Шарифов. Г. Ж. Ждпу ўқитувчи Махамматов. Р. А
Download 0.6 Mb. Pdf ko'rish
|
Mahamatov Yuqori Im F
- Bu sahifa navigatsiya:
- Калит сўзлар
- Ключевые слова
- PROBLEM-BASED EDUCATION - QUALITY ASSURANCE Abstract.
- Key words
SCIENCE AND INNOVATION INTERNATIONAL SCIENTIFIC JOURNAL VOLUME 1 ISSUE 7 UIF-2022: 8.2 | ISSN: 2181-3337 275 МУАММОЛИ ТАЪЛИМ – СИФАТ КАФОЛАТИ Шарифов.Г.Ж. ЖДПУ ўқитувчи Махамматов.Р.А. ЖДПУ ўқитувчи https://doi.org/10.5271/zenodo.7231922 Аннотация. Ушбу мақолада олий таълимда муаммоли таълим технологияларини дарсларда қўллаш юзасидан методик тавсиялар келтириб ўтилган. Калит сўзлар: таълим мазмуни, таълим тушунчаси, муаммоли таълим, таълим олиш технологияси, муаммоли суҳбат, муаммоли вазият. ПРОБЛЕМНОЕ ОБРАЗОВАНИЕ - ГАРАНТИЯ КАЧЕСТВА Аннотация. В данной статъе предложены методические рекомендации по применению технологий проблемного обучения на уроках. Ключевые слова: образовательное содержание, образовательная концепция, проблемное обучение, образовательная технология, проблемная беседа, проблемная ситуация. PROBLEM-BASED EDUCATION - QUALITY ASSURANCE Abstract. Of the technology of the samples have been granted pertained to utilization of the technology of discussive case study in the regime of higher education. Key words: educational content, educational concept, problem education, educational technology, problem conversation, problem situation. КИРИШ Ўзбекистон Президентининг “Олий таълим тизимини ривожлантириш” концепцясига биноан унинг ижросини таъминлаш борасидаги қарорларида белгиланган вазифалардан бири таълим-тарбияни сифатини кўтариш, таълим мазмунини янгилаш, ёш авлоднинг ақлий интеллектуал тараққиётини таъминлашга йўналтирилган узлуксиз таълим-тарбиянинг янги моделини илмий-педогогик жиҳатдан такомиллаштириб беришдан иборатдир. Бу эса таълим-тарбия жараёнига янги педогогик технологияларни киритиш орқали амалга оширилади. Узоқ йиллик кузатишлардан маълумки, 5 йилгача педагогик стажга эга бўлган ёш ўқитувчилар дарс жараёнида муаммоли вазиятни вужудга келтириш ҳақида тўла тасавввурлари мавжуд эмаслиги кўзга ташланади. Технология ва дидиактлар ўтказган текширишлар, ўқувчиларда ақлий ва амалий фаолиятнинг рационал усулларини шакиллантириш бўйича ўқитувчининг мақсадга йўналтирилган иши пировард натижада ўқувчиларнинг вақтни анча кам сарфлаган ҳолда улар билимларининг сифатини оширишга ёрдам беришларини кўрсатади. Бунинг учун дарс жараёнига замонавий усулларни киритиш орқали яхши натижаларга эришиш мумкин. Аслида муаммоли таълим тушунчаси янги тушунча эмас, аммо таълим жараёнига қўлланилиши жиҳатдан мавзунинг мазмунини ўқувчи онгиги етказиш ва уларнинг ўйлашга ундаш, фикрлаш қобилиятларини ривожлантиришида таълим беришиниг янги ланган вариантларидан бири ҳисобланади. Download 0.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling