Шаҳриёр сафаров
Download 1.63 Mb. Pdf ko'rish
|
прагмалингвистика-сафаров ш.
а) яқин ўтган замон феъли (борди, куйлади);
б) узоқ ўтган замон феъли (борган эди, куйлаган эди); в) ўтган замон ҳикоя феъли (бориб эди, куйлаб эди); г) ўтган замон давом феъли (борар эди, куйлар эди); д) ўтган замон мақсад феъли (бормоқчи эди, куйламоқчи эди). 2) ҳозирги замон: а) ҳозирги замон давом феъли (бораяпти, куйламоқда, бораётир); б) ҳозирги-келаси замон феъли (боради, куйлайди). 3) Келаси замон: а) келаси замон гумон феъли (борарман, куйларсан); б) келаси замон мақсад феъли (бормоқчиман, куйламоқчи). Ўзбек тили грамматик тизимида мавжуд бўлган ўтган замон формаларининг маъно ва грамматик хусусиятлари беқиёс, улар мулоқот жараёнида турли вазифаларни 271 бажарадилар (қаранг: Ўзбек тили грамматикаси 1975: 478- 498). Келаси змаон шакллари эса кам миқдорда, улар бажарадиган вазифалар доираси ҳам чекланган. Бизда ўтмишдан ибрат олиб, ҳозирга эътибор қаратилади. Шу сабабли бўлса керакки, келаси замон шакллари ифодалайдиган ҳаракатлар мазмунан «шартли» ёки «гумонли». Ўзбек тили феъл тизимининг билимдони А.Ҳожиев таъкидлаганидек, «(Балки) эртага келар» деганда, «ҳаракатнинг бажарилиш ёки бажарилмаслигини ҳақиқатда ҳам сўзловчининг билмаслиги ифодаланади» ёки «Бир оз ўтириб борарсиз» деганда «сўзловчининг ҳаракатга даъвати, истаги каби муносабати ҳам ифодаланади» (Ҳожиев 1975: 502-503). Гумон қанчалик шартли бўлса, истакнинг ижроси ҳам шунчалик гумонли. Демак, фойдани ҳозирдан қидирмоқ керак. Алишер Навоий ҳазратлари даъват этганидек, Мозию мустақбал аҳволин такаллум айла кам, Не учунким, дам- бу дамдур, дам - бу дамдур, дам - бу дам («Муншаот»). Инсоният учун умумий бўлган тушунчалар, концептлар мавжудлигини биламиз. Булар қаторига масалан, юқорида эслатилган замон ва макондан ташқари, ҳақиқат, ёлғон, севги, шаън, бурч, адолат, ҳурмат, қасд, ғазаб кабилар ҳам киради. Бундай концептлар барча халқлар учун қанчалик умумий бўлмасин, ҳар бир халқ уларнинг мазмунини ўзича тасаввур ва талқин қилади. Бинобарин, швед ва ўзбек «шаън» сўзини бир хилда тушунмайди, хитой ва инглиз учун «бурч» бир хил маъно англатмайди. Биз учун йил тўрт фаслга бўлинса, саам элати уни саккиз давр (фасл)дан иборат деб тасаввур қилади. Умумий тушунчалар талқинидаги бундай номувофиқликлар маданиятлараро мулоқотда турли ноқулайликлар туғдиради. Инглизлар ва олмонлар тарихан бир уруғдан тарқалишган. Уларнинг тиллари қон- 272 қариндошдир, лекин шу миллатлар ҳам умумий тушунчаларни турлича идрок этишиб, уларни турлича шаклларда ифодалашлари мумкин экан. А.Вежбицканинг гувоҳлик беришича (2001:169-213), Германия кўчаларида ҳар қадамда verboten сўзини учратиш мумкин: Parken verboten «Автомобилни қўйиш тақиқланади»; Plakatieren verboten «Эълонлар ёпиштириш мумкин эмас»; Zutritt verboten «Ўтиш мумкин эмас!»; Rauchen verboten «Чекиш тақиқланади» ва ҳоказо. Олмонларни тақиқ ҳар жойда таъқиб этаётгандек, verboten сўзи жамоатчилик ва шахсий фаолиятга бир хилда таъсир ўтказади. Инглизлар учун тақиқнинг бу даражада қатъий бўлиши тушунарли эмас, улар учун немис тилидаги «X- verboten» тузилмаси ўрнига қўллайдиган No smoking «Чекилмасин!», No parking «Парковка (машинани қўйиш) Download 1.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling