Техникада ишлатиладиган моделлар неча типга бўлинади ?
Конструкторлик ҳужжатлари деганда нимани тушунасиз?
Ишлаб чиқариш шароитларида янги машиналарни яратиш жараёни ва ўқув устахоналарида техник моделларни ясаш жараёни қандай жиҳатларни қамраб олади?
§ 7. ТЕХНИКА ОБЪЕКТЛАРИНИ КОНСТРУКЦИЯЛАШ ВА БАДИИЙ МОДЕЛЛАШТИРИШ
Техник лойиҳалаш жараёни. Замонавий машиналарни ишлаб чиқиш - мураккаб ва узоқ муддат талаб қилувчи жараён ҳисобланади. У ўз таркибига муҳандислик башоратлари, лойиҳалаш, тайёргарлик ва ишлаб чиқаришни ўзлаштириш босқичларини қамраб олади.
Дастлабки босқич - муҳандислик башоратини қуриш икки йўналишда амалга оширилади: мавжуд базис объектидан келажак томон башорат қилиш ҳамда келажакда эришилиши талаб қилинадиган мақсаддан муаммонинг бугунги кундаги ҳолатига томон.
Лойиҳалаш буюмнинг умумий конструкциясини ишлаб чиқишни кўзда тутади. Лойиҳалашнинг дастлабки босқичида эришилиши лозим бўлган мақсад, ёки қондириладиган мақсад белгилаб олинади. Сўнгра мақсадга эришиш учун аниқ вазифалар шакллантирилади. Вазифаларни белгилашда мавжуд имкониятлар ва шароитдан келиб чиқилади. Лойиҳалашнинг кейинги босқичи ғояни шакллантириш деб номланиб, у лойиҳалашнинг асосини ташкил этади. Кўпчилик ҳолатларда уни амалга ошириш учун мавжуд методни янги шароитларда қўллаш йўналишидан фойдаланилади. Кейинги босқичда муҳандислик таҳлили амалга оширилади. Бунда модел кўрсаткичлари аниқлаштирилади, зарур ҳолатларда ҳақиқий буюмга яқин кўрсаткичларга эга бўлган модел яратилади. Шу асосда буюмни ишлаб чиқишнинг техник вазифаси шакллантирилади.
Техник вазифа конструкторнинг лойиҳани ишлаб чиқишидаги
дастлабки асословчи ҳужжат ҳисобланади. У қуйидаги масалаларни ёритиб бериши лозим: машинанинг яратилиш мақсади; унинг параметрлари, иш тартиби ва шароитлари; тажриба-синов ишлари тўғрисидаги маълумотлар; машинанинг принципиал тузилиши ва унинг ҳаракатланиш мезонлари; автоматлаштирилганлик ва механизациялаштирилганлик даражаси;
ишлатилиш шароитлари; лойиҳани бажариш муддати; ишлаб чиқаришнинг сериялилиги; уни тайёрловчи корхона тўғрисидаги маълумотлар; машина ва лойиҳага қўйилган техник талаблар.
Do'stlaringiz bilan baham: |