Шаҳриёр сафаров
Download 1.63 Mb. Pdf ko'rish
|
прагмалингвистика-сафаров ш.
lire («қайта ўқимоқ»), contre tous («ҳаммага қарши»), la vie
humaine («инсон ҳаёти»), s`il fait beau tempus, nous sortrons 233 («агарда ҳаво яхши бўлса, айланишга чиқамиз») ва ҳоказо» (Соссюр 2004: 121). Аслида, нутқий фаолиятнинг ўзи моҳиятан синтагматик қатордан иборат, чунки «биз алоҳида белгилар воситасида эмас, балки белгилар бирикмалари воситасида сўзлаймиз. Шунинг учун ҳам лисонда барча моҳият фарқлар билан боғлиқ бўлиб қолмасдан, балки бирикувларга ҳам келиб тақалади» (Соссюр 2004: 125). Демак, мулоқот матни таркибидаги нутқий актларнинг лисоний-коммуникатив моҳиятини тўлиқ тавсифлаш талаби уларнинг синтагматик қаторларини ҳам аниқлаш эҳтиёжини туғдиради. Айнан шу эҳтиёжни қондириш учун бўлса керакки, прагмалингвистикада «нутқий акт» тушунчасини бошқача талқин қилиш ва ҳатто уни бошқа атамалар билан алмаштириш нияти ҳам йўқ эмас. Бинобарин, У. Эдмонсон (Edmonson 1981) коммуникатив фаолиятнинг кичик бирлигини «интеракция акти» деб аташни таклиф қилади, чунки бу атама мулоқотнинг ҳамкорликда кечаётган фаолият эканлигини ўзида акс эттиради (interact – «ўзаро муносабат, икки томонлама ҳаракат»). Т. ван Дейк «коммуникатив акт» тушунчасини маъқул кўради ва ушбу тушунча сўзловчининг нутқий ҳаракати, тингловчининг қабул қилиш ҳаракати ва коммуникатив вазият каби таркибий қисмлардан иборат бўлишини қайд этади (Dijk T. van 1981). И.П.Сусов ҳам мулоқот тизимининг энг кичик бирлиги сифатида нутқий ҳаракатлар алмашинувидан иборат бўлган «оддий интеракция»ни, яъни «икки қисмли, диалог тузилишидаги бирликни» танлашни маъқул кўради (Сусов 1984: 8) ҳамда ушбу турдаги «микродиалог» ёки диалогик бирликни ушбу тизимнинг энг катта бирлиги - макродиалог таркибида ўрганиш тавсиясини беради (Ўша асар, 9-б). Бундай талқинда нутқий акт кичик ва катта (микро ва макро) бирликларни таркиб топтирувчи элементлар сифатида қаралади. 234 Мулоқот фаолияти кўп босқичли жараён эканлигини қайта-қайта таъкидлашга мажбурман. Ушбу фаолиятнинг юзага келишида когнитив, лисоний, нутқий, ижтимоий ҳаракатларнинг бир хилда иштирок этишини эътироф этиш лозим. Шу сабабли бўлса керакки, айрим тилшунослар мулоқот фаолияти таркибида турли хусусиятга эга бўлган бирликларни фарқлашни таклиф қилишмоқда. Тверь психолингвистларидан И.Э. Клюкановнинг нутқий ҳаракатни нутқий фаолият бирлиги сифатида ажратиб, нутқий ҳаракатлар алмашинувидан иборат бўлган микро ва макродиалогларни эса мулоқот бирлиги сифатида фарқлайди. Унинг фикрича, нутқий акт нутқий бирликнинг «қотиб қолган» прагма-семантик муқобилидир (Клюканов 1988: 46). Дўстим И.Э.Клюканов мулоқот тизимида психолингвистик ва прагмалингвистик бирликларни (нутқий ҳаракат ва интеракция-диалог) кескин фарқлаш борасидаги уринишларининг самараси унинг ўзини ҳам тўлиқ қаноатлантирмади (бу муаммони биз учрашувларимизда бир неча бор муҳокама қилганмиз). Менимча, мулоқот жараёнини босқичларга ажратишлар уни бир-биридан тўлиғича фарқлашга олиб келмаслиги керак, акс ҳолда тизимнинг бузилиши ва уни бўлакларнинг оддий бирикуви кўринишида тасаввур қилиш хавфи туғилади. «Мажбурий редукция» усули методолог жиҳатдан ҳар доим ҳам ўзини оқлай олмайди. Яхшиси, мулоқот фаолиятини умумий (синтетик) жараён сифатида қараб, унинг тизимида мавжуд бўлган бирликларни микро ва макро кўринишларда фарқлаш (яъни уларнинг қайси бири иккинчиси таркибида иштирок этишига нисбатан) маъқулдир. Нутқий мулоқот тизимининг катта ҳажмдаги макробирликларини ажратиш оддий вазифадек туюлади. Амалда эса бу вазифа ижросида учрайдиган муаммолар янада мукаммалроқдир. Макробирликни ажратишнинг 235 қийинлиги унинг иерархик (поғонали) тузилишда бўлиши ва иерархияни ташкил этувчи бўлакларнинг муносабатлари структуравий, семантик, когнитив хусусиятларга эга бўлишидадир. Мулоқот тизими макробирлигининг шаклланиши мазмуний ва мундарижавий яхлитлик асосида кечади. Бу яхлитлик когнитив-лисоний ҳодиса бўлиб, унга прагмалингвистлар трансакция (transaction –келишилган иш, фаолият) атамасини беришган. Бирмингем университетининг ходимлари Ж.Синклэр ва М. Култҳардлар тарнсакцияни мулоқот тизимининг энг юқори бирлиги сифатида ажратаётиб, ушбу бирлик таркибида тизимнинг энг кичик бирликлари бирикишини назарда тутишган (Sinclair, Сoulthard 1975). Демак, трансакция макродиалогнинг айнан ўзидир. Аммо мулоқот тизими бирлигининг бу йўсинда фарқланиши ушбу тизим таҳлилига «сўз бирикмаси ва гапдан юқори босқичдаги лисон» (Stubbs 1983) тақлидидаги ёндашувдан бошқа нарса эмас. Бу ҳолда тадқиқотчи эътиборини асосан матн қисмларида ва оғзаки нутқ жараёнида юзага келадиган лисоний бирликларнинг формал муносабатлари жалб қилиши табиийдир. Мулоқот бирлиги таҳлилида формал ва функционал белгиларнинг ўзаро муносабатини ҳамда шу муносабат заминида ҳосил бўладиган мазмун кўрсаткичларини инобатга олмасликнинг иложи йўқ. Мулоқот – мақсадли фаолият ва бу фаолият доирасида бажариладиган ҳар бир ҳаракат ҳам ўз мақсади, интенциясига эга. Нутқий актларнинг интенциясига хос хусусиятлар ҳақида олдинги боблардан батафсил гапирилди. Ҳозир эса нутқий интенциянинг айри ҳолда фаоллашмаслигини эслатмоқчиман. Мулоқот матнида нутқий ҳаракатларнинг интенцияси ва мазмуни синтагматик қатордаги бошқа бирликлар таъсирида маълум силжишларга, ўзгаришларга учраши мумкин. 236 Демак, матнда коммуникатив ва интеракция – ҳамкорлик мақсадлари ўзаро бирикадилар. Download 1.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling