Шаҳрихон туман 41-умумий ўрта таълим мактабининг Бошланғич синф ўқитувчиси Розиқов Абдуманнобнинг 2-синфларда Она тили фанидан бир соатлик дарс


Download 12.06 Kb.
bet2/3
Sana31.01.2024
Hajmi12.06 Kb.
#1819800
1   2   3
Bog'liq
Розиқов дарс ишланма

Ташкилий қисм. Давлат мадҳиясини куйлаш.Ўқувчилар билан саломлашиш. Навбатчидан келган ўқувчиларниниг давомати билан танишиш. Дарсни она тили дарси эканлигини эълон қилиш. Ўқувчиларни дарсга тайёрлаш. (Дафтарлар тарқатилади) Синф ўқувчиларини икки гуруҳга бўлиш ва ўқувчилар ихтиёрига кўра номланади. 1. гуруҳ Аълочилар 2. гуруҳ Зукколар Ўқувчиларга гуруҳ аъзолари баҳоланиб дарс оҳирида таҳлил этилиб ғолиб гуруҳ эълон қилиниши тушунтирилади

  • ДАРСНИНГ БОРИШИ
  • Ўтилган мавзу устида ишлаш:
  • Нима ? Сўроғига жавоб бўлган сўзлардан 5 та айтинг?
  • Парта, ручка, шафтоли, картошка, қовун, бинафша
  • сўзлари қайси сўроқларга жавоб бўлади
  • Нарсалар номини билдирган сўзлар қайси сўроқларга жавоб бўлади?
  • Ўқув қуроллари номини айтинг? Уларга сўроқ беринг?
  • Касб эгаларидан 5 тасини айтинг? Уларга сўроқ беринг?
  • Бирдан ортиқ шахсни билдирган сўзлар қайси сўроқққа жавоб бўлади?
  • Боғларимизда сўзи неча бўғин? Шу сўз қатнашган гап тузинг?
  • Баҳорда иссиқсевар қушлар учиб келади.
  • Предмет номини билдирган сўзни топинг ?
  • Ким? Сўроғига жавоб бўлган сўзлардан 5 та айтинг?
  • Саволларга жавоб берган гуруҳ ўқувчиларига баллар белгиланади.

рдан

  • Қуйидаги расмларга қараб саволлар беринг ва шу сўзлар иштирокида гаплар тузинг?
  • Гуруҳлардан ўқувчилар танлаб олиниб расмларга қараб саволлар берилади ва шу сўзлар иштирокида гаплар туздирилади. Жавобларига қараб гуруҳ ўқувчиларига баллар белгиланади.

Янги мавзу устида ишлаш

  • Янги мавзу: Кишилар исми ва фамилиясида бош ҳарфлар 162-164 машқлар
  • Элёр ва унинг синглиси Нилуфар боғда айланиб юрган эдилар. Гапда қайси сўзлар бош ҳарфлар билан ёзилган? Кўриб турганигиздек гапда Элёр ва Нилуфар сўзлари бош ҳарф билан ёзилган. Демак кишиларнинг исми ва фамилияси бош ҳарфлар билан ёзилади шуни унутмаслик керак.
  • 162-машқ Халқимиз азал-азалдан санъатнинг барча турларини қадрлаб келган, Айниқса, мумтоз мусиқа ва қўшиқларимиз, рақс санъатимизга алоҳида меҳр қўйган. Юнус Ражабий, Ҳалима Носирова, Комилжон Отаниёзов, Мамиржон Узоқов, Турғун Алиматов, Мукаррама Турғунбоева, Тамарахоним, каби кўплаб санъаткоримизни эъзозланглар. Ўзбек санъаткорлари нафақат юртимиз, балкидунё халқлари хурматига ҳам сазовор бўлганлар. Санъаткорларнинг исми ва фамилиясини ёзиб олинг. Бош ҳарфларнинг тагига чизинг.
  • Гуруҳларнриинг дафтарлари текширилади чиройли ёзган ва машқни тўғри бажарган гуруҳ ўқувчиларига баллар белгиланади.
  • Қоида сўралади ёддан айтиб берган гуруҳ ўқувчиларига баллар белгиланади.

Download 12.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling