасида лисоний тафаккур фаолиятининг «из»лари сақланади. Аммо ушбу «из»ларни топиш ва уларни қисмларга ажратиш осон эмас, зеро, мулоқот бирлиги – матннинг таркиб топишида тил тизимининг барча элементлари инсон онгида туғиладиган нутқий қолипни воқелантирувчи воситаларга айланадилар. Бундан ташқари, мулоқот матнининг шакллантирилишида нолисоний бирликларнинг ҳам иштирок этишини унутмаслик лозим. Ҳозирги пайтда лисоннинг ҳаракатдаги (динамик) нотекис, ўз-ўзидан таркиб топувчи ва мослашувчан (адаптив) тизим эканлиги эътроф этилмоқда. Бетартибликдан тартибнинг юзага келишини тарғиб этувчи фалсафий ғоя – синергиянинг (икки ёки ундан ортиқ энергиянинг ўзаро таъсири натижасида ҳосил бўладиган янги моҳият) турли фан соҳаларида (Хакен 2003; Пригожин 2000; Шредер 2001) татбиқ этилиши керакли натижаларни бермоқда. Синергетика тилшунослик учун ҳам мустаҳкам фалсафий асос бўлиши мумкинлиги ўз исботини топмоқда. Шу жумладан, мулоқот тизими бирликларининг синергетик хусусиятлари таҳлили борасида ҳам дастлабки қадамлар қўйилмоқда (Борьботко 2007). Аммо Санкт-Петербург тилшуносларининг оқсоқолларидан бири Раймунд Генрихович Пиотровский айтганидек, биз ҳозирча «тил тизимининг жамиятда 232 мунтазам қўлланиши ва алоҳида шахснинг нутқий тафаккур фаолиятини бошқарувчи синергетик қурилмаларнинг қандай тузилганлигини» аниқ билмаймиз (Пиотровский 1995: 418). Шундай экан, мулоқот тизими тадқиқига синергетика нуқтаи назаридан тўлиқ ёндашиш учун дастлаб ушбу тизимнинг таркибий қисмларини ажратиш ва уларнинг ўзаро муносабатларини аниқлаш масаласига эътиборни кучайтирмоқ даркор. Нутқий мулоқотни фаолият намунаси сифатида талқин қилувчилар нутқий актни мулоқот тизимининг асосий бирлиги сифатида қараш тарафдоридирлар. Дарҳақиқат, нутқий актнинг тавсифий белгилари (эркинлик, мақсадлилик, мантиқий шаклланганлик, ҳаракатчанлик) унга нутқий мулоқотда мустақил қўлланиш билан бир қаторда бошқа шаклдаги фаолият таркибига кириш имконини ҳам беради. Аммо нутқий акт мулоқотнинг энг кичик, минимал бирлиги бўла олмайди, у фақатгина «хабар етказувчи кичик бирликдир» (Сусов 1984: 5). Нутқий акт – мулоқот учун «қурилиш материали»дир, у коммуникатив жараён мантиқий давомлилигини акс эттирмайди. Энг асосийси, нутқий акт назарияси матн таркибида юзага келадиган мулоқот бирликларининг синтагматик хусусиятларини ҳамда маълум турдаги нутқий бирликларнинг кейинги ўринларда келадиган бирликларнинг иллокутив вазифасини белгилаб беришдаги ролини аниқлаш имконини яратмайди. Ҳолбуки, синтагматик муносабатлар мулоқот бирликлари учун ҳам ёт эмас. Мулоқот матни нутқий фаолият жараёнида нутқий актлар кетма-кетлиги асосида ҳосил бўлади. Ф. де Соссюр «синтагма» тушунчасига таъриф бераётиб, уни кетма-кет келаётган камида иккита бирликдан иборат бўлиши шартини қўяди: «масалан, re – Download 1.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling